Бухоро давлат университети жисмоний маданият факультети


ЁШЛАРНИ КАМОЛ ТОПТИРИШДА ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТНИНГ АҲАМИЯТИ



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/374
Sana19.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#459411
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   374
Bog'liq
“Xotin – qizlar sporti imkoniyatlar va istiqbollar”

 
ЁШЛАРНИ КАМОЛ ТОПТИРИШДА ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТНИНГ АҲАМИЯТИ 
Ёрматов Ғ.С., ўқитувчи, Аминжонов А.А., ўқитувчи 
Фарғона политехника институти, Фарғона ш.
 
 
Маданият жуда мураккаб ва кўп кирали ижтимоий ходиса бўлиб, ижтимоий хаётнинг моддий-
техник, иктисодий, ижтимоий-сиёсий ва бошка сохаларини, инсон меҳнати фаолиятининг барча 
сохаларини ўзида қамраб олади. 
Демак, муайян тарихий даврда жамият тараккиётининг маънавий савиясини ифода этувчи, 
кишиларнинг моддий ва маънавий бойликлар ишлаб чикаришдаги бутун ижодий фаоляитини акс 
эттирувчи кўп қиррали ижтимоий ходисани маданият тушунчаси деб англасак, у холда у инсон 
фаолиятининг фақат моддий натижаларигина эмас, шу билан бирга кишиларнинг мехнат жараёнида 
жамланган билимлари, тажрибалари, кобилиятлари, ишлаб чикариш ва касб-малакалари ва ўзаро 
муносабатларини ҳам ўз ичига олади.
Яратилган маънавий мерос жамият хаётида мухим ахамиятга эга бўлиб, жамият тараккиётига 
катта таъсир кўрсатади ва мерос сифатида авлоддан авлодга ўтади. 
Шунингдек, моддийлик ва маънавийликни бир бирига қарама-қарши қуйиш, бирини ролини 


“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР” 
56 
ошириб, иккинчисини камайтириш ҳам ярамайди. Ижтимоий тараккиётнинг турли даврларида моддий 
хаёт эхтиёжларини инсоннинг рухий-маънавий оламига қарама-қарши қуйишларига кўп дуч келамиз. 
Мамлакатимизда мустакилликка эришган дастлабки кунлардан бошлаб айнан шу икки омилга 
асосий эътиборни каратдик, чунки «… айнан шу икки муҳим омил ўзаро уйгунлашса, том маънодаги 
қўш-қанотга айланса, шундагина инсон. Давлат ва жамият хаётида ўсиш-ўзгариш, юксалиш 
жараёнлари содир бўлади» ва амалга оширилаётган маъанвий ислохатлар самарали бўлади. 
Биринчи Президентимиз ўзининг «Юксак маънавият енгилмас куч» китобида бундай одамларни 
ўйлантирадиган холатларни шундай тафсифлайди «мукаддас китобларимиз ва кадрятларимиз буюк 
мутафаккир аждодларимиз мероси бизни доимо халол мехнат билан яшашга, мардлик, саховат ва 
камтарликка чакиради. Лекин шу билан бирга, хаётда бу каби даъватларга амал килишга интиладиган 
одам кўпинча турли кийинчиликлар, хатто азобу укубатларга дуч келишни кузатиш кийин эмас. Тан 
олиш керакки, юксак маънавий тушунчалар билан яшашга харакат киладиган одамнинг бугун хам кўп 
машаккатларни огир синов ва тўсиклар, муаммоларни енгиб ўтишга тугри келади.» 
Инсонни маънавий-ахлокий камолот, муомала маданиятида хам кўринади. Маънавий баркамол 
инсон акл-идрок асосида харакат килади. Ватанига халки ва миллатига тўла содик, садокатли бўлиш 
хам маданиятлилик, маънавий баркамоллик ахлокий поклик белгиларидан бири хисобланади. 
Ёшларимизда инсоф ва адолат туйгуларини иймон ва халоллик, хушмуомалалилик ва хуш 
хулклиликни баркамолликка эришишнинг алохида хусусиятидир. 
Биз ёшларга, айникса талаба ёшларга маънавият ва мафкурамизни тарьиб ва ташвик килар 
эканмиз, максадимиз янги жамиятимизнинг янгича дунёкарашига эга бўлган маънавий баркамол 
кишисини тарбиялашга каратмогимиз зарур. Бундай тарбияланган ёшларимиз ватанпарвар, ватанидан 
ғурурланадиган маъсулиятни хис киладиган, кадириятларимизни хурмат киладиган, мехр-шафкатли, 
адолатпарвар, ҳақиатни ҳимоя қиладиган, хамма вақт яхшиликкка интиладиган, кийинчиликлардан 
кўркмайдиган меҳнаткаш инсон, эътикодли шахс бўлишига ишонамиз. 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   374




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish