Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 4,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet194/294
Sana26.02.2022
Hajmi4,54 Mb.
#465906
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   294
Bog'liq
XXI аср ТУПЛАМ 17.05

Адабиётлар: 
1.
Naude et al “restorative justice: a global overview of its functioning and effectiveness” (2003) 
2.
Жошева А.А. Медиация как способ досудебного урегулирования споров. www.sudkazybekby 
3.
Мамасиддиқов М. Низоларни судга қадар ҳал этиш судлардаги мавжуд иш юкламаларини 
камайишига хизмат қилади. http://huquqburch/uz./uz/articl/2391/
4.
www.ziyouz.com kutubxonasi 
 
ЧЕТ ЭЛЛИК ШАХСЛАР ИШТИРОКИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАРНИ КЎРИШНИНГ 
ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ 
П.З.Закирова 
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги
Судьялар олий мактаби магистранти. pari.zakirova@gmail.com 
 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 23-моддасига кўра Ўзбекистон 
Республикаси ҳудудидаги чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва 
эркинликлари халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ таъминланади. Улар Ўзбекистон 
Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва Халқаро шартномалари билан белгиланган 
бурчларни адо этадилар.
1950 йил 4 ноябрда Римда имзоланган “Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини 
ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Конвенцияда барча шахслар суд ва трибуналлар олдида тенг 


220 
эканлиги қайд этилган. Шунга кўра, чет эллик шахслар ҳам низо кўрилаётган давлат 
фуқаролари ҳамда ташкилотларига берилган процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятлардан ҳеч бир 
монеликсиз фойдаланишлари лозим. 
Шундай экан, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон 
Республикаси ҳудудидаги хоҳлаган судларига ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя 
қилиш мақсадида мурожаат қилишлари мумкин. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий 
процессуал кодекси (кейинги ўринларда - ИПК) нинг 245-моддасига кўра чет эллик шахслар 
иқтисодиёт соҳасида ўзининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари ва қонун билан 
қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун ушбу Кодексда белгиланган тартибда 
иқтисодий судларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Чет эллик шахслар Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари ва фуқаролари 
билан тенг процессуал ҳуқуқлардан фойдаланади ва процессуал мажбуриятларни ўз зиммасига 
олади. 
Чет эллик шахслар ҳуқуқий мақомини белгилашда иқтисодий судлар уларнинг ташкил 
қилинган ва рўйхатдан ўтган давлат қонунлари билан белгиланишига эътибор берадилар. Бу 
билан уларнинг ҳуқуқ ва муомала лаёқати ҳажмига аниқлик киритишнинг имкони вужудга 
келади. Шу билан бирга, чет эллик шахсларнинг ҳуқуқий ҳолатини белгилашда 1966 йил 16 
декабрдаги “Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида”ги Нью-Йорк халқаро пакти ва 1985 йил 
13 декабрдаги “Яшаётган мамлакатининг фуқаролиги бўлмаган шахслар учун инсон ҳуқуқлари 
Декларацияси” каби халқаро ҳужжатларга ҳам мурожаат қилиш мумкин. 
Ҳозирги кунда юридик шахсларнинг бир неча ташкилий-ҳуқуқий шакллари мавжуд. 
Чет эллик шахслар, норезидент, чет эл инвесторлари каби бир-бири билан боғлиқ атамаларнинг 
фарқи ва чегарасини аниқлаб олиш лозим. Амалиётда чет эл элементи иштирокидаги 
ишларнинг судловга тегишлилиги билан боғлиқ баъзи ҳолатларга алоҳида эътибор қаратиш 
лозим. Чунки, чет эл элементи иштирокидаги юридик шахсларнинг аризаларини иш юритишга 
қабул қилиш ёки иш юритишга қабул қилишни рад этиш масаласи шунга қараб ҳал этилади.
Тарафлардан бири Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган ҳолларда ҳамда чет 
давлатлар судларининг ва арбитражларининг ҳал қилув қарорларини тан олиш ва ижрога 
қаратиш билан боғлиқ ишларнинг ўрта бўғин судларида кўрилиши билан боғлиқ ўзгариш 
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг Ўзбекистон Республикаси 
Хўжалик процессуал кодексидан фарқ қиладиган энг муҳим жиҳатларидан бири ҳисобланади. 
ИПК 32-моддасининг иккинчи қисмида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент 
шаҳар иқтисодий судлари тарафлардан бири Ўзбекистон Республикаси норезиденти — чет эл 
шахси бўлган ишларни; давлат судлари ва арбитражларининг қарорларини тан олиш ҳамда 
ижрога қаратиш тўғрисидаги ишларни кўриши белгиланган. Бунда чет эллик шахслар 
иштирокидаги қўшма корхоналар Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан 
ўтказилганлиги сабабли, резидент ҳисобланишларига эътибор қаратиш лозим.
Бу туркумдаги ишларни кўришда дуч келинадиган муаммолардан бири – бу 
тарафларни тегишли тартибда хабардор қилиш ҳисобланади. Бу муаммо суд 
инстанцияларининг 
барчасига 
бирдек 
тегишлидир. 
Белгиланган 
халқаро-ҳуқуқий 
нормаларнинг аниқ механизми ҳамда судларнинг бошқа давлатлар ваколатли органлари билан 
яқин ҳамкорлиги тўлиқ йўлга қўйилмаганлиги боис процессуал тартиб бузилишига, натижада 
суд қарорларининг бекор бўлишига олиб келади. Шу боис бу ерда хабарномалар жўнатиш 
жараёнига алоҳида ёндашув талаб қилинади.
ИПК 244-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ ишда иштирок этувчи чет эллик 
шахслар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида белгиланган тартибда хабардор 
қилинган ҳолларда, ишни кўриш муддати суд топшириқларини юбориш учун Ўзбекистон 
Республикасининг халқаро шартномасида белгиланган муддатга, бундай муддат шартномада 
мавжуд бўлмаганда ёки кўрсатилган шартнома мавжуд бўлмаганда эса олти ойдан ортиқ 
бўлмаган муддатга узайтирилади. 
Иқтисодий судларда чет эллик шахслар билан боғлиқ низоларни кўришда белгиланган 
олти ойлик муддат суд ҳужжатининг бошқа давлатга етиб боришини, тарафнинг суд 
муҳокамасида иштирокини имкон қадар таъминлашини назарда тутади. Аммо, амалиётда 
тадбиркорлик субъектлари учун ушбу муддатнинг жуда узоқ эканлиги ҳақидаги эътирозларига 
сабаб бўлади. Бундан ташқари, даъво ариза тақдим этишда чет эллик шахсларнинг Ўзбекистон 
Республикасидаги вакили ҳақидаги маълумотнинг мавжуд эмаслиги суднинг ажрими билан 


221 
ишни кўриш ИПКда белгиланган олти ойлик муддатни инобатга олган ҳолда тайинланиши 
ҳолатлари учраб туради. 
Қайд этилган ҳолатларга чек қўйиш, чет эллик шахслар иштирокидаги ишларнинг қисқа 
муддатларда кўриш, чет эллик шахсларнинг суд муҳокамаларида иштирокини таъминлаш 
мақсадида суд хабарномалари ва чақирувларини юборишга ихтисослашган фаол ижтимоий 
тармоқларнинг суд тизими учун махсус дастурини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий қилиш 
таклиф этилади. Бу билан чет эллик шахслар иштирокидаги ишларнинг сифатли кўрилиши ва 
адолатли қарорлар қабул қилиниши таъминланади.

Download 4,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish