Бухоро давлат университети жисмоний маданият факультети


ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ ҲАЛҚИМИЗНИНГ АЖРАЛМАС ҚИСМИДИР



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/374
Sana19.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#459411
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   374
Bog'liq
“Xotin – qizlar sporti imkoniyatlar va istiqbollar”

 
ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ ҲАЛҚИМИЗНИНГ АЖРАЛМАС ҚИСМИДИР 
Тоштемиров О.А., ўқитувчи, Боратов О.М., ўқитувчи 
Фарғона политехника институти, Фарғона ш.
 
 
Жуда кўп манбаларда ҳалқ достонларида, ўрта асрлардаги кўзга кўринган мутафаккирларнинг ва 
кейинги даврларда яшаган маҳрифатчиларнинг асарларида ҳам бунинг исботини топамиз. Зикр этилган 
манбалар, моддий маданият ёдгорликлари, Туркистон ўлкасида истиқомат қилган элатлар, яъни 
ҳозирги ўзбеклар, тожиклар, қозоқлар, қирғизлар, қорақалпоқлар, туркманлар ва бошқаларнинг 
аждодлари ўзларига хос жисмоний тарбия турларини турли хил жисмоний машқлар, мусобақалар ва 
халқ ўйинларини авлоддан-авлодга ўтказиб, ривожлантириб келганларидан дарак беради. Бу машқлар, 
ўйинлар ва мусобақалар муайян тарихий даврда яшаган турли халқлар ва қабилаларнинг ҳаёт кечириш 
тарзидан келиб чиққан бўлиб, улар ҳаётининг ички ва ташқи муҳит хусусиятларини ўзида акс эттирган, 
кишиларни жисмоний чиниқтириш, уларни бақувват, эпчил, чидамли, дадил ва довюрак қилиб 
тарбиялаш мақсадларига хизмат қилган. 
Ўсиб келаётган ёш авлодни жисмоний тарбиялаш қадимги халқлар учун табиий зарурат эди. 
Хўжаликни бошқариш, тил ва бошқа фаолият соҳалари такомиллашган сайин, ўйинлар тарбия 
мақсадларига кўпроқ хизмат қила бошлаган. 
Қадим замонлардаёқ Ўрта осиёда яшовчи халқларда кураш, ўқ отиш, чавандозлик сингари 
жисмоний машқ турлари мавжуд бўлган. Грек тарихчиси Геродот хоразмийлар билан ёнма-ён яшаган 
саклар қабиласидаги моҳир мерганлар ҳақида бундай деб ёзган: «Саклар … дунёдаги барча мерганлар 
орасидаги ўқни зое кетказмайдиган жуда моҳир мерганлар сифатида шуҳрат қозонган эди». 
Шундай қилиб, жисмоний маданият шундай ижтимоий ҳодисаки, у жисмоний тарбия соҳасида 
ижтимоий-тарихий амалиёт жараёнида тўпланган муваффақиятларнинг ҳаммасини ўз ичига олади. 
Жисмоний маданият эришган муваффақиятлар жамият ҳаётида фаол ўрин ўйнайди. Бу муваффақият-
лардан кишиларни жисмоний ва маънавий тарбиялаш воситалари сифатида фойдаланилади. 



Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   374




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish