Бухоро давлат университети жисмоний маданият факультети


“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР”



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/374
Sana19.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#459411
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   374
Bog'liq
“Xotin – qizlar sporti imkoniyatlar va istiqbollar”

ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР” 
57 
маънавий – маърифий тарбия беришдек катта маъсулият мужассам. Бу табиий бир ҳолат (ҳаёт ва 
турмуш талаби), албатта. Бу каби улуғвор фаолиятлар таркибида қизларни соғлом, жисмонан баркамол 
қилиб тарбиялаш, уларнинг хоҳлаган спорт турлари билан доимий равишда шуғулланишларига тўла 
имкон бериш, шароит яратиш буюк келажак сари яхши ниятлар билан интилишга асос бўлади, деса 
мақсадга мувофиқдир. 
 
ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ ВА МАДАНИЯТИНИ ТАРБИЯЛАШ 
Рахмонов Р.Р., 
ўқитувчи, Бухоро давлат университети, Бухоро ш. 
 
Баркамол авлод тарбиясида хотин-қизлар спортининг аҳамияти, инсон тафаккурини 
шакллантиришда жисмоний тарбия ва маданиятнинг ўрни, юртимизда аёллар спортини 
ривожлантиришдаги долзарб масалалар ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш, мамлакат миқиёсида 
хотин–қизлар спортини тарғиб–ташвиқ этишнинг илмий асосларини кўрсатиш, халқаро майдонларда 
қизларимиз эришаётган ютуқларни эътироф этиш, кенг аҳоли қатлами орасида хотин-қизлар спорти 
тарғиботини янада кучайтиришга алоҳида эътибор берилади. 
Бу масалаларга кенг жамоатчилик фикрини қаратиш спорт билан мунтазам шуғулланадиган 
қизларимиз сафи янада кўпайишига асос бўлади. Зеро, ўзининг саломатлигини ўйлаган ва соғлом 
турмуш тарзи қоидаларига риоя қилган она баркамол, соғлом, бақувват, илмли ва иродали, ўз фикри, 
мустақил дунёқараши, қатъий позицияси, мустаҳкам эътиқодга эга бўлган, замонавий илм-фанларнинг 
сир асрорини пухта эгаллаган, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнига бефарқ 
бўлмаган, дунё айвонида юз бераётган воқеа ҳодисаларга холисона муносабат билдира оладиган 
фарзандларни тарбиялайди.
Шу ўринда оилалар ўртасида, маҳаллалар миқиёсида, таълим муассасаларида хотин-қизларни 
ҳам жисмонан, ҳам маънан соғлом ва етук бўлишларида фойдали кўникмаларни шакллантириш, 
интизом ва ирода кучини тарбиялаш, зарарли одатлардан ҳимоя қилиш бўйича турли тадбирлар амалга 
ошириб келинмоқда. 
Соғлом турмуш тарзи – бу инсоннинг ҳаёти ва саломатлигини таъминлашга хизмат қилувчи 
кўникмаларга эга бўлиши асосида ҳаётий фаолиятини йўлга қўйиши ҳамда саломатлигининг юқори 
даражада бўлишига эришишни таъминлаш шакли бўлиб, у кун тартибига риоя қилиш, фаол жисмоний 
ҳаракат асосида организмни чиниқтириш, спорт билан шуғулланиш, тўғри ва сифатли овқатланиш, 
гигиена қоидаларига риоя қилиш, экологик мулоқот ва маданиятга эришиш, умуминсоний ва ўзбекона 
қадриятлар асосида тарбиялаш, зарарли одатлардан ўзини ҳимоя қила билиш жиҳатлари билан 
тавсифланади.
Маънавий баркамолликка, жисмоний етукликка эришишда соғлом тана, соғлом ақл, соғлом 
идрок, соғлом руҳ - ҳар бир инсонда муштарак бўлиши шарт. 
Кашандалик, нотўғри овқатланиш, кам ҳаракатлилик, ичкиликбозлик, гиёҳвандлик каби зарарли 
одатларга мустаҳкам ирода ва чидам билан кураша оладиган кўпгина фазилатларга эга хотин-
қизларимизни тарбиялашда оила, маҳалла ва таълим муассасаларининг биргаликдаги фаолиятини 
спорт билан уйғунликда амалга оширишга эришиш лозим. 
Бунда, хотин-қизларга спортнинг у ёки бу спорт тури билан шуғулланишни тавсия этишда, унинг 
физиологик хусусиятларини, саломатлик даражасини эътиборга олган ҳолда, индивидуал ёндашув 
зарур. Масалан, г
имнастика ва акробатика 
хотин-қизларда мушак тизимини мустаҳкамлайди, 
бўғимлар ҳаракатини яхшилайди, қоматни шакллантиради. 
Сузиш 
марказий асаб тизими, юрак – қон 
томир фаолиятини, нафас олиш тизими ишини мустаҳкамлайди. Таянч-ҳаракат аппаратига тўғриловчи 
таъсир қилади, сколиоз ва яссиоёқликнинг олдини олади, вазнни камайтиради, бўйни ўстиради. 
Шахмат ва шашка мантиқий фикрлашни ривожлантиради, хотира ҳамда диққатни чархлайди, ақлни 
ўстиради. Енгил атлетика бўғимларнинг ҳаракатчанлигини яхшилайди, кучлилик, тезлилик, 
чидамлилик қобилиятларини тарбиялайди. 
Стол тенниси ва катта теннис 
харакатчанлик, чаққонлик, 
мақсадга интилувчанлик, чидамлиликни шакллантиради, юқори елка камари, оёқ-қўл мушаклари 
ишини фаоллаштиради, организмнинг ҳамма аъзолари ва тизимлари ишини рағбатлантиради. 
Спортнинг баскетбол, волейбол, қўл тўпи каби мураккаб шароитда тез мўлжалга олишни 
ривожлантиради, чидамлилик, тезлилик, чаққонлилик, эгилувчанлик, нишонга ола билиш, мардлик ва 
тез мушоҳада қилишни тарбиялайди, ирода кучини мустаҳкамлайди. Кураш ва б
окс
мушакларнинг 
уйғун ривожланишига катта таъсир кўрсатиб, эгилувчанликни, ғалабага ишонч кучини, чидамлиликни 
оширади. Камондан отиш мақсадга интилувчанлик, зийраклилик, фикрни бир жойга жамлаш 
қобилиятини оширади, қўл, елка, кўкрак қафаси мушаклари кучини ривожлантиради, марказий асаб 
тизими ишини рағбатлантиради. Велоспорт ва
 
от спорти – оёқ-қўллар ҳамда елка мушакларини 
ривожлантиради ва мустаҳкамлайди. Организм фаолиятини такомилига етказиш учун ички 
заҳираларни сафарбар қилади, мушакларни мустаҳкамлайди, чиройли қоматни шакллантиради, руҳий 
саломатликка ижобий таъсир кўрсатади. Спортнинг техник турлари бўйича машғулотлар (мотоспорт) 



Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   374




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish