Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ ДАВЛАТ МУЗЕЙИДА «МУЗЕЙ – ТАЪЛИМ - ОИЛА»



Download 4,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet200/294
Sana26.02.2022
Hajmi4,54 Mb.
#465906
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   294
Bog'liq
XXI аср ТУПЛАМ 17.05

 
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ ДАВЛАТ МУЗЕЙИДА «МУЗЕЙ – ТАЪЛИМ - ОИЛА» 
ҲАМКОРЛИГИНИ ЗАМОНАВИЙ ЁНДАШУВ АСОСИДА ТАШКИЛ ЭТИШ 
А.Ф.Исмаилов
пед.ф.д.(PhD), ЎзР ФА Ўзбекистон тарихи давлат музейи. alisher.ismailov.1981@mail.ru 
Маълумки, музейнинг асосий функцияларидан бири бу таълим ва маориф бўлиб, 
ҳозирда ахборот оқимининг мунтазам равишда ўсиб бориши, жамиятга эса ахборотни оммабоп 
шаклда тақдим этишда жуда катта аҳамиятга эга. Бу борада биринчи қадам болалар музейини 
ташкил этилишидан бошланди. Болаларга музейда катта ҳаёт мактабини намойиш қилишда 
педагогика фанининг янги йўналиши – музей педагогикасининг аҳамияти жуда катта. Музей 
педагогикаси эса ўзининг турли усуллари билан болалар қалбига йўл топишида катта ёрдам 
беради. 
Музейда ёш ташрифчилар кўпроқ эркинлик ва мустақилликни хуш кўради. Уларга қўл 
билан ушлаб кўриш ва экспонат билан мулоқотга киришиш ўқувчилар учун ҳеч нарса билан 
тенглаша олмайдиган ўқув материали ҳисобланади. 
Ўзбекистонда ҳам музейларнинг энг фаол хамкори таълим тизими муассасалари 
ҳисобланиб, музейлардаги ташрифчиларнинг деярли 70 фоизини ёшлар ташкил этади. Бу 
рақамлар мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, дунёқарашини бойитиш 
ва аждодлар меросига ҳурмат билан қараш каби хислатларни шакллантиришда музейлар ҳам 
ўзига хос ўрни бор эканлигидан далолат беради.
Юртимизда илк бора 2011 йилда Ўзбекистон тарихи давлат музейи қошида «Мўжизалар 
оламида» болалар музейи ташкил этилди ва у музей педогогикаси соҳасини ривожлантиришда 
катта аҳамият касб этмоқда. 
Мазкур бўлим 2016 йил январ ойидан «Ёшлар билан ишлаш маърифий-услубий бўлим» 
сифатида фаолият кўрсатмоқда. 
Ёшларда ўзбек халқининг тарихий ва миллий урф-одатларига, маънавий қадриятларига 
ҳамда жаҳон маданиятига қўшган муносиб ҳиссасига дахлдорлик ҳиссини уйғотиш илмий-
услубий тарғибот бўлимининг асосий мақсади бўлиб ҳисобланади. 
Музейнинг ушбу бўлими ўқувчиларнинг тарихга оид билимларини ривожлантириб, 
уларни тарихий давр билан ўзаро мулоқотига замин яратди. Муҳими ўқувчилар музейга 
кирганда нафақат уни томоша қилиш, балки турли машғулотларни бажариш, бошқа ўқувчилар 
билан ҳамкорликда ишлаш, қизиққан экспонатларини қўллари билан ушлаб кўриши ёки ясаб 
кўриши мумкин. Бу ерда ташкил этилган «Ёш кулол», «Миллий либослар», «Ёш археолог» 
каби кичик бўлимлар болаларда катта қизиқиш уйғотмоқда.
Масалан, кулолчилик бўлимида жаҳон тарихида энг биринчи ҳунармандчилик 
соҳаларидан бири ҳисобланган ушбу соҳанинг тараққиёт жараёни ва фарқларини қиёслаш 
орқали ўқувчиларни кулолчилик босқичлари билан тўлиқ таништириш мумкин. Шунингдек, 
нафақат маълум ҳудуд балки жаҳон цивилизациясида кулолчилик тараққиётининг ўрнини ҳам 


231 
кўрсатиш мақсадга мувофиқдир. Албатта бу тушунтиришлар амалиёт билан, яъни кулолчилик 
махсулотларини ясаш ва уни даврини аниқлаш каби машғулотлар билан олиб борилиш лозим. 
Ўқувчиларга мактабда эмас, балки айнан шундай музей экспозицияларида дарс 
ўтилиши кўпроқ ижобий натижаларни бермоқда. Музей бу ўқитувчи ва ўқувчини ижодий 
ҳамкорлиги, у йиллар давомида улар ўртасидаги алоқани мустаҳкамлаб келувчи маскан 
ҳисобланади. Ўқитувчилар музей орқали ёш авлодда борлиққа ва дунёдаги воқеаларга нисбатан 
эътиборли ва маъсулиятли бўлишга ўргатади. 
Музейларни таълим тизимидаги аҳамияти хақида ЮНЕСКО томонидан ишлаб чиқилган 
«Мерос ва диалог», «Музейларни қўллаб-қўвватлашда глобал хамкорлик» каби йўналишларида 
ҳаётдаги муҳим хамкор бўлган музей ва у билан боғлик бўлган муассасаларни маданий 
сиёсатни сингдиришда мустаҳкам ривожланиш хамда халқаро маданий диалог ва ижтимоий 
бирликни шакллантиришда янги қарашларни ривожлантиришга катта эътибор берилган. 
Умуман олганда ҳозирги замонавий музейлар ёшлар билан ишлашнинг турли 
усулларини ишлаб чиқмоқдалар. Уларнинг сони ва масштаби жуда кенг бўлиб, ҳар бир музей 
ўзининг хусусияти ва фаолиятининг мазмун моҳиятидан келиб чиққан ҳолда иш тутиши лозим. 
Барча янги йўналишдаги лойиҳалар ва усуллар ёшларни музейга нисбатан бўлган қизиқишини 
орттиради ва дунёқарашини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.
Шу мақсадда Ўзбекистон тарихи давлат музейида илмий тадқиқотлар натижасида музей 
педагогикаси тамойиллари асосида 2017 йилда музей-таълим-оила ҳамкорлик лойиҳаси ишлаб 
чиқилди. Бу лойиҳа Ўзбекистонда музей-таълим-оила ҳамкорлиги доирасида дастлабки қадам 
ҳисобланади. 
Ушбу лойиҳа устида Ўзбекистон тарихи давлат музейининг Ёшлар билан ишлаш 
маърифий-услубий бўлими иш олиб боради. Лойиҳадаги асосий йўналишлар бўйича ғолиблар 
ҳар йили 18 май «Ҳалқаро музейлар куни» муносабати билан бўлиб ўтадиган тадбирга таклиф 
этилиб муносиб рағбатлантириши белгиланди.
Лойиҳанинг 
асосий мақсади: 
Музей 
ташрифчилари 
аудиториясини янада 
фаоллаштириш ва кенг жамоатчиликни яъни мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим 
мактаблари, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари, катта ёш вакиллари ва ҳатто кекса ёш 
вакилларини ҳам жалб этишдан иборатдир. 
Лойиҳанинг асосий вазифаси: Ўзбекистон фуқаролари, хусусан, ёшлар қалбига миллий 
истиқлол ғоясини сингдириш, уларда мафкуравий иммунитетни шакллантиришда Ўзбекистон 
тарихининг ўрни ва имкониятларини янгича метод, шалк, усул ва воситалар билан етказиб 
беришдан иборатдир. 
Лойиҳанинг асосий йўналишлари: 
1. Музейнинг маълум бир белгиланган ташрифчиси учун деб эълон қилинади. 
Лойиҳа ғолиби музейга ташриф буюрган ташрифчилар орасидан холис аниқланади. 
Ташрифчилар сони мониторинги ҳақидаги маълумот музей сайти ва ахборот тизими орқали 
маълум қилиб борилади. 
2. Энг ёш тарих билимдони. Йил давомида таълим муассасалари ўқувчи ва талабалари 
орасидан аниқланади.
Лойиҳада таълим муассасалари ўқувчи ва талабалари орасидан ўз билимига ишонган, ўз 
ҳоҳишига кўра музейга ҳар ойда бир марта ташриф буюра оладиган иштирокчилар учун 
ташкил этилади. Унда ташрифчилар учун ҳар ой(сентябрдан келаси йилнинг апрел ойигача 
умумий 8 ой)да ҳар хил яъни 8 та топшириқлар берилади. Иштирокчилар эса ҳар ойда ўзлари 
учун қулай бўлган кунда (кейинги ойга ўтиб кетмаслиги шарт) келиб топшириқни бажариб 
тегишли баллни олади. Иштирокчиларининг олган бали кўз олдида аниқланади ва мониторинг 
учун қайд этилади. Йиллик лойиҳа сўнгида эса ҳар бир иштирокчининг барча бажарган иш 
натижалари баллари қўшилади ва умумий балл чиқарилади. Тўплаган балл бўйича лойиҳа 
иштирокчисининг эгаллаган ўрни аниқланади. Албатта, энг катта балл тўплаган иштирокчи 
ғолиб ҳисобланади. 
3. Энг кекса ташрифчи. Музейга ташриф буюрган кексалар орасидан энг ёши улуғи 
учун берилади. (Масалан, 2017 йил 18 май «Ҳалқаро музейлар куни» бўлган бу танловда 
Тошкент шаҳар Юнусобод туманида истиқомат қилувчи 1923-йилда туғилган 94 ёшли онахон 
Нигматулина Зайтуна ғолиб бўлди). Тақдирлаш маросимида кексаларимизга эътибор, иззат-
икром кўрсатилади. Шу орқали ёшлар онгига бу нуронийларимизга янада эътиборли 
муносабатда бўлишни сингдиришдир. 


232 
4. Энг жажжи экскурсовод. Ўзбек ва рус тилида аниқ ва равон гапира оладиган 5-10 
ёшгача бўлган болалар иштирок этиши мўлжалланган. Музей ходимлари томонидан жажжи 
экскурсоводларни тайёрлаш курси ташкил қилинади. Ғолиблар аниқлангач, 18 май «Ҳалқаро 
музейлар куни» барча жажжи меҳмонларга экскурсия олиб бориш имконияти яратилади.
Умуман олганда, ҳозирги кунда болалар музейининг турлари ва йўналишлари кўпайиб 
бормоқда. Бу музейлар ёшларни ватанпарварлик рухида тарбиялаш, мустақил фикр юритиш, 
воқеа ва ходисаларга бефарқ қарамаслик ва энг асосийси ўз моддий-маданий меросини асраш 
туйғуларини шакллантиришда асосий манба бўлиб хизмат қилмоқда. Бундай музейлар 
болаларга ўйин, ижод ва мулоқот орқали дунёни забт этишни ўргатади. Хақиқатан ҳам, бугунги 
кунда музейлар асосан ёшларнинг қизиқиши ва талабини қондирувчи, тарих билан юзма-юз 
туриб эркин мулоқотга киришга имкон берувчи ягона мўжизавий масканга айланиб бормоқда.

Download 4,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish