Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 4,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet190/294
Sana26.02.2022
Hajmi4,54 Mb.
#465906
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   294
Bog'liq
XXI аср ТУПЛАМ 17.05

Адабиётлар: 
1.
Капица П.Л. Эксперимент. Теория. Практика: Статьи и выступления. –М.: Наука. 1987. –С. 
251.
2.
Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар 
бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. -Тошкент: Ўзбекистон, 2017. –
Б. 20-21. 
РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА СИФАТ ВА САМАРАДОРЛИК 
КАФОЛАТИ 
Ж.Ж.Жалолов, А.Б.Элманов, Р.Т.Бозоров 
Тошкент кимё технология институти Шахрисабз филиали. 
 
2020 йил 24 январ куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 
Олий Мажлисга Мурожаатномасида “тараққиётга эришиш учун рақамли билимлар ва 
замонавий ахборот технологияларини эгаллашимиз зарурлиги бу бизга юксалишнинг энг қисқа 
йўлидан бориш имкониятини бериши, бугун дунёда барча соҳаларга ахборот технологиялари 
чуқур кириб бораётганлиги, рақамли технологиялар нафақат маҳсулот сифатини ошириши, 
ортиқча харажатларни камайтириши, давлат ва жамият бошқаруви, ижтимоий соҳада ҳам 
рақамли технологияларни кенг жорий этиб, натижадорликни ошириш, бир сўз билан айтганда, 
одамлар турмишини кескин яхшилаш мумкинлиги” тўғрисида айтиб ўтдилар.
Ҳозирги кунда бутун дунёда таълим бериш ўқувчининг таълим олиш сифатини 
яхшилаш ва унинг чуқур билим олиб ўз фаолиятини муваффақиятли давом эттириш учун 
қаратилган. Бунинг учун таълим тизимига ахборот коммуникацион технологияларни қўллаш 
асосида эришиш мумкинлигини барча давлатлар ўз тажрибаларида амалга оширмоқда. Кейинги 
ўн беш йилликда ривожланган давлатларда рақамли таълимга ўтиш бўйича ишлар олиб 
борилиб бир қанча давлатлар ахборот коммуникацион технологияларни қўллаш учун моддий 
техника базаларини тўлиқ яратдилар. 
Рақамли таълимга ўтиш учун ҳар бир давлат ўз дастурини ишлаб чиқиши, таълим 
дастурлар, ўқув курслари, электрон дарсликлар ва бошқа таълим олиш, таълим бериш учун 
зарур бўлган материалларни эектрон таълим тизимига жойлаштиришмоқда. Интернет 
тармоқларида таълим дастурларини жойлаштириб ахборот ва электрон технологиялар асосида 
ўқитиш амалга оширилмоқда. Иртенетдан фойдаланган ҳолда бутун дунёда булаётган илм 
марифат сохасидаги янгиликларни билиш ахборот алмашиш имконияти вужудга келмоқда. 
Рақамли таълим тизимига тўлиқ ўтиш учун узлуксиз таълим тизимининг барча 
буғинидаги таълим бериш муассалари тўлиқ ахборот коммуникацион технологиялар
жихозлари билан таъминланиши зарур. Таълим тизимида рақамли технологияларни қўллаш 
таълим сифати ва самарадорлигини ошишига олиб келади. Таълим олувчиларга исталган 
пайтда исталган жойда таълим олиш имконияти мавжуд бўлади. Таълим берувчи ва таълим 
олувчилар ахборот коммуникацион технологиялардан фойдаланиш ва қўллаш бўйича етарли 
билим, кўникма ва малакага эга бўлиши зарур.
Европа давлатларида янги техник воситаларни қўллаш асосида таълим тизимини 
инқироздан олиб чиқишга ишонади. Техник дитерминизм тарафдорлари янги электрон 
қурилмалар ўзлаштирмаслик муаммоларини ҳал этишда; таълим берувчи ва таълим олувчилар 
ўртасида ҳамкорлик ўрнатишни; диференциал таълим бериш; ўқиш тури ва услубини 
ихчамлаштириш; таълим хизматларини оптималлаштиришга олиб келиши; таълим олиш 
потенциалининг Интернет тармоқларида ортишига; ўқитувчи ва ўқувчи орасида виртуал 
боғланиш юзага келишига ишонади. 
АҚШ биринчилар қаторида информацион технологияларни таълим тизимига қўллашда 
назарий томондан асослаш ва амалий ўзлаштиришга киришди. Ҳозирги кунда АҚШ да барча 
таълим муассалари тўлиқ компьютерлашган. Ғарб давлатларида ҳам янги информацион 
технологиялар қўлланилмоқда. Таълимда информацион технологияларни қўллаш асосида 
сифат ва самарадорликни ошиши ўз тасдиғини топди. Махсус ўқув синфхоналарни 
шакллантирилиши, масофавий таълим марказларини ташкил этилиши электрон жиҳозлар 
ёрдамида амалга оширилмоқда. Учинчи минг йиллик бошларида ривожланган давлатларнинг 
60-70% банд бўлган аҳолиси ҳар хил гаджетлардан фойдаланар эди. Ғарбий европа ва АҚШ да 
рақамли таълимга ўтишда биринчи навбатда таълимда янги информацион технологияларни 
ўрганишга киришилди. 


213 
Францияда ҳам 1990 йиллардан таълимда информацион технологияларни қўллаш йўлга 
қуйилган. Японияда 2020 йилдан тўлиқ рақамли таълим тизимига ўтиш режалаштирилган. Шу 
йили электрон дарсликлар ўқув меърий ҳужжатлар барчаси амалда тадбиқ этилади. Электрон 
технологиялар тўлиқ таьминланади. Информация хавфсизлиги таъминланади. Таълимни 
информациялаш кенг миқёсда олиб борилади, электрон таъминот тизими тўлиқ амалга 
оширилади, бошқарув тизимида ҳар хил лавозим даражалар ташкил этилади масалан:
информацион хавфсизлик директори, информацион технологиялар директори, электрон таълим 
қумитаси, электрон таълим маслахат ижро органлари ва бошқалар. 
Корея таълим тизимида 1996-2015 йилларга мўлжалланган электрон таълим тизимига 
ўтиш режалаштирилди. Электрон таълим тизимига ўтиш қуйидаги алгоритм асосида амалга 
оширилди.

электрон таълим-Еlectronic education (E-learning); 

мобиль таълим- Mobile-learning (M- learning); 

ялпи таълим- Ubiquitous-learning (U-learning); 

интерактив таълим –Smart-education. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сонли 
фармонида “ Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш 
концепцияси” қабул қилинди.
Концепция Ўзбекистон Республкасида олий таълимни ривожлантиришнинг стратегик 
мақсадлари, устувор йўналишлари, вазифалари, ўрта ва узоқ муддатли истиқболдаги 
босқичларни белгилайди ҳамда соҳага оид дастурлар ва комплекс чора тадбирларни ишлаб 
чиқиш учун асос бўлади. Таълим жараёнига рақамли технологиялар ва замонавий усулларни 
жорий этиш бўйича қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:

рақамли иқтисодиёт учун юқори малакали муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини 
ташкил этиш; 

замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва таълим технологияларининг 
мустаҳкам интеграциясини таъминлаш, бу борада педагог кадрларнинг касбий маҳоратини 
узлуксиз ривожлантириб бориш учун қўшимча шароитлар яратиш; 

таълим жараёнларини рақамли технологиялар асосида индивидуаллаштириш, масофавий 
таълим хизматларини ривожлантириш, вебинар, онлайн, «blended learning», «flipped 
classroom» технологияларини амалиётга кенг жорий этиш; 

замонавий 
ахборот-коммуникация 
технологиялари 
асосида 
масофавий 
таълим 
дастурларини ташкил этиш; 

маъруза ва амалий машғулотлар, семинарларни онлайн кузатиш ва ўзлаштириш имконини 
берувчи, шунингдек уларни электрон ахборот сақловчиларга юкловчи «E-MINBAR» 
платформасини амалиётга жорий этиш, таълим жараёнларида «булутли технологиялар»дан 
фойдаланиш; 

масофадан туриб фойдаланиш имконини берувчи электрон кутубхона тизимини кенг 
жорий этиш, талабаларнинг олий таълим муассасасида ўқишни тамомлаганларидан сўнг 
кутубхона фонди, ахборот базаларидан фойдаланишини йўлга қўйиш орқали уларнинг 
касбий малакасини узлуксиз ошириб бориш имкониятларини кенгайтириш; 

миллий электрон таълим ресурслари яратилишини жадаллаштириш, хорижий электрон 
таълим ресурсларини таржима қилиш ишларини ташкил этиш, таълим жараёнида электрон 
ресурслар салмоғини босқичма-босқич ошириб бориш, электрон ўқув адабиётлар яратиш, 
уларни мобил қурилмаларга юклаб олиш мақсадида кутубхоналарда QR-код ёрдамида 
электрон ресурслар ҳақидаги ахборотларни жойлаштириш тизимини яратиш; 

олий таълим муассасасининг конференция материаллари, битирув-малакавий ишлар, 
магистрлик ва докторлик диссертацияларидан иборат илмий-техник маълумотлар электрон 
базасини яратиш, келгусидаги илмий-техник маълумотлар янгилигини таъминлаш 
мақсадида антиплагиат тизимидан фойдаланишни кенг жорий этиш; 

таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг ўзига хослигидан келиб чиқиб, таълим 
жараёнида халқаро миқёсда кенг қўлланиладиган замонавий дастурий маҳсулотлардан 
фойдаланишни ривожлантириш; 

олий таълим муассасаларидан олинадиган турли ҳисобот ва маълумотлар сонини кескин 
камайтириш, уларни тайёрлашнинг қоғоз шаклидан воз кечиш, бошқарув тизими ва ўқув 


214 
жараёнлари, кутубхона ва ҳужжатлар айланмасини электронлаштиришни таъминловчи 
«Электрон университет» платформасига босқичма-босқич ўтиш, таълим жараёни 
иштирокчилари фаолияти самарадорлигини мониторинг қилишнинг электрон тизимини 
жорий этиш; 

олий таълим муассасалари педагог ходимлари, бакалавриат, магистратура талабалари ва 
докторантларига оид маълумотларни ўзида акс эттирувчи ва мунтазам янгиланиб борувчи 
электрон база (Student Record System) юритилишини йўлга қўйиш асосида унинг миллий 
тизимини яратиш; 

халқаро молия ташкилотлари кўмагида олий таълим соҳасидаги ўқув-услубий, меъёрий-
ҳуқуқий ҳужжатлар, статистик маълумотлар, шунингдек давлат интерактив хизматлари 
кўрсатишга доир маълумотларни ўзида мужассам этган ва мунтазам янгиланиб турадиган 
олий таълимнинг ягона ахборот платформаси — «Олий таълим бошқаруви ахборот 
тизими»ни ишга тушириш, унда вакант ўринларга ўтказилаётган танловларга оид 
эълонларни ҳамда аризаларни онлайн қабул қилиш имкониятларини назарда тутиш. 
Олий таълим тизимида рақамли технологияларни тулиқ тадбиқ этилиши 2030 йилгача 
режалаштирилган. 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Муҳаммад ал-Хоразимий номидаги 
Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент давлат педагогика университети ва 
Тошкент давлат юридик университетида, тажриба тариқасида, масофавий ўқитиш шакли жорий 
этилиши мумкин. Ҳаракатлар стратегиясини “Или-маърифат ва рақамли иқтисодиётни 
ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги президент фармони 
лойиҳасиги кўра.
Хулоса қилиб айтганда чет эл тажрибаларидан кўриниб турибдики рақамли 
технологияларни таълимда қўллаш сифат ва самарадорликни таъминлайди. 

Download 4,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish