Бухоро давлат университети жисмоний маданият факультети


ЖИСМОНИЙ МАШҚ БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШНИНГ АЁЛ ОРГАНИЗМИГА ТАЪСИРИ



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/374
Sana19.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#459411
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   374
Bog'liq
“Xotin – qizlar sporti imkoniyatlar va istiqbollar”

ЖИСМОНИЙ МАШҚ БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШНИНГ АЁЛ ОРГАНИЗМИГА ТАЪСИРИ 
Фазилов Б.Я., Курбонов Ф.Ф., 
Бухоро давлат университети, Бухоро ш. 
Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни аёллар орасида оқилона ҳолда ташкил қилиш 
улар организмининг барча физиологик кўрсаткич, иш қилиш қобилиятига ва оналик билан боғлиқ. 
Аёл организми жисмоний юкламалар бажарилишига бир қатор ўзига хос хусусиятлари билан 
мослаша боради, масалан, эркаклар билан бир хил ҳажмда ишлаш уларда юракнинг тез уришига, нафас 
олиш частотасининг ошишига олиб келади. Бир вақтнинг ўзида юракнинг минутлик ва систолик ҳажми 
ҳам унчалик кўпаймайди. Агар эркакларда юракнинг максимал минутлик ҳажми 35-40 литрга тенг 
бўлса, аёлларда 25-30 литрни ташкил қилади холос.
Барчамизга маълумки соғлом оила қачон барпо этилади қачонки она ва бола соғлом бўлсагина 
мустахкам оила қурилади. Оила мустахкам экан жамият ҳам барқарор бўлади. Оилада аёллар 
саломатлигини мустаҳкамлаш учун эса жисмоний тарбия ва спортнинг аҳамияти жуда катта хотин-
қизлар учун мослашган, унинг барча ўзига хос хусусиятлари айнан шу нуқтаи назардан шаклланган. 
Бажариладиган меҳнат, жисмоний тарбия машқлари, спорт билан шуғулланиш унинг шу функсиасига 
салбий таъсир қўрсатмаслиги, аксинча, қўллаб қувватлаши, хар томонлама ёрдам кўрсатиши керак. 
Кўпчилик аёллар рўзғор, уй юмушларини хам жисмоний тарбий деб ҳисоблашади. Аммо бу фикр 
мутлақо нотўғри.Чунки меҳнат жараёни билан жисмоний машқларнинг ўртасида катта тафовут 
мавжуд. Жисмоний машғулотлар (машқлар) жараёнида инсонларнинг танадаги барча аъзоси ва 
бўғимларида ҳаракат амалга оширилади. Жумладан бош, гавда, қўл, кўкрак, бел, тизза ва оёқ учун 
алоҳида-алохида машқлар бажарилади. Натижада организмнинг саломатлик кўрсатгичи яхшиланиб
кераксиз сут кислатаси чиқариб юборилади. Бу физиологик жараёнлар мехнат жараёнида хам 
кузатилади аммо фойдалилик жиҳатдан жисмоний машқларнинг аҳамияти ёқорида эканлиги билан 
нечта олим ва мутахассислар томонидан исботлаб берилган статистика маълумотларига кўра бугунги 
кунда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчи хотин-қизлар сони кўпчиликни ташкил этиш 
аниқ бўлади. Жамиятда аёллар фаоллигини ошириш ва уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш учун 
мамлакатимизда барча шарт-шароитлар мавжуд. Шундай экан оилада аёлларнинг айниқса 
фапрзандлари билан биргаликда жисмоний тарбия билан мунтазам шуғулланиб боришларини 
таъминлаш жамиятимиз ва ватанимиз келажаги учун пойдевор бўлиб хизмат қилишни унутмаслик 
лозим

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   374




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish