Бухоро давлат университети жисмоний маданият факультети


ОИЛАДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА АЁЛЛАРНИНГ



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/374
Sana19.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#459411
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   374
Bog'liq
“Xotin – qizlar sporti imkoniyatlar va istiqbollar”

 
ОИЛАДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА АЁЛЛАРНИНГ 
ЎРНИ 
Афраимов А.А., 
ўқитувчи, Бухоро давлат университети, Бухоро ш. 
Барчамизга маълумки аёл деганда аввалам бор кўз олдимизга она келади, фарзандини 
ёшлигидан соғлом ўсиши учун бола бир ёшига тўлгандан кейин ҳар хил ўйинлар ўйнатишади албатта 
шундай қилинса чаққонлик, эгилувчанлик, тезкорлик жисмоний сифатлар ўз-ўзидан ривожланиб бориб 
-8-9 ёшганда хохлаган спорт билан шуғулланишга янада кўпроқ йўл очиб беради ва ҳар хил спорт 
тўгаракларига организм тайёр қилиб тарбияланади. Иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ва 
мақсадли тайёрлаш ишларини тизимли ташкил этиш борасида кенг кўламли ишларга йўл очиб беради, 
Халқимиз тарихига назар ташлайдиган бўлсак, ҳалоллик, ростгўйлик, ор-номус, меҳр-оқибат, 
меҳнатсеварлик каби барча инсоний фазилатлар энг аввало оилада шаклланган. Жамият ҳаётида 
ижтимоий фаол бўлган аёл оилада ҳам ўз ўрни ва нуфузига эга бўлади. Аёл оиладагина эмас, жамиятда 
ҳам ибрат намунасига айланади. У оилада фарзанд тарбиясидек муҳим вазифани бажариш жараёнида 
ўзидаги барча ахлоқий ва маънавий жиҳатларни фарзандига сингдиради
Эслатиб ўтмоқ жоизки, ҳар бир спорт туридан хотин-қизлар орасида ҳам етук спортчилар ва 
мутахассислар етишиб чиқиши учун маънавий муҳитнинг яратилиши муҳим аҳамиятга эга. Ҳозирги 
кунда Ўзбекистонда хотин-қизлар спортининг ривожланишига кенг имкониятлар берилаётганини 
ҳисобга олсак, бу йўналишнинг маънавий жиҳатини ҳам шакллантириш зарур. Қизлар спортини 
ривожлантириш учун уларнинг жамиятдаги ўрни, оиладаги вазифаси ҳамда қадриятларимиздаги уларга 
бўлган муносабатни ҳам ҳисобга олиш лозим. Маълумки, жисмоний тарбия ва спорт билан 
шуғулланувчи хотин-қизларнинг сони йилдан йилга ортиб бормоқда. Бу ҳолат республикамизда кун 
сайин спортнинг ривожланаётгани ва яшаш тарзимизда рўй бераётган ижобий ўзгаришлардан 
далолатдир. Жисмоний тарбия машқларининг ижобий роли тормозланиш динамикасининг тўғрилана 
бориши, бош мия қобиғи ва қобиқости функсиялари, биринчи ва иккинчи сигнал системаларининг 
координатсияланиши, турли физиологик механизмларнинг қўзғалишида ўз ифодасини топади. Ҳар 
кунги қилинадиган жисмоний машқ юрак-қонтомир ва нафас системаси ишини такомиллаштирилиб, 
модда алмашинув жараёнлари кечишини фаоллаштиради, мушакларни мустаҳкамлайди, бўғимларда 
ҳаракатни оширади, қадди-қоматни яхшилайди, бутун организмни фаол ҳаракатга келтириб, ҳар хил 
касалликларга қарши чидамлилик пайдо қилади. Аёлларнинг соғлом турмуш тарзини 
ривожлантиришда жисмоний тарбия машқлари муҳим рол ўйнайди. Машқлар, асосан, тетиклик 
ҳиссини уйғотади, организмнинг психофизик толиқишларига қарши курашида фаол иштирок этади. 
Жисмоний машқларни тўғри қўллаш, машғулот ҳажмини тўғри белгилаш, куч ва чидамлилик ҳаракат 
уйғунлигини такомиллаштиради. Бунинг натижасида гавда таркибидаги ёғ тўқимаси камаяди, мушак 
ва бойламлар ривожланади, ўпканинг тириклик сиғими ортади, нафас олиш тезлиги камаяди, иш 
қобилияти яхшиланиб, қомат гўзаллашади, ҳомиладорлик даврида ўзини яхши ҳис этиб, туғуруқ 
даврининг осон кечишига сабаб бўлади. Аёллар организмида ижобий ўзгаришларнинг юзага келишида, 



Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   374




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish