Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 4,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet191/294
Sana26.02.2022
Hajmi4,54 Mb.
#465906
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   294
Bog'liq
XXI аср ТУПЛАМ 17.05

 
Адабиётлар

1.
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президенти 
Ш.М.Мирзиёевнинг 
Олий 
Мажлисга 
Мурожаатномаси 2020 йил 24 январ, Халқ сўзи газетаси 2020 й 25 январ 19-сон. 
2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси олий таълим 
тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси” тўғрисидаги 2019 йил 8 октябрдаги 
ПФ-5847-сонли Фармони.
3.
Главная “BIZNTS-ЭКСПЕРТ” Рақамли иқтисодиёт: Жанубий Корея тажрибаси ва ундан 
Ўзбекистонда фойдаланиш истиқболлари. №4 30.04.2018. Қ.Абдураҳмонов – и.ф.д., ЎзР 
ФА академиги. 
4.
Цифровое образование в западной европе и США: Надежды и реальность. Джуринский 
Александр Наумович, доктор педагогические наук, прфессор,академик Российской 
академии образования, Московский педагогический государственный университет. 
Интернет маьлумотномаси. 
5.
Японская школа будет переведена в цифровой формат 02.02.2018 й Интернет 
маълумотномаси. 
6.
Жанубий корея рақамли таълим тизимига ўтмоқда. 12.02.2012 й Интернет 
маълумотномаси. 
БУХОРО ҚОЗИКАЛОНИ САДР ЗИЁ ҲАҚИДА 
Д.М.Жамолова
тарих ф.д. (PhD), Бухоро давлат университети ўқитувчиси. dilnoza.jamolova@mail.ru 
Бухорода вужудга келган жадидчилик ҳаракатини қўллаб-қувватлаган давлат 
амалдорларидан бири 
Садр Зиё (Шарифжон Маҳдум)
бўлиб, у 1865 йил 24 февралда ҳозирги 
Самарқанд вилояти Пахтачи туманига қарашли Зиёвуддин ҳудудида таваллуд топган. 
Муҳаммад Шариф Садр Зиё отаси Домла Абдушукур (1817/18-1889) ва ўша даврнинг 
тараққийпарвар шоирларидан Исо Маҳдум (1829-1898)дан дастлабки диний таълимни олиб, 
кейинчалик мадрасага ўқишга кирган. Садр Зиё ўз даврининг донишманд ва ҳур фикрли 
кишилари Мирзо Нарзулло Лутфий, Абдулмажид Зуфунун, Содиқ Гулханий, Ҳамидбек Таҳсин, 
Қори Абдукарим Офарин (Дўзахий), Мирзо Азим Сомийлар кабилар билан ҳамфикр бўлиб, 
улар билан доимий йиғилиб туришган. Жамиятнинг суҳбатларига Аҳмад Дониш ҳам яширинча 
келиб турган. Садр Зиё 1900 йилда Донишнинг «Наводир-ул-вақоъе» номли асарининг 


215 
қўлёзмасини топиб, уни кўчириб беришни Мирзо Абдулвоҳид (Мунзим)га топширган. Унинг 
саъй-ҳаракатлари натижасида бу нодир асар келгуси авлодлар учун сақлаб қолинган. 
Садр Зиё 26 ёшида мадраса таълимини тамомлагач, Амир Абдулаҳадхон томонидан 
давлат ишларига жалб этилиб, 1893 йил 9 майида Хайробод туманига қози этиб тайинланган ва 
то 1920 йил сентябргача Пешку, Ванғозе, Ғиждувон, Янгиқўрғон, Чаҳоржўй, Қарши, 
Шаҳрисабз каби туманларда қозилик қилган.
Амир Олимхон 1917 йил 29 мартида Садр Зиёни қозикалон этиб тайинлайди. 1917 
йилнинг 7 апрелида амир томонидан ислоҳот фармони эълон қилингандан кейин амирликда 
вужудга келган эскича қарашдаги муллаларнинг норозилик ҳаракати даврида Садр Зиё 
жадидчиликда айбланади ва ўша йилнинг 9 апрелида уларнинг мурожаати билан
қозикалонликдан олиб ташланади.
Орадан бир неча ой ўтгач, 1917 йил 10 октябрида амир Садр Зиёни Қаршига қози этиб 
тайинлайди. Унинг қозилиги 1918 йилнинг 3 апрелигача давом этади. Шу куни Садр Зиё 
қамоққа олинади. 70 кунлик ҳибсдан озод этилган Садр Зиё 1918 йилнинг июнида Шаҳрисабзга 
қози этиб тайинланади.
1920 йилда Бухорода совет ҳокимияти ўрнатилгач, БХСР ҳукуматида маъсул 
лавозимларда хизмат қилади. Садр Зиё 1920 йил 2 сентябрдан Бухоро Халқ Жумҳуриятининг 
Вақф ишлари бошқармаси хизматчиси, шариат бошқармаси раиси ўринбосари ва Ибн Сино 
номли кутубхона ходими каби вазифаларда ишлайди. 1923 йилга келиб давлат ишларидан 
четлаштирилган Садр Зиё ижод ва йўқолган асарларини қайти тиклаш билан шуғулланади. 
1930 йилда Совет ҳокимияти томонидан Садр Зиё тузумга қарши чиқишда айбланиб ҳибсга 
олинган ва 1932 йил апрелида 67 ёшида қамоқхонада вафот этган.
Хулоса қилиб айтганда, Бухоронинг йирик амалдорларидан Садр Зиё Бухоро жамиятига 
кириб келаётган иқтисодий, ижтимоий, ижтимоий ва маданий янгиликларнинг фойдали 
жиҳатларини қабул қилиб, мамлакатни ривожлантириш учун фойдаланишни лозим деб билди. 
У Бухоро амирлигида вужудга келган тараққийпарварлик ҳаракатини ҳар томонлама қўллаб-
қувватлади, жадидлар билан яқин муносабатда бўлиб, уларнинг ислоҳотчилик фаолиятига 
хайрихоҳ бўлди.

Download 4,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish