“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР”
46
- у ўқувчиларнинг ҳаракат фаолиятига зарар келтирмаган ҳолда билимларнинг тўлақонли
ўзлаштирилишини таъминлаш лозим. Бунга назарий материал амалий фаолият мазмуни билан узвий
боғлангандагина эришиш мумкин;
- қўлланиладиган назарий материални бериш шакллари ва методлари билимларни шакллантириш
мазмуни ва аниқ вазифаларига мос келиши керак;
- методика фанлараро алоқаларнинг амалга оширилишини назарда тутиши лозим, яъни ҳаракат
қониуниятларини,
ҳаракат
техникасининг
алоҳида
таркиблари
ўртасидаги
сабаб-оқибат
боғлиқликларни, жисмоний машқларнинг организмга таъсирини чуқурроқ тушуниш учун
ўқувчиларнинг бошқа фанлар (физика, биология ва бошқ.) бўйича билимларидан фойдаланиш;
- ўқувчиларнинг ўқув-маърифий фаолиятини фаоллаштириш методидан (муаммоли ўқитиш,
мустақил ишлаш элеменетларидан, ўз-ўзини назорат қилиш, шериги ҳаракатларини ўзаро таҳлил
қилиш бўйича топшириқлардан) фойдаланиш;
- тезкор назоратни таъминлаш, у шуғулланувчилар ҳаракатларига ва қўлланиладиган методикага
ўз вақтида тузатишлар киритишга имкон беради. Кузатувлар, оғзаки ва ёзма (дастурлаштирилган
типидаги) сўров, билимларни амалиётда қўллаш бўйича махсус топгириқлар назорат шакллари бўлиши
мумкин.
Шундай қилиб, жисмоний тарбия дарсларига саломатлик дарсларининг киритилиши катта илмий
қизиқиш уйғотади. Бу ерда қуйидаги мавзулар кўриб чиқилиши мумкин: организмнинг радиацион-
экологик вазиятга мослашувчанлигига жисмоний машқларнинг самарали таъсири, шуғулланувчилар
организмининг психик ҳолатини мустақил назорат қилиш малакаларини шакллантириш,
ўқувчиларнинг гигиеник таълими, тўғри қад-қоматни шакллантириш зарурати ва бошқалар.
Мактабдаги соғломлаштирувчи тарбия мактаб ўқувчисининг турмуш тарзига таъсир кўрсатиши
мумкин. Унинг давомида бола ўз саломатлиги тўғрисида ғамхўрлик қилишни, унга онгли равишда
муносабатда бўлишни ўрганади. Ҳозирги пайтда англаб етилдики, болаларни касалликлардан фориғ
қилиш ва уларнинг соғлиғини фаол мустаҳкамлаш учун уларни буни бажаришга ўргатиш зарур.
Жисмоний саломатлик маданияти дарсларида ўқувчилар ўраб турган дунё, инсон, табиат ва кишиларга
тўғри муносабатда бўлиш, ҳаракат режими, чиниқиш, тўғри овқатланиш, кун тартиби, фаол ва суст дам
олиш, уйқу, организмни тиклантириш воситалари тўғрисида билимлар оладилар. Бу билимлар бир
вақтнинг ўзида амалий ҳаракатлар билан мустаҳкамланади.
Инсон ўзини жисмонан тарбиялаши учун жисмоний тарбия ва спортнинг зарурлигини тушуниб
етиши ва қунт билан ўзига ёққан маълум бир жисмоний машғулотлар тизими асосида саломатлигини
шакллантириши керак.
Ёш авлоднинг жисмоний қобилиятини ҳар томонлама ривожлантириш тарбиянинг ажралмас
қисми бўлган жисмоний тарбия жараёнида амалга оширилади. Жисмоний тарбиянинг мақсади
жамиятни соғлом, ҳар томонлама жисмоний ривожланган, меҳнат ва Ватан ҳимоясига тайёр турадиган
ёшларни тарбиялаш, узоқ муддатли, уюштирилган педагогик жараёндир.
Адабиётлар:
1.
Атоев А. К . Болаларни чаққон, эпчил ва баққуваат қилиб тарбиялаш. -Т.: Уқитувчи. 1984.
2.
Атоев А.К., М. Носиров. Жисмоний тарбия ва шахсни ахлоқий тарбиялаш. –Т.: 1993.
3.
Атоев А.К.Фарзандларингиз баркамол бўлсин.-Т.: Ибн.Сино. 1990.
4.
Бондаревский Е. Я. Хонкельдиев Ш. Х. Ўқувчи ёшларнинг жисмоний тайёргарлиги. –Т.:
Медицина. 1986
5.
Вайнбаум Я.С. Дозирование физических нагрузок школьников .-М.: Просвещение. 1991.
6.
Дуркин П. Научно методические основы формирования у школьников интереса к физической
культуре. Автореф.дис....док.пед. наук..-М.: 1994.
Do'stlaringiz bilan baham: