Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 4,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet192/294
Sana26.02.2022
Hajmi4,54 Mb.
#465906
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   294
Bog'liq
XXI аср ТУПЛАМ 17.05

Адабиётлар: 
1.
Ражабов Қ., Иноятов С. Бухоро тарихи. -Тошкент: Tafakkur, 2016. 
2.
Садри Зиё. Наводири Зиёия. - Душанбе: Адиб, 1991.
3.
Айний С. Куллиёт (Танланган асарлар). Т. 1-15. - Душанбе, 1958. Т. 7.
4.
Edward A. Allworth. The Personal History of a Bukharan Intellectual: The Diary of Muhammad-
Sharif-I Sadr-I Ziya. - Brill: Leidin-Boston, 2004. 
ШИМОЛИЙ БАҚТРИЯ КУШОНЛАР ШАҲАРСОЗЛИГИНИ ЎРГАНИЛИШИНИНГ 
АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ: XX-АСРНИНГ 20-60-ЙИЛЛАРИ МИСОЛИДА 
Т.Жахонов
ЎзР ФА Санъатшунослик институти таянч докторанти. ksenipa6969@mail.ru 
Шимолий Бақтрия ҳудудидаги дастлабки илмий археологик изланишлар 1926-1928 
йилларда Шарқ маданияти музейи томонидан-б.П.Денике бошчилигида амалга оширилган. 
Экспедиция биринчилардан бўлиб, Эски Термиз шаҳрининг пайдо бўлишини исломга қадар 
бўлган давр билан даврлаштиради, қисман кушонлар даврига оид маданий қатламларни ҳам 
аниқланади (Пидаев, 1978).
Шундан кейин, XX-аср 30-йилларида Айритом плиткаларини топилиши билан, Термиз 
археологик комплекс экспедицияси ташкил қилинади. Ушбу тадқиқотларда Термиз шаҳрининг 
тарихий топографияси ва унинг дастлабки ўрни аниқланиб, Чингизтепа ёдгорлигида қазишма 
ишлари олиб борилиб, 220м

майдондаги 4 хона очиб ўрганилиб, ёдгорликнинг ривожланиш 
даври кушонлар даврига тегишли эканлиги ҳамда юқори маданий қатламидан сосоний 
Варахран V тангаси топилиб, милодий IV-V асрлар билан даврлаштирилади. Бундан ташқари, 
шаҳарнинг суғориш каналлари ҳақида умумий тавсиф берилди (М.Э,Массон, 1940). Ушбу 
экспедиция натижалари аксарияти таҳминий фикрларга асосланган бўлсада, келгусидаги илмий 
тадқиқотлар учун асос бўлди.
Иккинчи жаҳон уруш сабабли Шимолий Бақтрия ҳудудида маълум муддат археологик 
изланишлар тўхтаб қолади. 1946-йилдан бошлаб Тожикистон ҳудудида А.Ю.Якубовский 
бошчилигида Суғд-тожик экспедицияси ўз фаолиятини бошлади ва Жанубий Тожикистон 


216 
ҳудудидан ҳам кушонлар даври маданий қатламларига эга Кай-Қубодшох ёдгорлиги аниқланди 
(Бобомуллоев, 2010
)
. 1949-йилда Ўзбекистон археологик экспедициясининг Сурхондарё отряди 
Л.И.Албаум бошчилигида Кушонлар даври маданий қатламларига эга бир қанча ёдгорликлар: 
Хайитободтепа, Қалъа-Кулмет, Исмоилтепа, Хайрабодтепа, Тахта-Кувад, Далварзинтепа 
кабилар аниқланди. 1950-1951-йилларда Кофирнихон водийсида Қалъаи-Мир, Кай-Қубодшох 
ва Мунчоқтепада қазишма ишлари амалга оширилди. Қазишмалар асосида шаҳарлардан бешта 
стратиграфик босқич белгиланди. Бу даврларнинг Қободион III-V босқичлари кушонлар 
даврида тўғри келади. (Дяконов, 1953). Шимолий Бақтриянинг Тожикистон худудидаги 
кейинги тадқиқотлар 1952-йилда ташкил этилган Тожикистон археологик экспедицияси 
доирасида амалга оширилди. 1952-1953 йилларда Кай-Қубодшох ёдгорлигидаги қазишмалар 
натижасида шаҳарнинг режавий тузилишига аниқлик киритилди.
Кушонлар даври шаҳарсозлиги маданий қатламларига эга бўлган Зартепа ёдгорлигида 
1951-1952 йилларда илк бор Л.И.Альбаум бошчилигида археолгик изланишлар олиб борилган 
бўлиб, ёдгорликнинг юза қисмидан 300 дан ортиқ тангалар, бир қанча антроморф ва зооморф 
ҳайкалчалар топилган. Ушбу топилмалар Ангор туманида жойлашган бошқа ёдгорликлар 
билан қиёсий ўрганишда қиёсий асос бўлди (Завъялов, 2008).
1959-йилдан Санъатшунослик институтининг экспедицияси Сурхон воҳасида ўз 
фаолиятини бошлаб, 1959-1963 йилларда Холчаён ёдгорлигидаги кушонлар даврига оид 
меъморчилик ва санъат намуналарини, шу билан бирга Далварзинтепа ёдгорлигида дастлабки 
тадқиқотлар олиб борилди. 1967-йилдан бошлаб Далварзинтепа ёдгорлиги доимий ўрганила 
бошланди.
1963-йилда Э.А.Юркевич бошчилигида кушон даври маданий қатламларига эга Явон 
ёдгорлигида бошланган қазишма ишлари,-б.А.Литвинский бошчилигида 1965-йилда давом 
эттирилади. Қазишмалар натижасида мазкур ёдгорлик цитаделида ҳаётнинг сўнгги 
босқичидаги қурилишлар ҳақида таъсурот олишга имкон берди (Бобомуллоев, 2010
)
.
Дунё миқёсида ҳам Кушон шаҳарсозлигини тадқиқ этиш Ҳиндистонда 1935-йилда
Н.Н.Гхошнинг “Каусамбининг илк тарихи” (Early history of Kausambi) ҳамда 1937-йилда 
Алтекарниг “Банорас тарихи” (History of Banoras) номли тадқиқот ишларида Ҳиндистоннинг 
қадимги давр шаҳарсозлиги қаторида кушонлар даври шаҳарсозлиги борасида илмий 
изланишларини ҳам баён этилади. Хусусан, тадқиқотларда Ҳиндистонда кушонлар даври 
шаҳарсозлиги ғиштлардан кенг фойдаланиши ва канализация тизимининг барқарорлашиши 
билан характерланиши таькидланади. (Kameshwar Prasad, 1973)
Кушонлар даврини ўрганишнинг долзарб муаммоларига бағишланган бир нечта 1913, 
1960-йилларда Лондонда, 1968-йил Душанбеда халқаро илмий анжуманлар ташкил этилиб, 
уларда Кушон подшолиги ҳудудларининг локализацияси, ҳукмдорларининг хронологияси, 
нумизматикаси, санъати, архитектураси ва шаҳарсозлиги масалалари кенг муҳокама қилинди.
Юқорида кўриб чиқилган XX-аср 20-60-йилларида Шимолий Бақтрия ҳудудида 
дастлабги илмий археологик изланишлар олиб борилди. Археологик тадқиқот ишларини 
бошлаб берган Шарқ маданияти музейи ва Термиз археологик комплекс экспедициясининг 
асосий жихати Эски Термиз шаҳар ҳаробаларида кушонлар даври маданий қатламлари 
топилиб, шаҳарнинг тарихий топографияси ўрганилди. Бунга қадар бўлган изланишлар асосан 
қизиқувчи ҳарбийлар, ўлкашунослар, сайёҳлар бўлиб, аниқланган топилмалар эса нашр 
этилмаган эди. Кейинчалик, Ўзбекистон археологик экспедициясининг Сурхондарё отряди 
ҳамда Ўзбекистон Санъатшунослик экпедициясининг тадқиқотлари натижасида Шимолий 
Бақтрия ҳудудидан кушонлар даври маданий қатламларига эга Далварзинтепа, Холчаён, 
Зартепа каби шаҳарлар аниқланиши Кушон подшолиги даврида Шимолий Бақтрия ҳудудида 
кўплаб шаҳарлар мавжуд бўлганлиги ва уларни алоҳида тадқиқ этиш заруратини кўрсатиб 
қўйди.
Бугунги кунга келиб Шимолий Бақтрия ҳудудида 230 га яқин кушонлар даври маданий 
қатламларига эга бўлган турли (шаҳар, қишлоқ ва манзилгох) типдаги ёдгорликлар аниқланган. 
(Завъялов, 2008)

Download 4,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish