234
энг совуқ қор ва музлик ерлами бошқа ерлардан зиёда суярлар. Агар суймасаларэди, ҳавоси
яхши, тириклик осон ерларга ҳижрат қилурлар эди».
Соҳибқирон Амир Темурнинг набираси Мирзо Улуғбек Мовароуннаҳрга подшоҳлик
қилган 40 йил мобайнида мамлакатда тинчлик-барқарорлик устувор бўлгани сабабли илм-фан,
маданият юксак тараққий этган, бунёдкорлик ишлари ривожланган, кўҳна заминимиз гуллаб-
яшнаган. Аксинча,уруш низолари инсонни одамийлик қиёфасидан айиради, жамиятни буткул
таназзулга ботиради. 20 йилдан ортиқ ўзаро ҳарбий можаролар туфайли цивилизациядан
батамом узилиб, дунёнинг энг қолоқ мамлакатларидан бирига айланиб қолган Афғонистон
бунинг яққол далилидир. Демак, тинч-тотув яшаш улкан ижтимоий ҳамда маънавий масала
бўлиб, у давлатларнинг ўзаро ҳамкорлик, яхши қўшничилик, бир-бирининг ичкиишларига
аралашмаслик, ҳар бир давлатнинг миллий мустақиллиги ва суверенитетини ҳурмат қилиш
қоидаларига асосланади. Тинч-тотув яшаш сиёсати, аввало, ҳар бир давлатнинг тўла тенг
ҳуқуқлилигини, уларнинг бир-бирига тазйиқ ўтказмаслигини, ўзаро ишонч ва ҳурматга
асосланган муносабатларни ҳар томонлама ривожлантириш, чегараларнинг дахлсизлигини
эътироф этишни назарда тутади.
Ватан озод ва мустақил бўлса, унинг бағри жаннат боғларидек файзли, одамлари бахтли
бўлади. Шунинг учун Ватаннинг озодлиги ва мустақиллиги унинг ҳар бир фарзанди учун жон
каби азиз ва муқаддасдир. Инсон учун она ягона бўлгани каби, Ватан ҳам ягонадир.
Мамлакатимиз Президенти Ш.М.Мирзиёев мустақил Ўзбекистоннинг тинчлик
сиёсатини юритишда ўрнак бўлиб келмоқда. Хуллас, инсонпарварлик, ватанпарварлик ва
тинчликсеварлик Шарқ халқлари ҳаётий тажрибаси ва тараққиётида асосий маънавий
мезонлардандир. Бугунги демократик ҳуқуқий жамиятни шакллантиришда ҳам бу тушунчалар
эътибордан четда қолаётгани йўқ. Аксинча, бугунги янги жамиятнинг ҳам асосий пойдевори
айни шу тушунчалар заминида қад ростламоқда. Бу эса жамият аъзоларидан маънавий етуклик
ва юксак онглиликни талаб қилади. Шунинг учун ҳам бугун юксак натижаларга эришаётган
юртдошларимиз Ватанимиз довруғини дунёга ёймоқда. Ватанпарварлик-иймон-еътиқодга
айланган юксак маънавиятдир. Ватанпарварлик сўз ва иш бирлигидир. Ватанга бўлган меҳр-
муҳаббат ҳавойи ваъдалар, баландпарвоз сўзларда эмас, меҳнатда, инсоннинг бунёдкорлик
фаолиятида намоён бўлади. Демак, халқимиз олдида турган энг муҳим, энг долзарб вазифа —
жамиятимиз аъзоларининг қалбида миллий ғоя, миллий мафкура, ўз Ватанига меҳр-садоқат
туйғусини уйғотиш, ўзлигини англаш руҳида тарбиялашдан иборатдир. Ватанпарварликни
тарбиялашда аввало халқ оғзаки ижоди катта роль ўйнайди. Инсон учун на давлат ва на
салтанат, на тож-у тахт, ҳеч бир нарса Ватанга, эл-юрт меҳрига тенг келолмайди. Зеро,
Ватандан жудолик – инсон учун катта бахтсизлик. Тинчликсеварлик – инсонпарварлик ва
ватанпарварлик каби шахс маънавиятининг асосий мезонларидан бири ҳисобланади. Уруш
хавфидан халос бўлиш, тинчликка интилиш ҳар бир маърифатли мамлакатнинг бош ғоясидир.
Шу боис, мамлакат тараққиётининг асосий шартларидан бири сифатида тинчлик ва
барқарорлик устувор вазифа сифатида белгилаб қўйилган. Албатта, бу ғояни амалга ошириш,
уни халқимиз қалби ва онгига сингдиришда истиқлол мафкурасининг аҳамияти бениҳоя катта.
Ватанпарвар хусусиятлари унинг ўз юртига бўлган чексиз муҳаббатида, мамлакатининг
бетакрор ва ягона эканини ҳис этиши ва ёш авлодга сингдириши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: