ОИЛАДА ОНА ВА ҚИЗ БОЛАЛАР ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯСИНИНГ ҲАМОҲАНГЛИГИНИ
ЯРАТИШ МУАММОЛАРИ
Акрамов А.Ш.,
ўқитувчи, Бухоро Нефт ва газ саноати касб-ҳунар коллежи, Бухоро ш.
Оила – ҳаёт ва фаровон турмуш қўрғони. Буни қуриш, мақсадларга эришишда энг аввало
мустаҳкам соғлиқ, ҳар томонлама баркамоллик талаб этилади. Унда эса ота – оналарнинг фаолияти,
масъулияти асосий ўринни эгаллайди.
Ўзбекистонда 3 млн.га яқин фарзандларимиз, шу жумладан, 940 мингдан ортиқ қиз болалар
спортининг 30 дан зиёд тури билан мунтазам шуғулланмоқда.”
Табиийки, бунда аёлларнинг жисмоний тарбия воситалари билан мунтазам шуғулланишлари
оилада қизларнинг хоҳиши ҳамда имкониятига яраша спорт турини танлаш, астойдил шуғулланиш
каби вазифалар мужассам.
Бу муаммоларни илмий – назарий жиҳатдан ўрганиш ҳозирги даврнинг долзарб мақсад ҳамда
вазифаларидан биридир. Шу асосда мавзуни танлаш, тадқиқот жараёнларида муҳим аҳамият касб
этувчи услубий асослардан фойдаланиш ишнинг мақсад ва вазифаси ҳисобланади.
Мавзу асосида шаҳар ва қишлоқ шароитларида истиқомат қилувчи оилаларда аёлларнинг қиз
болаларни спортга сафарбар этишлари ва муносабатлари ўрганилди.
Бунда асосан суҳбат, савол – жавоб (сўровнома) ва кузатиш каби ижтимоий – педагогик тадқиқот
усуллари қўлланилди.
Эришилган тадқиқот натижаларни қуйидагича баён этиш лозим бўлди.
Соғлом авлод давлат дастури (1997), Баркамол авлод давлат дастури (2010), Мустаҳкам оила
давлат дастури (2012) ва бошқа бир қатор расмий, ҳуқуқий – меъёрий давлат ҳужжатлари мазмунида
“Соғлом она – соғлом бола”, “Хотин – қизлар спорти” каби шиорлар, амалий тадбирларнинг
йўналишлари муфассал қайд этилган. Шу боиски “Оила билан спортга”, “Спортчилар оиласи”, “Отам –
Онам ва мен” каби қизиқарли спорт тадбирларини ўтказиш одатга айланган.
Шаҳар ва қишлоқларда замонавий спорт иншоатларининг қурилиши, Соғломлаштириш
марказларининг (давлат ва шахсий мулк) табора кўпайиб бориши, “Саломатлик”, “Соғлом бўлай
десангиз”, “Болалар майдончаси”, “Спорт экспресс” каби телекўрсатувларнинг шакл ва мазмунлари,
“Спорт” ҳамда бошқа газеталарда спорт мавзусидаги лавҳалар, ахборотлар, интернет орқали шахсий
компьютер ва мобил телефонларга ахборот – видеотасвирларни киритиш, илмий – амалий анжуманлар
тўпламларидан мақсадли фойдаланиш натижалари оила муҳитида жисмоний тарбия воситалари, ўйин –
машқлар билан қизиқиб шуғулланишни кучайтирмоқда. Бу эса ўз навбатида оналарнинг қиз болалар
билан шуғулланишларини даъват этмоқда.
Қайси худуд, шароит ва имкониятларга эга бўлмасин оналар зиммасида қизларни одобли, яхши
хулқли, касб эгаллаш, оила қурганда эр ва унинг ота – оналарига иззат – ҳурматда бўлиши каби
Do'stlaringiz bilan baham: |