Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 4,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet195/294
Sana26.02.2022
Hajmi4,54 Mb.
#465906
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   294
Bog'liq
XXI аср ТУПЛАМ 17.05

 
Адабиётлар:
1.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. – Т.: Ўзбекистон, 2018. 
2.
Ш.Ш.Шораҳметов. Ўзбекистон Республикасининг хўжалик процессуал ҳуқуқи (дарслик). –
Т.: Адабиёт жамғармаси, 2001. 
3.
Р.Т.Бердияров. Хўжалик процессуал ҳуқуқи (ўқув қўлланма). – Т.: ТДЮУ, 2014. 
4.
З.Н.Эсанова, О.Оқюлов ва бошқ. Иқтисодий процессуал ҳуқуқ (дарслик). – Т.: ТДЮУ, 2019.
5.
О.Сулаймонов. Халқаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича халқаро шартномалар тўплами. – 
ЮМОМ, 2017 
РУС ИСТИЛОСИ ВА КИТОБ БЕГИНИНГ ТАҚДИРИ 
С.Э.Ибрагимов
ҚарМИИ “Ижтимоий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси. 
Шахрисабз ва Китоб шаҳарлари Қашқадарё воҳасининг сўлим гўшаларидан 
ҳисобланиб, Амир Темур юрти сифатида ҳам Бухоро амирлиги даврида алоҳида мавқеида 
бўлган. Чор истилосигача бу шахарларнинг сўнгги беклари бўлган Журабек ва Бобобеклар 
ҳаёти ўрганишга арзийдиган тарихдир. 
Китобнинг сўнгги беги Жўрабек ватанпарвар инсон эди. У Чор истилоси даврида юрт 
озодлиги учун қатъий кураш олиб борди. Хусусан, Самарқанд мудофаасида рус рассоми
Верешчагиннинг «Рассом хотиралари» деб номланган асарида бу ҳақда кенг ёритилган. Руслар 
бостириб келганда Самарқанд мудофаасига Шахрисабз ва Китоб кенагаслари Бобобек ва 
Жўрабек бошлиқ қўшинлар ёрдамга етиб келади. Аваз Мухаммад Аттор Хўқандий «Тарихи 
жаҳонномаий» асарида бу қўшинлар: «Воқеаларга шоҳид бўлган самарқандликларнинг 
сўзларига қараганда кўп жасорат кўрсатиб ўруслардан 270 кишини ўлдиришган экан» деб 
ёзади. 
Жўрабекнинг ватанпарварлик фаолиятидан ҳатто Кауфман хам чўчиб қолганди. 1870 
йили 13-14 августда генерал Абрамов бошлиқ рус қўшинлари Китоб ва Шахрисабз беклари 
бошчилигидаги кўшинларни енгади. Жўрабек дўсти Бобобек билан оилалари, яқин кишилари 
ва оз сонли навкарлари ҳамроҳлигида Шарқий Туркистонга ўтиб кетар чоғида қўлга 
туширилади. Д.И. Логофетнинг ёзишича: «Қўқон хони Худоёрхон томонидан рус хокимиятига
топширилади». («В горах и на равнинах Бухари» СПС, 1913, С, 55). 
Туркистоннинг биринчиси генерал-губернатори бўлган фон Кауфман айёр дипломат ва 
ўткир сиёсатчи эди. У асирларни сургун қилиши ёки ўлдириб юбориши мумкин эди. Лекин 
бундан нима фойда? Халқ орасида номи машҳур бўлган бу кишилардан фойдаланса-чи? 
Кауфман Жўрабек билан Бобобекка империя хизматини таклиф этади. Бекларнинг бошқа
имкониятлари йўқ эди. Рус хизматида бўлган Жўрабек 1880 йили полковник, 1901 йили эса 
генерал-майор унвонлари, турли хил нишонлар билан тақдирланди. Аммо юртга муҳаббат 
ҳамда исёнкорлик руҳи умрининг охиригача уни тарк этмайди.
Жўрабек гарча рус хизматида бўлсада, тилёғмалик нималигини билмайди. У мағрур ва 
ўз қадрини баланд тутадиган шахс эди. «У рус бошлиқлари хусусидаги мулоҳазаларини тўғри, 
ҳатто кескин қилиб айтади. Бироқ шахсий хаётига доир тафсилотларни айтишдан ҳамиша 
ўзини тияди»-деб ёзган эди Жўрабек ҳақида Туркистон бош «маорифчиси» Н. Остроумов. 
Жўрабек нафақат жасур ҳарбий шахс, балки маърифатпарвар ва чуқур билим эгаси
бўлган. У нодир асарлар, қўлёзмалар ва буюмларга қизиқар, қидириб топар, илм ўрганар ва 
тўплар эди. Унинг Китоб беклиги давридаёқ катта кутубхонаси бўлиб, генерал Абрамов 
вилоятни зарб этганда Жўрабек кутубхонасини мусодара қилади ва 97 та нодир қўлёзмани 
Петербургга жўнатади. Жўрабек яна бой кутубхона ташкил этади. Унинг кутубхонасидан
ҳатто машхур шарқшунослар В. Бартольд, А.Семёнов ва бошқалар хам унумли


222 
фойдаланишган. Жўрабекнинг ўлимидан кейин В. Бартольд Петербургдан Н.Остроумовга хат 
ёзиб унинг кутубхонаси жуда катта илмий тарихий қийматга эга эканлигини, уни сақлаб
қолиш зарурлигини таъкидлаган эди. 
Рус хизматига ўтган Жўрабек тезда рус тилини хам ўрганиб олади. У Лев Толстой
асарларини асл тилида ўқиб уларга юксак бахо берган ва бундай ёзувчилар руслар ичида
ҳам, ўзбеклар ичида хам ҳам туғилишини айтган. 
Полковниклар Жўрабек, Бобобек, таржимон ва журналист Сатторхон 1876 йили 
Петербургда очилган шарқшуносларнинг III-жаҳон анжуманида иштирок этадилар. 
Жўрабекнинг аниқ манбаалардан, нодир қўлёзма асарлардан турли далиллар келтириб сўзлаган 
русча нутқи дастлаб «қандайдир осиёлик»ка эътиборсизлик билан қараган анжуман 
иштирокчиларини қойил колдиради. Натижада унинг Шарқ қўлёзмалари бўйича чуқур
мутахассис эканлигини тан олишади. Жўрабек ўз нутқида Пётр I жамиятни 12 тоифага
ажратганини ва буни амир Темурдан ўзлаштирганини, армия уставини тузишда эса Темур 
«Тузуклари» дан фойдаланганини, бу йўлда Пётрга собиқ Молдавия хукмдори Кантемир ёрдам 
кўрсатганини исботлаб берганди. 
Жўрабекдаги исёнкорлик табиати туфайли ҳайиқишар ва унинг босган қадамини 
кузатишар эди. Улуғ татар маърифатпарвари ва мутафаккири Исмоил Гаспринский 1893 йил 
Тошкентга келади. У Чор чиновликлари билан учрашиб янги усул мактаби ташкил этиш учун 
музокаралар олиб боради. Гаспринский илгари сурган «Тилда, фикрда ишда бирлик» шиори - 
мусулмон элининг маърифатга чақирилуви Жўрабекка таъсир этмай қолмаган. У Гаспиринский 
чиқарадиган «Таржимон» газетасининг тарғиботчисига айланди. Ўз яқинлари, дўстлари, 
атрофидагиларга шу руҳда таъсир эта борди. Маърифатпарвар шоир Фурқат хам Жўрабек 
билан яқин муносабат ўрнатди. Унинг Қорасувдаги уйида бир неча бор меҳмон бўлган, 
суҳбатлар қурган. Кейинчалик Фурқат Ёркентдан ёзган мактубларида Жўрабек додхоҳга 
алоҳида саломлар йўллагани бежиз эмас. Чор истибдодига бўлган норозилик кайфияти
Жўрабекда ўсиб борган. Ўз илғор қарашларини куёви Фатхуллабекка ҳам юқтирган. 
Фатхуллабек Худоёрхонов –асли исми Фансуруллобек, собиқ Қўқон хони Худоёрхоннинг 
хотини Олача ойимдан туғилган кенжа фарзанди эди. 1879 йилдан онаси билан Тошкентда 
яшаган Фатхуллобекка Жўрабекнинг таъсири катта бўлган, у жадидлар йўлбошчиси 
Мунавварқори билан биргаликда 1907 йилда Тошкентда «Хуршид» газетасини чиқарган эди.
1905 йилнинг ноябр, декабр ойларида Тошкентда Жўрабек бошчилигида бир неча 
йиғинлар бўлиб ўтади. Бунда ўлкадаги оғир аҳвол, миллий камситилиш ва бу аҳволдан 
қутулиш масалалари муҳокама қилинган. Жўрабек бошчилигидаги шундай йиғинларнинг 
сўнгиси 29 декабрда бўлиб ўтади. Сўнг 1906 йилнинг 24 январидан 25 январига ўтар кечаси 
Жўрабек додхоҳ Қорасувдаги ўз боғида вахшиёна ўлдирилди.
Собиқ Китоб беги Жўрабек Қаландарқори 1868 йилдан 1906 йилгача, чор истилосидан 
ўлимига қадар Туркистон ижтимоий ижтимоий ва маданий ҳаётига ўз таъсирини кўрсатган ва 
ўз ўрнига эга бўлган тарихий шахсдир. Жўрабек Швед саёхи Свен-Гедин сўзлари билан 
айтганда: «Марказий Осиёнинг энг янги тарихида катта роль ўйнаган сиймо» эди. 

Download 4,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish