Бухоро давлат университети жисмоний маданият факультети


“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР”



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/374
Sana19.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#459411
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   374
Bog'liq
“Xotin – qizlar sporti imkoniyatlar va istiqbollar”

ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР” 
55 
ОИЛАДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТНИ РИВОЖЛДАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ 
Рахмонов Р.Р., 
ўқитувчи, Бухоро давлат университети, Бухоро ш. 
 
Оила – бу жамиятнинг негизи, бўғини, баркамол авлодни тарбиялашни пойдевори. Соғлом 
оилада соғлом фарзанд туғилади, шахс сифатида шаклланади. 
Юртимизда мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ аҳолини саломатлигини мустахкамлаш, 
айниқса, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, жисмонан соғлом ҳамда маънан етук авлодни 
тарбиялаш масаласига устувор вазифа сифатида эътибор қаратилмокда. Соғлиқни сақлаш соҳасини 
ислоҳ қилиш Давлат дастури қабул қилинди. Президентимизнинг “2014-2018 йилларда Ўзбекистонда 
аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлигини 
муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида”ги қарори қабул қилиниши бу борадаги 
ишларга янги мазмун бахш этди. Ушбу ҳужжат асосида аҳолининг репродуктив саломатлигини янада 
мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилишда тиббий ёрдам кўрсатган тиббиёт 
муассасаларининг моддий техник базаси, кадрлар салоҳиятини кучайтириш, замонавий ташхис 
усулларини жорий этиш, аёллар, болалар ҳамда ўсмирлар касалликларининг олдини олиш борасида 5 
йилга мўлжалланган долзарб вазифалар белгилаб берилган. Бунга яққол далил сифатида скриник 
марказларини олишимиз мумкин. Скриник маркази орқали қанчадан –қанча нуқсонлар олдини 
олинмоқда. 
Ҳозирги кунда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришда турли хил спорт мажмуалари 
қурилиб ёшларимизга топширилган. Масалан сузиш. теннис, гимнастика, кураш, оғир атлетика ва 
енгил атлетика спорт машғулотларидан фойдаланиб келмоқда. Оилада она доим фарзанд тарбиясида 
бўлади. Оналаримиз оилада тарбияни тўғри йўлга қўйиб, соғлом муҳитни яратсагина оиланинг 
келажаги порлоқ бўлади. Оилада бола дунёга келганидан она парваришда бўлади. Ҳар бир она 
боласининг ёшлигидан ҳар-хил жисмоний ҳаракатларга ўргатади. Оилада бола туғилгандан сўнг 
маълум бир чақалоқлик давридан жисмоний машқлар бажариб тез-тез чўмилтирилса бола соғлом 
ҳаракатчан, иммун системаси юқори, организми чиниқиб ўсиб улғаяди. Бундан ташқари аёлларнинг 
ўзи ҳам жисмоний машқлар билан шуғулланса оиласининг келажаги учун катта аҳамиятга эга бўлади. 
Кўпинча фарзанд она билан бўлганлиги сабабли уни жисмоний соғлом бўлиб ўсишида жисмоний 
маданият ва спорт билан шуғулланишини назоратга олиши мақсадга мувофиқ бўларди. 
Оилада бўлган аёлларнинг фарзанд тарбиясидаги ўрни нафақат ўз оиласига балки, маҳалласи ва 
бутун бир жамиятга таъсирини кўрсатади. Жисмоний тарбия билан шуғулланишда бола организмининг 
ёши ва жинси биринчи навбатда ҳисобга олиниши керак. Шунда бундай шуғулланиш ижобий таъсир 
қилади. Бунга асосий сабаб бола организмининг ўсиш ва ривожланишида бир қатор морфологик, 
физиологик, биокимёвий ўзгаришлар содир бўлиб туришидир. Бу ўзгаришларнинг намоён бўлишида, 
биринчидан, ирсий хусусият, иккинчидан, муҳит омиллари муҳим рол ўйнайди.
Фикримизнинг далили сифатида ҳозирги оилаларга эътибор берсак ота-оналар фарзандларини 
бўш вақтида ҳар–хил спорт машғулотлари билан шуғулланишга шарт шароитлар қилиб қўйганлар. 
Шунинг ўзи ҳам оналаримизнинг соғлом турмуш тарзини тушуниб етганидан далолат беради. 
Шуни айтиш мумкинки, оилада соғлом муҳитни яратиш кўпинча оналар қўлидадир. Юқорида 
айтиб ўтганимиздек, жамият равнақида, озод ва обод юрт бўлиб ривожланишида , интелектуал, 
иқтидорли, соғлом комил ёшларни тарбиялаш биз оналар бўйнидаги масъулият десак хато қилмаган 
бўлар эдик. 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   374




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish