Бухоро давлат университети жисмоний маданият факультети


ОИЛА БИЛАН БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ ТУРМУШ ШАРТ – ШАРОИТЛАРИНИ ЯРАТИШ



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/374
Sana19.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#459411
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   374
Bog'liq
“Xotin – qizlar sporti imkoniyatlar va istiqbollar”

 
ОИЛА БИЛАН БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ ТУРМУШ ШАРТ – ШАРОИТЛАРИНИ ЯРАТИШ, 
ОИЛАДА ГИГИЕНА ҚОИДАЛАРИГА РИОЯ ҚИЛИШДА АЁЛЛАРНИНГ РОЛИ 
Музафарова Ф.Б., ўқитувчи 
Бухоро давлат университети, Бухоро ш. 
 
Ҳукуматимиз ишлаб чиқаётган барча қарор ва фармойишлар, ғамхўрона ислоҳотлари замирида 
Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг фаровон ҳаёт кечириши, замонавий ва етакчи мамлакатлар 
тажрибасини турмушимизга жорий қилиб, улар билан ҳамнафас, замонавий технологиялардан 
фойдаланган ҳолда ҳаёт кечириш ётади. Фаровон ва ёруғ келажак нафақат ақлан расо, балки шарқона 
одоб - ахлоқ ва умумбашарий ғоялар руҳида камол топган инсон, жисмонан комил, маънавий етук
иродали, ўз касбининг чинаккам фидоийлари томонидан қурилади. “Соғ танда-соғлом ақл!” шиорига 
амал қиладиган бўлсак, давлатимиз раҳбарияти ва биз мураббийларнинг зиммамизга ёш авлод ва 
аҳолини соғломлаштириш, уларга таълим ва тарбия бериш каби вазифалар юклатилган. Бу 
вазифаларни оқилона амалга ошириш, ҳамда келгусида соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш 
мақсадида "Соғлом авлод учун" ордени таъсис этилгани, “Аёллар йили”, “Оналар ва болалар йили” деб 
эълон қилингани ва давлат дастурларига киритилгани соғлом авлодни яратиш йўлидаги узоқ 
мақсадларни кўзлаб қилингани, халқаро хайрия жамғармаси ташкил қилингани, ҳам эътиборга 
лойиқдир.


“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР” 
59 
Соғлом турмуш тарзи инсон маданий ва жисмоний ривожланиши, меҳнат унумдорлиги ва 
ижодий фаолиятини оширишни ўз ичига олади. Соғлом турмуш тарзининг асосий таркибий қисмлари-
самарали иш фаолияти, шахсий гигиена, зарарли одатлардан воз кечиш, белгиланган бир вақтда тўғри 
овқатланиш, жисмонан чиниқиш, жисмоний тарбия билан мунтазам шуғулланиб туришдан иборат. 
Ёшлар, ўқувчилар соғлом турмуш тарзининг шаклланиши ҳар томонлама гармоник етук, фаол шахсни 
тарбиялашда муҳим омил ҳисобланади. 
Соғлом турмуш кўникма ва малакаларини сингдириш болаларнинг ёш хусусияти ва қабул қилиш 
имкониятига қараб уларнинг жуда кичик даврларидан бошланади. Бу жараён педагогиканинг осондан 
қийинга, оддийдан мураккабга томон тамойилига суяниб ва унга амал қилиниб олиб борилади. Болалар 
мактаб ёшига етгунга қадар оила ва оиладан ташкарида соғломлаштирувчи тарбиянинг асосий қоида ва 
талабларини ўрганиб олишлари ҳамда уларга амал қилишлари шарт. Бу шартлар таълим 
муассасаларининг жойлашган ўрни, шароитига, маҳаллий аҳолининг урф-одатлари ва анъаналарига 
мувофиқ ташкил қилинади. Таълим муассасаларида болаларга соғлом турмуш тарзи кўникмаларини 
сингдириш ота-оналар билан ҳамкорликда амалга оширилади. Бунда тарбияланувчиларга ҳар иккала 
томон пухта келишган холда талаблар қўйилади. Улғайиб келаётган қиз болаларнинг соғлом турмуш 
тарзи юзасидан билимларини ошириш; кун давомида эрталабки, кундузги ва кечки жисмоний машқлар 
билан шуғулланиш. Шахсий тана имконияти кенгайган сари машқ меъёри ва мураккаблик даражасини 
аста-секин ошириб бориш; иқлимнинг ўзгаришига, иссиқ-совуққа ўз танасини ўргатиб бориш; таълим 
муассасаси ва оилада бажариладиган ишлар, юмушларни тўғри режалаштиришга одатлантириш; 
ўтириб бажариладиган иш билан юриб бажарадиган ишларни алмаштириб туриш, бу эса чарчаб 
қолмаслик имкониятини яратади. Чарчаганда эса бир неча дақиқалик фаол жисмоний ҳаракатлар билан 
чарчоқни йуқотишга ўргатиш; ота-оналар ва таълим муассасаси тарбияланувчиси маслаҳати билан ўз 
мижозини билиб олиш. Мижозига мос овқатланиш қоидаларини аниқлаб олиб, унга риоя қилишга 
одатланиш. Шунингдек, қўл ва юзларни фақат қайнатиб совитилган сув билан ювишга ўргатиш. Бу 
ишларни бажаришда эринчоқлик қилиш саломатликка хавфли эканлигини тушунтириш.
Саломатлик - энг олий бахт. Донолар айтганидек – соғлом одам табиатнинг энг бебаҳо асаридир. 
Саломатлик – инсоннинг узоқ умр кўриши ва ижодий режаларини амалга ошириши, жамият 
фаровонлиги учун меҳнат қилиш, мустаҳкам оила қуриш, фарзандларини дунёга келтириш ва 
тарбиялашидаги зарурий шарт-шароитлар асосини ташкил этади. Саломатликни мухофаза килиш ва 
уни мустахкамлашни ўргатувчи фан 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   374




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish