ЁШЛАР ЭКОДУНЁҚАРИШИНИ ЮКСАЛТИРИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ
Х.А.Джуракулов – ф.ф.д. (PhD)
Самарқанд Давлат университети. djurakulov-84@mail.ru
Бугунги глобаллашув жараёнида табиий атроф-муҳитга оқилона муносабатда бўлиш,
уни онгли равишда муҳофаза қилиш, шунингдек юзага келган экологик муаммоларни олдини
олиш, уларнинг конструктив ечимини топиш ва деструктив омилларини бартараф этиш ҳамда
“табиат-жамият-инсон” муносабатлари тизими барқарорлигига эришишнинг устувор
вазифаларидан бири – бу ёшлар ижтимоий-демографик қатламининг экодунёқарашини
юксалтириш ҳисобланади. Зеро, бугунги дунё ёшлари 2 миллиард кишидан ортиқни ташкил
этиб, уларнинг дунёқарашини, хусусан экологик дунёқарашини мунтазам равишда юксалтириб
боришни ҳаётнинг ўзи тақозо қилмоқда.
Бугунги экологик вазият замонавий илм-фан доирасида ёшлар экодунёқаришини
ривожлантириш ва бу соҳадаги назарий-фундаментал, амалий-методологик асосларини
такомиллаштиришни талаб қилмоқда. Хусусан, табиат ресурсларидан жамият эҳтиёжларини
211
қондириш мақсадида утилитар эҳтиёжлар ошиши, табиатга антропотехноген босимнинг
кучайиши, халқаро экологик ижтимоий муносабатлар кескинлашуви шароитида, айрим
фуқаролар онгида табиатга нисбатан нигилистик кайфият шаклланишини, умуман глобал
экологик хавфсизликни таъминлаш муаммосини ижтимоий онг тизими таркибида ёшлар
экодунёқарашини шакллантириш ва уни юксалтиришдан ажратилган ҳолда ҳал қилиш мумкин
эмас. Бу жараённи амалга оширишда таълим ва тарбия ишларини тўғри йўлга қўйиш ва уни
янада кучайтиришни талаб қилади. Бу борада, таниқли рус олими П.Л.Капица ҳақли равишда,
“Бу жуда муҳим вазифадир, уни ҳал этиш нафақат цивилизациямизнинг келажагини битта
мамлакатда, балки глобал миқёсида белгилаш мумкин. Бу вазифа тинчлик ва атом уришининг
олдини олишдан муҳимроқдир” - деб, таъкидлаган эди [1, 251-б.].
Ўзбекистон тараққиётининг ҳозирги босқичида барқарор экологик вазиятни, табиий
атроф-муҳит мусаффолигини сақлаш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг муҳим
субъектив омили бўлган экологик дунёқарашни юксалтириш, шунингдек “экология соҳасидаги
ишлар аҳволини яхшилаш” [2, 20-21-б.] бугунги куннинг муҳим вазифаларидан биридир. Шу
сабабли республикамизда экология соҳасида таълим-тарбия ва тарғибот-ташвиқот ишлари
аҳволини яхшилаш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан бири бўлиб, ёшлар экологик
дунёқарашини
юксалтиришнинг
илмий-назарий
асосларини,
усул-воситаларини
такомиллаштириб бориш объектив зарурат ҳисобланади. Табиий атроф-муҳитни муҳофаза
қилиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда ёшларнинг экологик дунёқарашига эга бўлиши
ва ижтимоий фаоллиги, унинг табиий атроф-муҳит барқарорлигини издан чиқаришга олиб
келадиган ҳар қандай деструктив омилларга нисбатан қарши ҳаракати муҳим ўрин тутади. Ўз
навбатида, ёшларнинг бундай ижтимоий фаоллигига уларда табиий атроф-муҳитнинг
барқарорлигини таъминлашга дахлдорлик туйғусини шакллантириш орқали эришиш мумкин.
Шу жиҳатдан олганда, экологик таълим-тарбия тизимида ёшларнинг экологик
дунёқарашини юксалтириш билан боғлиқ масалалар бугунги кунда ўта долзарб бўлиб турибди.
Экологик таълим-тарбия орқали ёшларнинг экологик дунёқарашини юксалтиришдан асосий
мақсад – уларда табиатдан оқилона фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, табиатни
муҳофаза қилишда давлат назорати билан биргаликда жамоатчилик назоратини кучайтириш
ҳамда ёшлар онги ва маданиятида она Ватанимиз табиатига бўлган меҳр-муҳаббатни ошириш,
уни асраб-авайлаш орқали келгуси авлод учун зарур ҳаётий шароитлар қолдиришимиз
кераклигини кўрсатишдир. Бу эса ўз навбатида мамлакатимиз ёшларининг ижтимоий-
ижтимоий фаоллиги ва экологик дунёқарашини оширишга, шунингдек, Ватанимиз табиатини
асрайдиган, атроф-муҳит мусаффолигига тўғри ёндаша оладиган чинакам содиқ ёшларни
тарбиялашга имконият яратади.
Аҳоли, хусусан ёшларнинг экологик дунёқарашини юксалтириш жараёнининг
фундаментал асосларини такомиллаштириш ва уларнинг ечимларини қуйидаги йўналишлар
бўйича кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ деб ҳисобланади:
экологик таълим-тарбия борасидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари;
табиий атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ёшлар экологик дунёқарашини шакллантириш
борасида давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва
жамоат ташкилотларининг фаолиятини такомиллаштириш масалалари;
антиэкологик ҳаракатларни чегаралаш, таъқиқлаш ва жазолаш ҳамда экологик фаолиятни
рағбатлантириш нормативларини ишлаб чиқиш бўйича;
таълим-тарбия тизимини унификациялаш ва интеграциялаштиришга доир назарий, амалий
ва методологик жиҳатларини уйғунлаштириш;
экологик таълим-тарбияда миллий педагогиканинг халқ анъналари, тарихий мероси ва
диний экологик қадриятларидан самарали фойдаланиш;
мактаблар қошида мини экологик лабораториялар (мунтазам равишда ҳар кунлик:
атмосфера ҳавоси, сув, тупроқ, ўсимликлар устида кузатишлар олиб бориш ва натижаларини
таҳлил қилиш учун илмий-амалий марказлар) ташкил қилиш (грантлар, ҳомийлар
ҳисобидан);
табиатни асраб-авайлаш ҳақидаги халқ эртаклари, афсона, мақолалар ва ривоятларни тўплаб
нашр қилиш.
Ўз навбатида, юқоридаги йўналишлар бўйича тадбирларни амалга ошириш давлатнинг
ёшлар экологик дунёқарашини юксалтириш борасидаги сиёсатини такомиллаштиришда муҳим
аҳамият касб этади.
212
Do'stlaringiz bilan baham: |