Бухоро давлат университети жисмоний маданият факультети


АЁЛЛАР СПОРТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА СОҒЛОМ ОНА ВА ОИЛАНИНГ ТУТГАН



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/374
Sana19.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#459411
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   374
Bog'liq
“Xotin – qizlar sporti imkoniyatlar va istiqbollar”

 
АЁЛЛАР СПОРТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА СОҒЛОМ ОНА ВА ОИЛАНИНГ ТУТГАН 
ЎРНИ 
Бердиев О.И., 
Бухоро политехника коллежи, Бухоро ш. 
 
Мустақиллик туфайли жисмоний тарбия ва спорт юртимиз тараққиётининг барча сохалари каби 
давлат сиёсатининг устувор йўналишлари доирасида ривож топмоқда. “Жисмоний тарбия ва спорт 
тўғрисида” ги Қонун, “Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни янада ривож-лантириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги Қарор “Оммавий спорт тадбирларини янада кучайтириш тўғрисида”ги 
Қарорлар ва шу сохага оид бошқа концеп-туал хужжатларнинг қабул қилиниши, уларнинг босқичма-
босқич ҳаётга тадбиқ этилаётганлиги ҳамда Ўзбекистон Конститутцияси 
“Таълим тўғрисида”ги ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” тўғрисида-ги Қонунларда 
жисмоний тарбия ва спортга алоҳида урғу берилиши юқорида қайд этилган фикр ифодасидир. Лекин 
юксак натижаларни қўлдан бермаслик, малакали, рақобатбардош спортчиларни тайёрлаш тўғридан-
тўғри ёш истеъдодли заҳираларни етиштириш билан боғлиқдир.
Машғулотлар жараёнига кўпроқ шуғулланувчиларнинг, айниқса қизларни жалб қилиниши спорт 
соҳасидаги мутахассисларга катта маъсулият юклайди. Шу сабабдан хотин-қизлар спортини 
ривожлантиришда ҳам аёл мураббийларимизжуда катта ўрин эгаллайдилар.


“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР” 
38 
Уларни спортда жисмоний тарбияни ташкил қилиш чора-тадбирларини қуйидаги масалаларни 
кўриб чиқишни жоиз деб ҳисоблаймиз: 
-аёллар спортида жисмоний тарбияни ташкил қилиш жараёнида уларнинг ўзига хос томонлари 
қизиқиш ва эҳтиёжларини ҳисобга олиш; 
-аёлларни жисмоний тарбия, соғлом турмуш тарзига ўргатиш масалала-рини ўқув-машғулотлар 
режаларига киритиш, уларнинг умумий мадания-тини такомиллаштириб, оилада жисмоний тарбия, 
спорт ва соғлом турмуш тарзи обрўсини баланд кўтариш; 
Аёллар организмининг иш қобилияти эркакларнинг иш қобилиятидан бир мунча паст даражада 
бўлади. Бу аёллар организмининг анатомик ва физиологик ҳусусиятлар билан боғлиқ. Шунинг учун 
аёлларнинг саломат-лигини яхшилаш, ёки уларнинг спортда юқори натижаларга эришадиган ҳолатга 
келтириш учун бериладиган жисмоний машқлар ҳажмини оптимал даражада белгиламай туриб, 
қўйилган мақсадга эришиб бўлмайди. Бериладиган жисмоний иш ҳажмини белгилаш эса, юқорида 
айтилганидек, аёллар организмининг тузилиши ва функционал ҳусусиятлари билан қаттиқ боғланган 
бўлади. Маълумки, ҳар бир аёл оналик бурчини ўтайди, келгуси авлодни соғлом бақувват бўлиши энг 
аввало онанинг саломатлигига боғлиқлигини унутмаслик зарур. Бунинг учун аёллар спортини олиб 
борувчи ҳар бир мутахассис, ҳар бир устоз, қолаверса спорт билан шуғулланувчи ҳар бир қизлар, 
аёллар, мураббийлар аёллар организмининг жисмоний имкониятларини яхши билиши, улар билан 
машғулотларни ташкил этиш ва ўтказишда мажмуавий текшириш ишларини олиб бориши, спорт 
сохасидаги замонавий билимларни ўрганиб, уларни машғулотларда тўғри қўллай билиши зарур. 
Оилада қизларнинг жисмоний ва психологик жиҳатдан соғлом, маънавий баркамол, меҳнатсевар 
ҳамда оилавий ҳаётга тайёр бўлиб ўсиши уларда инсонга хос ҳалоллик, ростгўйлик, садоқат, мардлик, 
меҳр-оқибат, чаққонлик каби барча инсоний фазилатлар билан бирга шаклланиб боради. 
Олиб борилган фикр мулоҳазалардан биз қизларни спорт турига жалб қилишимиз даркор. Буни 
орқасидан оилада соғлом муҳитни яритиш, хотин-қизларни саломатлигини мустахкамлаган ҳолда 
уларни келгуси ҳаётида замин яратамиз. Улар келажакда соғлом авлодни дунёга келтириб, Ватанга 
садоқатли камол инсон қилиб вояга етказишлари даркор. 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   374




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish