Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 4,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet186/294
Sana26.02.2022
Hajmi4,54 Mb.
#465906
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   294
Bog'liq
XXI аср ТУПЛАМ 17.05

Адабиётлар: 
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 сентябрдаги “Ўзбекистон 
Республикасида архив иши ва иш юритишни такомиллаштириш чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги ПФ-5834-сонли фармонига асосан Тошкент шаҳар давлат архиви негизида 
Тошкент шаҳар марказий давлат архиви ташкил этилди. 
2.
Ўзбекистон архив тизими 100 ёшда (1919-2019). Тузувчи-муаллифлар: М.С.Исакова, 
Д.Т.Закирова, Ш.А.Абдурахимова. -Тошкент: «Наврўз нашриёти».-б. 2. (144-б.). 
3.
Дармонова М.А. Тошкент шаҳар Марказий давлат архиви фондлари бўйича маълумотнома. 
-Тошкент: «Ilm-ziyo-zakovat», 2019. 179-б. 
ЎЗБЕК ТИЛИНИНГ ЎҒУЗ ЛАҲЖАСИ ЁКИ “ЎЗБЕК ЎҒУЗЧАСИ”: ШАКЛЛАНИШИ 
ВА ТАРҚАЛИШ ГЕОГРАФИЯСИ 
Ф.Джуманиязова 
ЎзР ФА ШИ катта илмий ходими, PhD. 
 
Этнология ва лингвистика фанлари тадқиқотлари бугунги кунда этноснинг 
шаклланишида тилнинг аҳамияти ниҳоятда катта эканлигини кўрсатмоқда. Элшунослик 


207 
назариясига таянган ҳолда шуни алоҳида таъкидлаш мумкинки, ўзбек халқи алоҳида этник 
бирлик бўлиб шаклланган кезларда шу элат фуқароларига хос умумий тил шаклланган эди. 
Бу умумий тил шевалар шаклида уч хил кўринишда намоён бўлади. Маълумки, академик 
Шоназар Абдураҳмонов ҳозирги ўзбек шеваларини уч гуруҳга бўлиб, уларни қарлуқ, қипчоқ 
ва ўғуз лаҳжаларига ажратган. Бироқ ўзбекларнинг алоҳида халқ (элат) бўлиб шаклланаётган 
пайтда қайси қабиланинг (қарлуқ, қипчоқ ва ўғуз) тили устиворлик қилганлиги ҳамда X-XII 
асрларга хос жонли халқ тилининг ташкил топганлиги ҳақида тилшунос олимлар ҳанузгача 
қатъий бир фикрга келганлари йўқ. Тилшунослар таснифига кўра, ўзбек тилининг уч йирик 
лаҳжасидан бирини ўғуз лаҳжаси ташкил этиб, у асосан Хоразм вилояти, Бухоро вилоятининг 
Қоракўл ва Олот туманлари, Туркманистоннинг Чоржўй (ҳозирги Лебап) ва Тошовуз (ҳозирги 
Дашоғуз) вилоятларида шунингдек, Жанубий Қозоғистоннинг айрим қишлоқларида (Иқон, 
Қарноқ, Қорабулоқ каби) кенг тарқалган. 
Бундан ташқари “ўзбек тилининг ўғуз лаҳжаси” ёки “ўзбек ўғузчаси” деб 
номланаётган ушбу лаҳжа асосан Эроннинг Хуросон минтақасида ва қисман Шимолий 
Афғонистонда тарқалган. Бироқ, мазкур ҳудудлар совет туркологиясида алоҳида тадқиқот 
объекти сифатида ўрганилмагани боис илмий жамоатчиликка етарли даражада маълум эмас. 
Айрим маълумотларга кўра, “ўзбек ўғузчаси”да сўзлашувчи аҳоли сони икки миллионга яқин. 
Уларнинг тили Эрондаги туркман ва озарбайжон тили таркибига қўшиб ҳисобланган бўлсада, 
улар ўзларини ушбу халқлардан алоҳида деб биладилар ва тилларини “туркий” деб атайдилар.
Ўзбек тилининг ўғуз лаҳжаси хусусида асосан тилшунос Ф.А. Абдуллаевнинг “Ўзбек 
тилининг ўғуз лаҳжаси”, “ Хоразм шевалари” каби монографиялари классик тадқиқот 
саналади, рус ва хорижлик тилшунослардан А.В. Дыбо, Л.С. Левитская, Э.А. Грунина, А.Н. 
Баскаков, Г.Ф. Благова, К.К. Юдахин, Г.Дёрфер ва З. Кўркмазлар умумтуркий тилнинг ўғуз 
лаҳжаси ҳақида тадқиқотлар олиб борар экан, қисман ўзбек тилининг ўғуз лаҳжасига ҳам 
тўхталиб ўтганлар[6, 7, 68, 30, 31]. Немис туркологи Г. Дёрфер ўғузчани ўнта лингвистик 
гуруҳга ажратади ва улар қуйидагича – Ғарбий Румелия (Ғарбий Болқон), Шарқий Румелия 
(Шарқий Болқон, Истамбул, Ғарбий Онадўли), Ғарбий Ўрта Онадўли, Шарқий Онадўли, 
Озарча, Сунгур, Қашқай-айналли ва Шарқий ўғузча, Хуросон туркийчаси, Ўзбек ўғузчаси ва 
туркманча. У тилшунослар орасида биринчи бўлиб ўғуз тил гуруҳи замирида “ўзбек ўғузчаси” 
деган истилоҳни киритган эди. Айниқса, Хуросонда, шунингдек, Машҳад атрофларидаги 20 
тадан ортиқ йирик қишлоқларда яшайдиган ўтроқ ўғуз лаҳжасида сўзлашадиган ва бугунги 
кунда нуфузи икки юз мингдан ортиқни ташкил қиладиган турк аҳолисининг тилини тадқиқ 
қилган немис туркологи Г. Дёрфер уни “Хуросон туркийчаси” деб атаб, тил хусусиятлари 
нуқтаи назаридан уни ўзбек ўғузчасига ниҳоятда яқин ва ўхшашлигини алоҳида таъкидлаган.
Шу ўринда биз “ўзбек ўғузчаси” ҳақида гапиришдан олдин умумтуркий тилнинг ўғуз 
лаҳжаси ҳақида тўхталишни лозим топдик. Умумтуркий тилнинг ўғуз лаҳжаси қачон 
шаклланганлиги тўғрисида қарашлар турлича. Тилшунослар Ўрхун-Енисей битиктошлари 
тилида ҳам ўғузча лингвистик унсурлар мавжудлигини қайд қилишади[69, 336]. Масалан, 
ўтган замон қўшимчаси 

Download 4,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish