Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 4,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet185/294
Sana26.02.2022
Hajmi4,54 Mb.
#465906
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   294
Bog'liq
XXI аср ТУПЛАМ 17.05

Литература
1.
Перспективы развития электронного бизнеса и электронной коммерции. Материалы III 
Межфакультетской научно-практической конференции молодых ученых: доклады и 
выступления / под ред. д.э.н. Л.В. Лапидус -М.: Экономический факультет МГУ имени 
М.В. Ломоносова, 2017. - 145 с. 
2.
Ежегодная научная конференция Ломоносовские чтения. Секция экономических наук 
«Цифровая экономика: человек, технологии, институты». –Ташкент: 2018. 
3.
Исследовательский институт Automated Data Processing Research Institute (ADPRI) 
корпорации ADP® (1 ADP Blvd, Roseland, NJ 07068, USA (США): The Evolution of Work: 
The Changing Nature of the Global Workforce 
ТОШКЕНТ ШАҲАР МАРКАЗИЙ ДАВЛАТ АРХИВИ ФАОЛИЯТИДАГИ ЗАМОНАВИЙ 
ИСЛОҲОТЛАР ВА МУАММОЛАР 
М.А.Дармонова
ЎзР ФА Тарих институти катта илмий ходими. mashxura.darmonova@mail.ru 
 
Архив манбалари сони бўйича Ўзбекистон дунёдаги энг бой давлатлар қаторига киради. 
Ўзбекистон Миллий архиви, Ўзбекистон илмий-техникавий, тиббиёт ҳужжатлари Миллий 
архиви, Ўзбекистон Республикаси кинофотофоноҳужжатлар Миллий архиви, 2 та Марказий 
давлат архивлари 

1], 98 та вилоят ва шаҳар давлат архивлари 

2] ҳамда идоравий архивларда 
сақланаётган кўплаб Миллий архив жамғармаси ҳужжатларини ўзиёқ бу маънавий хазинанинг 
нечоғлик бойлигини кўрсатади. 
Мустақиллик йилларида давлат архивлари тизимидаги янгиликлардан бири шу 
бўлдики, кўпгина шаҳар ва туманларда қатор хўжалик ҳисобидаги шахсий таркиб 
ҳужжатларини сақловчи идоралараро архивлар шакллантирилди. Нодавлат архив 
жамғармалари 
кўпайди 
ва 
ривожланиб 
борди. 
Бу 
давлат 
корхоналарининг 
хусусийлаштирилиши ва жуда кўп хусусий корхоналарнинг вужудга келиши билан боғлиқдир. 
Шуни эътиборга олган ҳолда, Ўзбекистонда Миллий архив жамғармаси (МАФ) ташкил этилиб, 
унга давлат ва нодавлат архив жамғармалари киритилди.
Бугунги кунда қўлёзма ва нодир тошбосма асарлар қаторида архив ҳужжатларига ҳам 
эътибор ортиб бормоқда. Архив манбалари сақланаётган муассасаларида маънавият ва 
маърифат тарғиботчилари бўлган илм-фан намоёндалари, бўлажак олимларнинг тадқиқотлари 
фаоллашмоқда.
Бироқ, манбашунослик, жумладан архив манбашунослиги билан боғлиқ ишлар 
кўламининг кенглиги манбашунослар ва архившунослар олдидаги катта вазифалар 
турганлигини намоён этмоқда. Бу борада архивдаги жамғармалар классификацияси муҳим 
аҳамият касб этади. Архив жамғармалари таркиби ва мазмуни ҳақида 1990 йилда Тошкент 
шаҳар архивида “Архивнинг жамғармалар бўйича маълумотномаси” чоп этилган. Унга 1917-
1979 йилларга оид 316 та жамғармалар киритилган. 2019 йил ноябрь ойида “Ўзбекистонда 
архивлар тизими 100 йиллиги” муносабати билан архивдаги мавжуд 674 та жамғармаларни ўз 
ичига олган, ўзбек тилидаги яхлит бир “Тошкент шаҳар марказий давлат архиви жамғармалари 
бўйича маълумотномаси” нашр этилди

3]. 
Шунингдек, шаҳар архивига жорий йилнинг июль ойида 10 дона ҳаракатланувчи 
жавонлар келтирилиб ўрнатилди. Ушбу жавонлар ихчам бўлиб, ҳажм жиҳатдан анча кам жойни 
эгаллайди. 


206 
Архив фаолиятининг муҳим йўналиши – бу фуқароларнинг ижтимоий-ҳуқуқий
сўровномаларига жавоб беришдир. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари миқдори 
кескин ортганлиги боис ходимлар фаолияти асосан архив маълумотномаларини ўз 
муддатларида ва сифатли тайёрлаш ишларига қаратилди. Архивнинг ахборот бериш фаолияти 
ҳам кенгайиб бормоқда. Архив ўқув залига ҳар йили 10 дан ортиқ тадқиқотчи ва 
фойдаланувчилар ташриф буюрадилар. 
Айтиб ўтилган ютуқлар билан бир қаторда, архивда ўз ечимини кутаётган бир қанча 
муаммолар ҳам мавжуд. Жумладан, архивлар ва ҳужжатлар сақловини таъминлаш, архив 
ҳужжатларини реставрация қилиш, иш юритиш ва архив манбашунослиги бўйича ўқув курсини 
ташкил этиш лозим. Архив ҳужжатларидан фойдаланишнинг сифати ва тезлигини ошириш 
учун ҳужжатлардан фойдаланишни электрон тартибини жорий этиш керак. 
Шунингдек, республика миқёсида архив соҳасидаги янгиликлар, саволларга жавоблар, 
фойдали маслаҳатлар, қимматли ҳужжатлар талқини ва архивлар фаолияти ҳақида илмий-
оммабоп журнал чоп этишни йўлга қўйиш лозим.
Бугунги кунда Тошкент шаҳар марказий давлат архиви ҳужжатлари шаҳарнинг икки 
қисмида, яъни Яшнобод тумани Ғалабанинг 40 йиллиги даҳасидаги 9 қаватли бинода ва Учтепа 
тумани Истироҳат кўчасидаги мактаб биносида сақланмоқда. Агар ушбу ҳужжатлар бир бинога 
жамланса, оворагарчиликларнинг олди олиниб, архив фойдаланувчиларининг вақти тежалган 
бўлар эди. Шу билан бирга, архив фойдаланувчиларига пул тўловлари осон ва қулай бўлиши 
учун архив муассасаси биноси ичида ёки яқинида ипотека банки филиалини очиш керак. 
Ўзбекистон Республикаси Миллий архив жамғармаси ҳужжатларининг сақланиши ва 
уларни сақлаш хавфсизлиги шарт-шароитларини такомиллаштириш ва архив фаолиятига айнан 
архив йўналишини тамомлаган мутахассис-кадрларни жалб этиш лозим. 
Архивдаги ходимлар ўз вазифасига маъсулият билан ёндошиб, ҳар бир ходим ўз 
зиммасига юклатилган вазифаларни бажарсалар мақсадга мувофиқ бўларди. Ҳозирги пайтда 
архивнинг раҳбаридан тортиб то қоровулигача пенсия учун архив маълумотномаси билан 
шуғулланадилар. Бунга ходимлар етишмаслиги сабаб бўлса, архивга қўшимча штатлар 
ажратилиши ва ушбу архив маълумотномасини олиш жараёнида коррупцияни олдини олиш 
лозим. 
Архившунослик, ҳужжатшунослик, археография соҳасидаги илмий-методик ишларни 
ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш, илмий тадқиқотлар натижаларини ва илмий-техника 
ютуқларини архив иши ҳамда иш юритиш амалиётига жорий қилиш лозим. 
Хулоса қилиб айтганда, архив ишида ўз ечимини кутаётган бир қатор муаммолар ҳам 
мавжуд. Жумладан, архив ҳужжатларидан самарали фойдаланиш масалаларига йўналтирилган 
ишлар суст йўлга қўйилган. Архив режасига киритилган илмий тадқиқотлар олиб бориш 
борасида тегишли илмий муассасалар билан ҳамкорлик олиб борилмаган. Натижада, архив 
илмий маълумотнома аппаратлари эскирган, интернет саҳифасидаги маълумотлар архив 
жамғармалари ва ҳужжатларига оид ахборотни акс эттирмаганлигини кўришимиз мумкин. 
Юқоридагиларни инобатга олиб, архивда модернизациялаш жараёнини жадаллаштиришга 
алоҳида эътибор қаратилиши зарур. 

Download 4,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish