Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 4,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet198/294
Sana26.02.2022
Hajmi4,54 Mb.
#465906
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   294
Bog'liq
XXI аср ТУПЛАМ 17.05

 
Адабиётлар: 
1.
Bowlt, John Ellis. Russian Art of the Avant Garde: Theory and Criticism. – N.Y., “The viking 
press”, 2017; 
2.
Gray Camilla. The Russian Experiment in Art 1863-1922. – L., “Thames and Hudson”, 1986; 
3.
Ахмедова Н.Р. Живопись Центральной Азии ХХ века: традиции, самобытность, диалог.
Т.: SDС, 2004. 224 с.; 
4.
Басин Е.Я. Портрет и личность. Об эволюции портрета в западноевропейской живописи 
конца XIX – XX вв. // “Искусствознание”. -М.: 2010. №1-2. –356-371-б.; 
5.
Зингер Л.С. Советская портретная живопись 1917 начала 1930 годов. -М.:
“Изобразительное искусство”, 1978. 296-б. 
6.
Ракитин В.И. Уроки одной художественной школы. Живопись Узбекистана 20-х – 30-х 
годов// “Искусство”. -М.: 1970, №1. 32-38-б.; 


226 
7.
Ремпель Л.И. Портрет и личность в искусстве Средней Азии. Қўлёзма 1988: ЎзР ФА СИ 
архиви, ИЖ Р-38, №1324; 
8.
Хакимов А.А. Принципы формирования исторического сознания художников 
Узбекистана// “Moziydan sado”. -Ташкент: 2018, №3. 1-5-б.; 
9.
Умаров А.Р. Портретная живопись Узбекистана. Диссертация на соискание ученой степени 
кандидата искусствоведения. –Ташкент: 1962. 305-б.; 
10.
Чепелев В.Н. Искусство Советского Узбекистана. -Л.: “ЛОССХ”, 1935. 127-б.; 
 
ЁШЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИГИ 
Ш.Х.Имамова
«Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази илмий 
ходими. 
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш қонун 
устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлашнинг энг муҳим шартларидан бири 
ҳисобланади. Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлиги, энг аввало, ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини, 
мамлакат Конституциясини, ҳаётнинг ижтимоий аҳамиятга молик соҳалари ва кишиларнинг 
фаолияти билан боғлиқ асосий қонунлар ва кодексларни билиши билан ифодаланади. Шу 
сабабдан ҳуқуқий саводхонликни оширишни илк босқичлардан яъни мактабларда кучайтириш 
мақсадга мувофиқдир. Чунки ёшларнинг келажагига, ватаннинг равнақ топишига ана шу 
ҳуқуқий 
саводхонликнинг 
аҳамияти 
жуда 
беқиёсдир. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг ПФ-5618 сонли Фармонида “Ёш авлод онгига ҳуқуқ ва бурч, ҳалоллик ва 
поклик тушунчаларини ҳамда одоб-ахлоқ нормаларини чуқур сингдириб бориш, 
Конституциянинг муҳим жиҳатларини уларга болалигидан бошлаб ўргатиш”
1
деб бошқа асосий 
вазифалар қаторида белгилаб қўйилгани ҳам бежиз эмас албатта. 
2019 йилнинг 15 ноябрида мамлакатимиз Президенти томонидан ҳуқуқбузарликлар 
профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида белгиланган вазифалар ижроси, 
бу борада мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш масалаларига бағишланган видеоселектор 
йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу анжуман яна “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги 
Қонуннинг 13-моддасида белгиланган ишларни амалга ошириш қаратилди.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор 
йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва 
муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони
i
ижроси юзасидан туман ва шаҳар адлия бўлимлари ташкил этилди. Уларнинг асосий 
вазифалари белгилаб қўйилди. Амалга оширилган чора-тадбирлар давлат ҳокимияти ва 
бошқаруви органлари тизимида, айниқса, давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини 
ҳуқуқий таъминлаш, уларнинг юридик хизматларини мувофиқлаштириш, ҳуқуқий ахборотни 
тарқатиш, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш сифатини яхшилаш масалалари бўйича 
адлия органлари ва муассасаларининг роли ва масъулиятини ошириш имконини берди
2

Яна шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, ана шундай масъулиятли ишда «Ижтимоий 
фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан турли хил мавзуларда 
ўтказилаётган бир қанча тадқиқотлар ҳам жуда катта аҳамият касб этмоқда. Чунки ҳозирги 
ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамиятини қуриш жараёнида аҳоли билан 
мулоқот қилиш, уларнинг фикрини ўрганиш давр талаби бўлиб қолди. Ана шундай 
тадқиқотлар орасида мунтазам равишда ўтказилиб келаётган «Ўзбекистон ёшлари: ҳаётий 
қадриятлар, ахлоқ, ижтимоий йўналишлар»
 
мавзусидаги тадқиқот
3
мустақил Ўзбекистон 
ёшларининг ҳуқуқий саводхонлиги қай даражадалигини билишга, уларнинг ҳуқуқий 
билимларини ҳамда фаоллигини ошириш борасида дуч келаётган ҳар хил муаммоларни 
аниқлашга имкон бериб келмоқда. 
1
Ш.М.Мирзиёевнинг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан 
такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5618 сонли Фармони. 09.01.2019. 
2
Ўша жойда. 
3
“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази. «Ўзбекистон ёшлари: ҳаётий 
қадриятлар, ахлоқ, ижтимоий йўналишлар» мавзусидаги социологик тадқиқот натижалари бўйича ахборот-
таҳлилий маъруза. 2018. 


227 
Ёшларнинг ўз фуқаролик ҳуқуқларини билиши уларнинг ҳуқуқий саводхонлиги 
даражасини баҳолашнинг муҳим мезони ҳисобланади. Ана шу тадқиқот натижалари асосида 
олинган маълумотлар бўйича қаралганда, мустақил Ўзбекистон ёшлари ўзларининг Ўзбекистон 
Республикаси Конституциясини, “Таълим тўғрисида”ги Қонунни, Жиноят, Меҳнат ва 
Фуқаролик Кодексларини билишларини мувозанатли баҳолайдилар. 
 
«Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан 
ўтказилган «Ўзбекистон ёшлари: ҳаётий қадриятлар, ахлоқ, ижтимоий йўналишлар»
 
мавзусидаги тадқиқотда, сўралганларнинг кўпчилиги, яъни 57,8% респондент шахснинг тўла 
фуқаролик ҳуқуқларига киришиш ёшини 18 ёш деб тўғри кўрсатган бўлсалар, сўровда иштирок 
этган ёшларнинг 39,8%и тўла фуқаролик масъуллик ёшининг бошланишини 16 ёш деб 
кўрсатишган. 
Ўзбекистон Республикасининг Асосий Қонуни – мамлакат Конституциясини билиш 
ёшлар ҳуқуқий саводхонлиги даражасининг муҳим мезони бўлиб ҳисобланади. «Ижтимоий 
фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан ўтказилган сўровда «Сиз 
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини қай даражада биласиз?», деб берилган 
саволга 83,4% респондентлар Конституцияни билишини кўрсатишган бўлса (68,7%и қисман 
билишини кўрсатишган), 16,6% ёшлар мамлакат Конституциясини билмаслигини кўрсатишган. 
94,0% олий маълумотли ёшлар, шунингдек, 90,6% умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар 
коллежлари, академик лицей ўқувчилари мамлакат Конституцияси бўйича ўз билимларини 
юқори баҳолашган. Ана шу фикрнинг тасдиғи сифатида қайд этиш мумкинки, сўралган 
ёшларнинг 80,8%и мактабда мамлакат Конституцияси билан танишган.
Ушбу сўровда қатнашган ёшларнинг Ўзбекистон Республикасининг «Таълим 
тўғрисида»ги Қонун ҳақида билишлари ўртача даражада экан. Чунки сўралган ёшларнинг 
45,8%и қонунни қисман билишини, 9,4%и чуқур билишини, 44,8%и эса қонун билан таниш 
эмаслигини қайд қилдилар.
Ёшларнинг жиноий жавобгарлик, ҳуқуқбузарликлар учун жазо турлари ҳақидаги 
хабардорлиги, ҳуқуқий нормаларнинг ўзбошимчалик билан ва нотўғри талқин қилинишига йўл 
қўймаслик юзасидан жойларда давлат органлари ва бошқа ташкилотларга ҳуқуқий маслаҳатлар 
бериш улар ўртасида ҳуқуқбузарликлар содир қилинишининг олдини олишда, муҳим 
механизм бўлиб ҳисобланади. Шу сабабли ёшларнинг Ўзбекистон Республикаси Жиноят 
Кодексининг мазмуни тўғрисида хабардорлигини «Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик 
фикрини ўрганиш маркази томонидан ўтказилган сўровнинг кўрсатишича, кўпчилик яъни 
63,5% ёшлар Жиноят Кодексини ўқимаган бўлса, ёшларнинг 7,2%и Жиноят Кодекси билан 
танишлигини кўрсатишган.
Сўралган ёшларнинг кўпчилиги мамлакатнинг қонунга бўйсунувчи фуқароларидир. 
94,1% ёшлар ҳуқуқбузарлик ҳаракатларини қилмаганликларини, Жиноят Кодексини бузадиган 
ҳаракатлар содир этишмаганликларини кўрсатишган. Ўтган йилларда ўтказилган ушбу мавзу 
бўйича олинган натижалар билан таққослаганда Жиноят Кодексини бузган ёшлар сони
камайганлигини кўришимиз мумкин. Ёш тоифалари бўйича қонунни бузганлар сони 20-29 
ёшлилар ўртасида 14-17 ёшлилар ва 18-19 ёшлилардагига нисбатан кўпроқдир. Ёшлар содир 
қилган ҳуқуқбузарликлар ичида муштлашиш (25,0%), ўғрилик (20,8%), тунги вақтда интернет-
кафега бориш қайд қилинди (16,7%). Ҳар 
бешинчи респондент эса ушбу саволга жавоб 
беришга қийналди. Ёш қизлар ўртасидаги асосий 
қоидабузарлик тури сифатида тунги вақтда 
интернет-кафега бориш қайд этилди (30,0%). 
Тадқиқот иштирокчилари жавобларининг таҳлили 
шуни кўрсатдики, уларнинг мутлақ кўпчилиги 
яъни 97,4% жиноий жавобгарликка тортилмаган. 
Сўров 
маълумотлари 
бўйича 
ёш 
респондентларнинг атиги 0,8%и ўғрилик ва 
алкоголли ичимликлар истеъмол қилганлик учун 
жиноий жавобгарликка тортилган.
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат 
Кодексининг асосий қоидаларидан ёшларнинг хабардорлигини таҳлил қилиш шуни 
кўрсатдики, респондентларнинг ярмидан кўпи (61,3%и) мазкур Кодекс билан таниш эмас. 
Сўралган ёшларнинг 30,9%и уни қисман билишларини кўрсатганлар. Сўралган ёшларнинг 


228 
атиги 7,8%и Меҳнат Кодексини яхши билишлари билдиришган. Фуқаролик Кодекси ҳам 
ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлиги асосини ташкил этувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат 
ҳисобланади, у ҳуқуқий майдондаги мулкий ва номулкий муносабатларни тартибга солади. 
Умуман олганда Фуқаролик Кодексининг асосий қоидаларидан ёшларнинг етарли даражада 
хабардор эмаслигини қайд этиш мумкин, сўров маълумотлари шу ҳақда далолат беради. 
Респондентларнинг 63,2%и Фуқаролик Кодексини ўқимаганликларини ва 6,3%и ушбу Кодекс 
ҳақида хабардорликларини кўрсатишган. 
Ёшларнинг ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини билиши ривожланган фуқаролик жамияти ва 
ҳуқуқий давлатни шакллантиришнинг ҳуқуқий асоси ҳисобланади. Сўров натижаларидан 
маълум бўлишича, Ўзбекистон ёшлари жамиятдаги ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини турли 
даражада билишар экан. Сўровда иштирок этган ёшларнинг 25,9%и ўз ҳуқуқ ва 
мажбуриятларини тўлиқ билишларини ва 54,5%и эса қисман билишларини кўрсатганлар.
Ушбу ўтказилган тадқиқот натижаларининг кўрсатишича, 53,9% Ўзбекистон ёшлари ўз 
ҳуқуқий саводхонлигини ўртача даражада деб ҳисоблашади. 52,0% олий маълумотли ёшлар 
ўзининг ҳуқуқий саводхонлигини 29,8% тўлиқсиз ўрта маълумотли ёшлар, 21,4% ўрта 
маълумотли ёшлар ва 27,5% ўрта махсус маълумотли ёшлар билан қиёслаганда юқори 
баҳоланадилар. 
Респондентларга ўзлари қўллашлари мумкин бўлган ҳуқуқий саводхонликни ошириш 
йўлларини белгилаш таклиф қилинди. Ёшларнинг катта қисми мамлакат Конституциясини 
батафсил ўрганиш (53,4%), Фуқаролик (35%), Меҳнат (30,6%) ва Жиноят (22,8%) Кодекслари 
билан танишиш воситасида ўз ҳуқуқий саводхонлигини оширишини кўрсатган. Бундан 
ташқари ёш респондентлар ҳуқуқий саводхонликни оширишнинг юридик маълумот олиш 
(29,0%), ҳуқуқий мавзудаги телекўрсатувларни кўриш (21,4%) каби йўлларини кўрсатганлар. 
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, Ўзбекистон ёшлари ўзларининг Ўзбекистон 
Республикаси Конституцияси, “Таълим тўғрисида”ги Қонун, Жиноят, Меҳнат ва Фуқаролик 
Кодексларини билиши ўрта даражада. Ёшларнинг кўпчилиги Жиноят Кодекси ва Фуқаролик 
Кодекси билан етарли даражада таниш эмас. Бу таълим муассасаларида ўқитишнинг фаол ва 
замонавий усулларини қўллаган ҳолда мамлакат қонунчилиги ҳақида ёшларнинг хабардорлик 
даражасини ошириш бўйича ишларни кучайтириш зарурлигидан далолат беради
.
Мамлакатимиз миллий ҳуқуқ тизимида кўлами ва моҳияти нуқтаи назаридан 
ислоҳотларнинг янги даври бошланган бўлсада, хануз жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий 
саводхонлиги даражасини оширишга тўсқинлик қилувчи бир қатор муаммо ва камчиликлар 
сақланиб қолинмоқда.
Агар жамият аъзоси хатти-ҳаракатига, хулқ атворига, одоб ахлоқига ижтимоий баҳо 
берилмаса, ҳуқуқни қўлловчи идоралар томонидан қонуний муносабат билдирилмаса, бу ҳолат 
жамият учун ёт иллатларнинг илдиз отишига ёки тарқалишига сабаб бўлиши мумкин.

Download 4,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish