“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР”
45
Шуни ҳам эслатиш зарурки Ибн Сино саломатликни сақлаш ва уни мустаҳкамлашда дам олиш,
уйқу ва меъёрида овқатланиш ҳаётий заруриятлигини энг асосий омиллардан деб билади.
Ибн Синонинг инсон саломатлигини жисмоний тарбия воситалари билан яхшилаш ва уни
камолотга етказишдаги мутафаккирлиги яна шунда аён бўладики, у гавданинг ҳар бир қисми учун
махсус ҳаракатлар борлигини башорат билан аниқ мисолларда кўрсатиб берган. Қўл ва оёқ
ҳаракатлари, кўкрак ва нафас аъзоларининг борингки барча аъзоларнинг табиий ҳаракатларини ишга
солувчи машқлар мажмуасини ўз асарларида мужассамлаштирган. Бунда товуш-оғиз бўшлиғидаги
барча аъзоларни ҳаракатсизлантириш, (баланд-паст овоз чиқариш, тилни чиқариш, тортиш, бураш,
туфлаш ва ҳоказо) машқларини берган. Ички аъзоларни ишга тушириш машқларига беланчакда учиш,
тебратиш, араваларда юриш ва бошқани тавсия этади.
Ибн Синонинг илмий-педагогик меросларида жисмоний тарбиянинг энг муҳим воситалари
сифатида ҳаммомда чўмилиш, совуқ сувда чўмилиш, сув ва ичимликларни истеъмол қилиш,
овқатланиш, уйқу ва дам олиш мазмунлари ҳам жой олган. Кексалик давридаги жисмоний тарбия ва
умуман сафар (саёҳат) вақтларида фаслларга қараб ҳаракат қилиш асосларини ҳам кўрсатади.
Умуман олганда Ибн Синонинг жисмоний тарбия соҳасидаги илмий-педагогик таълимоти ҳамда
тарихий моҳиятларини чуқур ўрганиш, уни инсонларнинг ёши, жинси, ижтимоий турмуш шароити ва
эътиқодларига қараб қўллаш усулларини ҳозирги давр талаби асосида кенг қўллашни йўлга солмоқ
зарур. Бунинг учун эса энг аввало жисмоний тарбия таълимини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш,
унинг инсонлар саломатлигини яхшилаш ҳамда жисмоний камолотга элитувчи моҳиятларини барча
кишилар онгига сингдириш лозим бўлади. Эътироф этиш лозимки, Ибн Синонинг бадан тарбия
соҳасидаги илмий-амалий мерослари ўрта асрларда яшаган авлодларимиз ҳаётида муҳим ўрин тутган.
Айниқса давлат мудофаа ишларида аскарларнинг жонговорлик тайёргарликларини оширишда кўпроқ
қўлланилган. Уларни соҳибқирон Амир Темур ва унинг сулолалари (Мирзо Улуғбек, Заҳириддин
Муҳаммад Бобур ва бошқалар) томонидан давлатни идора қилишдаги фаолиятлари мисолида кўриш
мумкин.
Аҳолининг барча қатламларида оммавий жисмоний тарбия ва спорт ишларини ташкил қилиш,
айниқса ўқув юртларида жисмоний тарбия ва спорт ишларини уюштиришда мутахассис кадрларнинг
хизмати ғоят каттадир. Иқтидорли ёшларни спортга жалб этиш, уларни синов-тажрибалар асосида
катта спортга сафарбар этиш, маҳоратли спортчиларни халқаро спорт мусобақаларига тайёрлашда
мураббийларнинг хизматлари бебаҳо ва юксак даражада деса бўлади.
Адабиётлар
1.
А.Қ.Атоев. Болалар спортини ривожлантириш. Бухоро-2007 й
2.
А.Қ.Атоев. Болаларни чаққон, эпчил ва бақувват қилиб тарбиялаш. Тошкент – 1981 й.
3.
М.Рахматхўжаев, Б.Сафаров. Жисмоний тарбия ўқитувчилари, спорт мактабларининг раҳбар
ва мураббийлари учун қўлланма. Тошкент 2009 й.
Do'stlaringiz bilan baham: |