Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 4,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet193/294
Sana26.02.2022
Hajmi4,54 Mb.
#465906
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   294
Bog'liq
XXI аср ТУПЛАМ 17.05

Адабиётлар:
1.
Завьялов В.А. Кушаншахр при сасанидах (по материалам раскопок городища Зартепа). -
Санкт-Петербург: Сп государственный университ, 2008. 296 с. 
2.
Боровкова Л.А. Кушанское царство (по древним Китайским источникам). -М.: ИВ РАН, 
2005. 305с. 


217 
3.
Mассон M.E. Городища Старого Термеза и их изучение. (Термезская Археологическая 
Комплексная Экспедиция 1936 г). Ташкент: ФАН, 1940. 
4.
Пугаченкова Г.А.. Ртвеладзе Э.В. Северная Бақтрия - Тохаристан. -Ташкент: ФАН, 1990. 
222 с. 
5.
Ш.Р.Пидаев Поселения ушанского времени Северной Бактрии. -Ташкент: ФАН, 1978. 144 
с. 
6.
Бобомуллоев С.Г. История изучения археологических памятников южного таджикистана 
(XX – начало XXI вв.): автореф. дис.... доктора исторических наук Историография, 
источниковедение и методы исторического исследования наук: 07.00.09. Душанбе, 2010. 
 
НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШДА МЕДИАЦИЯНИНГ АҲАМИЯТИ 
И.Х.Жураев
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги
Судьялар олий мактаби магистранти 
Бутун дунёда фуқаролар ва ташкилотлар ўзларининг бузилган ҳуқуқлари, қонун билан 
қўриқланадиган манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишни афзал кўрадилар. Бироқ низоларни 
суд орқали ҳимоя қилиш – муайян харажат ва муддатларни талаб қиладиган жараён. 
Қолаверса, Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимининг босқичма-босқич ислоҳ этилиши, суд 
орқали 
ҳимояланиш 
кафолатларининг 
кучайтирилиши 
ва 
улардан 
фойдаланиш 
имкониятларини янада кенгайтиришга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши 
натижасида фуқаро ва ташкилотларнинг судларга мурожаатлари сони ортиб бормоқда. 
Судларга мурожаатларнинг ортиб бориши судьялар иш юкламасининг кўпайишига сабаб 
бўлаётган омиллардан бири бўлиб,иш ҳажмининг кўпайиб бориши эса қабул қилинадиган 
қарорлар сифатига салбий таъсирини кўрсатмасдан қолмайди. 
Судьяларнинг иш ҳажмини камайтириш орқали судлов самарадорлиги ва сифатини 
оширишнинг муҳим усулларидан бири фуқаролик-ҳуқуқий низоларни судга қадар ҳал 
этишнинг муқобил усулларини ривожлантиришдир. Зеро, Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2017 йилнинг 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада 
ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони билан тасдиқланган 
“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор 
йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари 
йили”да амалга оширишга оид давлат дастури”нинг 79-бандида судгача фуқаролик ва хўжалик 
низоларини ҳал этишнинг асосий тушунчалари, мақсадлари, вазифалари, механизмларини 
белгиловчи «Яраштирув жараёнлари (медиация) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси 
қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган эди. 
Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни судгача ҳал этиш 
механизмини белгиловчи медиация, яъни махсус воситачи – медиатор иштирокида 
низолашувчи тарафларни суддан ташқари тартибда яраштириш усуллари ривожланган 
хорижий давлатлар тажрибасида узоқ йиллардан бери қўлланиб келинади. Бу борада хорижий 
давлатлар қонунчилик тажрибаси ҳақида тўхталишдан аввал, низодаги тарафларни 
яраштиришга қаратилган миллий қадриятларимиз ва анъаналаримиз, мамлакатимиз ҳудудида 
муқаддам амалда бўлган тартиб-таомиллар тўғрисида сўз юритмоқчимиз. 
Маълумки, мамлакатимизда қадимдан тарафлар ўртасида юзага келган турли 
келишмовчилик ва низоларни ўзаро муроса йўли билан ҳал этишга эътибор бериб келинган. 
Муқаддам келишмовчиликларни тинч йўл билан ҳал этишнинг асосий турларидан бири 
воситачилик (медиация) ҳисобланади. 
Медиация тушунчасига тўхталадиган бўлсак, у лотинча «mediare» сўзидан олинган 
бўлиб, «воситачилик қилиш» деган маънони англатади. Шу сабабли халқаро муомалада 
медиация «воситачилик», «яраштириш мақсадида аралашув» маъноларида қўлланади ва 
юридик адабиётларда медиация ва воситачилик тушунчалари бир хил маънога эга. БМТ 
уставининг 33-моддасида медиация (воситачилик) низоларни ҳал этиш воситаси сифатида тан 
олинган. Шунингдек, Европа парламенти ва кенгашининг 2008 йилги 52-директивасида 
фуқаролик ва тижорат низоларида медиация тушунчасига қуйидагича таъриф берилади: 
“тарафлар бошлаб берган ёки суд томонидан тайинланган ёхуд миллий қонунчилик билан 
белгиланганидан қатъи назар, икки ёки ундан ортиқ низолашувчи тарафларнинг низони ҳал 
этиш тўғрисида келишувга эришиш мақсадида учинчи шахсга мурожаат этиш жараёнидир”. 


218 
Медиациянинг мақсади – низолашувчи тарафларнинг низоларини мустақил, ўзаро 
фойдали шартлар асосида ҳал этиш имкониятини топишга кўмаклашишдан иборат бўлиб, 
унинг асосий тамойилларига ихтиёрийлик, тарафларнинг тенглиги, бетарафлик, медиаторнинг 
холислиги, махфийлик кабилар киради. Медиация жараёни музокаралардан иборат бўлиб, 
унинг муваффақияти нафақат тарафларнинг келишмовчиликларини ҳал этишга бўлган иродаси 
ва интилиши, балки медиаторнинг тажрибаси ва маҳоратига ҳам боғлиқдир. 
Медиацияга нисбатан жамиятда вужудга келган эҳтиёж ўтган асрда янги касб – 
медиаторларнинг шаклланишига олиб келди. Медиаторлар далилларни текширмайди ва 
тарафларнинг талаблари қонунийлигига баҳо бермайди, аксинча, уларнинг асосий вазифаси – 
тарафлар ўртасида бир-бирларини тушунишга, тарафлар учун мақбул шартларда муаммони ҳал 
этиш имкониятларини излаш ва ҳал этишга кўмаклашишдан иборат. Медиация – мажбурий
кучга эга бўлмаган, тарафларнинг ихтиёрийлигига асосланган конфиденциал жараён. У 
низолашаётган тарафларнинг ихтиёрига кўра танлаб олинган бетараф учинчи шахснинг 
воситачилигида шартномавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан низони ўзаро муроса – 
ярашув йўли билан ҳуқуқий асосда ҳал этиш жараёнидир. Бетараф учинчи шахс – медиатор
аслида судья ҳам, арбитр ҳам эмас ва вужудга келган низо юзасидан ҳеч қандай мустақил қарор 
ҳам қабул қилмайди. Ҳакамлик судидан у айнан шу жиҳати билан фарқ қилади. 
Медиация ўтган асрнинг 70-80-йилларида кўплаб хорижий мамлакатларда янги атама 
сифатида пайдо бўлди. Францияда биринчи медиатор 1973 йилда тайинланган бўлиб, бу 
Швециядаги омбудсманга ўхшаш институт бўлган. Дастлаб Францияда медиацияга 
ишончсизлик билан қарала бошланди. Бироқ ўтган асрнинг 90-йилларидан бошлаб низоларни 
ҳал этишнинг мазкур усулидаги афзалликлар тушуниб етилган ва уни қўллаш кенг жорий 
қилина бошланган. Бугунги кунда Францияда 200 дан ортиқ медиация билан шуғулланувчи 
институтлар мавжуд бўлиб, шартнома шартларига мувофиқ тарафлар ўртасидаги низоларни ҳал 
этиш бўйича хизмат кўрсатиб келмоқда. 
Австриянинг 2004 йил 1 майда қабул қилинган «Фуқаролик ишлари бўйича 
воситачилик тўғрисида»ги федерал қонунида воситачилик тарафларнинг ихтиёрийлигига 
асосланган фаолият тури сифатида белгиланган. Унга кўра, махсус маълумотга эга бўлган 
воситачи (медиатор) ўзаро муносабатларнинг эътироф этилган усуллари ёрдамида тарафлар 
билан низони ҳал этиш бўйича мунтазам иш олиб боради. Мазкур қонунда воситачилик бўйича 
қўмита аъзолари ичидан сайланадиган воситачилик масалалари бўйича маслаҳат кенгашини 
ташкил этиш тартиби; воситачиларнинг рўйхатини юритиш таомиллари; воситачиларни ушбу 
рўйхатга киритиш шартлари; уларни тайинлаш шартлари ва тартиби, ушбу рўйхатдан уларни 
чиқариш шартлари; рўйхатга олинган воситачиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, 
фуқаролик ишлари бўйича воситачилик натижасида процессуал муддатларни тўхтатиш 
тартибига оид масалалар –тартибга солинган. 
Германиянинг 2012 йил 21 июлдаги «Низоларни суддан ташқари ҳал қилишнинг 
медиация ва бошқа таомилларини қўллаб-қувватлаш ҳақида»ги қонунида (кейинги ўринларда 
медиация тўғрисидаги қонун деб юритилади) медиацияга берилган таърифга кўра, медиация – 
махфий ва структуравий жараён ҳисобланиб, тарафларнинг бир ёки бир нечта медиатор 
кўмагида 
ихтиёрий 
ва 
шахсий 
жавобгарликни 
ўз 
зиммаларига 
олган 
ҳолда 
келишмовчиликларни ўзаро манфаатли асосларда ҳал қилишга эришиши тушунилади. 
Шу ўринда медиатор – низони мазмунан ҳал қилиш ваколатига эга бўлмаган, 
тарафларни медиация таомиллари орқали низони ҳал қилишга даъват қиладиган мустақил ва 
холис шахс ҳисобланади. 
Германияда медиация тўғрисидаги қонун қабул қилингунига қадар медиация фаолияти 
билан судьялар шуғулланган. Судлар томонидан медиация жараёнларини амалга оширишнинг 
мақсадга мувофиқ эмаслиги ғоясини илгари сурган хусусий медиаторларнинг фикрича, судья 
томонидан қарийб икки соат ичида ва битта мажлисда ўтказиладиган таомил медиация 
ҳисобланмайди. Қисқа муддат ичида тарафлар ўртасида эришилган яраштириш ҳар доим ҳам 
тарафларнинг манфаатларига жавоб бермайди. Шу сабабли ҳам хусусий медиаторлар 
бирлашмаси ва адвокатлар медиация тўғрисидаги қонунга судьялар томонидан медиация 
тартиб-таомилларини ўтказишни тақиқловчи нормаларни киритишни, суддан ташқари 
медиация моделини қонунда мустаҳкамлаб қўйишни ҳамда судья томонидан тарафларни 
медиация таомилидан ўтказиш учун хусусий медиаторларга юбориш тартибини қонун билан 
белгилашни талаб қилганлар. 


219 
Шундан келиб чиқиб, Германиянинг медиация тўғрисидаги қонуни 9-параграфида 
судьялар томонидан ўтказиладиган тарафларни келиштиришга қаратилган таомилни медиация 
деб номлаш тақиқланди ва 2013 йилнинг 1 августидан ушбу жараён қонунда яраштирувчи 
таомил (Guterverfahren) деб номланди. 
Мазкур қонун (расмий қисқартирилган номи – Mediationsgesetz (MediationsG)) бор-йўғи 
тўққиз параграфдан иборат бўлиб, унда қуйидаги асосий жиҳатлар баён этилган: медиация 
тушунчаси, медиацияда иш юритиш тартиби ва медиаторнинг вазифалари, медиаторлик 
фаолиятида ахборотлар тақдим этиш бўйича мажбуриятлар ва чекловлар, махфийлик, 
медиаторни ўқитиш ва унинг малакасини ошириш, сертификатланган медиатор тушунчаси, 
Адлия вазирлигининг медиаторларни ўқитишга оид дастурларни ишлаб чиқиш бўйича 
ваколатлари, илмий-тадқиқот лойиҳалари ва медиацияни молиявий қўллаб-қувватлаш, қонунни 
амалга ошириш натижаларини баҳолаш ва якуний қоидалар. 
Медиация тўғрисидаги қонун қабул қилиниши муносабати билан Германиянинг 
амалдаги қонун ҳужжатларига бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган. Хусусан, ГФР 
Фуқаролик процессуал кодексига судьяларга медиация таомили орқали низоларни ҳал қилишни 
тарафларга таклиф қилиш тартибини белгиловчи норма киритилди (Германия ФПКнинг 278a-
параграфи). 
МДҲга аъзо давлатлар қонунчилик тажрибасида ҳам фуқаролик-ҳуқуқий низоларни 
воситачи (медиатор) иштирокида ҳал қилиш таомилларини назарда тутувчи махсус қонун 
қабул қилиш тенденцияси ривожланиб бораётганини кўриш мумкин. Масалан, Россия 
Федерациясида 2011 йил 1 январдан «Низоларни воситачи иштирокида ҳал қилишнинг 
муқобил таомиллари (медиация таомили) тўғрисида»ги қонун кучга кирган бўлса, 
Қозоғистонда 2011 йил 28 январда, Беларусда эса 2013 йилнинг 12 июлида «Медиация 
тўғрисида»ги қонун қабул қилинган. 
Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда иштирок этувчи 
субъектлар таркибининг ўзига хослиги боис юзага келган келишмовчиликларни суддан 
ташқари бошқа ҳуқуқий тартиб-таомиллар орқали ҳал қилиш зарурати бор. Зеро, мамлакатимиз 
иқтисодиётининг кенг кўламда ривожланиб бораётгани, инвестиция оқимининг ортаётгани, энг 
асосийси, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланаётгани вужудга келаётган 
низоларни судгача ҳал этиш имкониятларини яратишни талаб этди.
Шу муносабат билан 2018 йил 3 июлда Ўзбекистон Республикасининг “Медиация 
тўғрисида” ги Қонуни қабул қилинди. 
Мазкур Қонун келгусида фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда, шу жумладан, 
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш муносабати билан келиб чиқадиган, шунингдек якка 
меҳнат низоларига ва оилавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларда 
тарафаларни муросага келдиришга мўлжаллангандир. 

Download 4,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish