Бухоро давлат университети жисмоний маданият факультети


ОИЛАДА ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА ОММАВИЙ



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/374
Sana19.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#459411
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   374
Bog'liq
“Xotin – qizlar sporti imkoniyatlar va istiqbollar”

 
ОИЛАДА ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА ОММАВИЙ 
ТАДБИРЛАРНИНГ РОЛИ 
Фармонов Ў.А.,
 ўқитувчи, Бухоро давлат университети, Бухоро ш. 
 
Ҳар сафар мустақил юрт, озод Ватан, унинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни ҳақида гап кетар экан, 
суратию сийрати гўзал юртдошларимиз, улар амалга ошираётган улуғ бунёдкорлик ишлари алоҳида 
гапирилиб кетилади. Суратию сийрати гўзаллар орасида қадди-басти келишган, сулув қизларимиз, 
аёлларимиз оз эмас. Уларнинг ҳаётимиз равнақи, жамият тараққиётидаги ўрни беқиёс. Бир пайтлар 
атоқли адибимиз Абдулла Қаҳҳор таъбири билан айтганда “ҳовуздан эгилиб бир пиёла сув 
ололмайдиган”, танбалликка мойил аёллардан фарқли ўлароқ, бугунги кунда ҳам жисмонан, ҳам 
маънан соғлом хотин-қизлар сафи кундан-кунга кенгайиб бораётганлигини таъкидлаш жоиз. 
Айниқса, кейинги ўн олти йил ичида хотин-қизларимизнинг маънавий дунёси, ақлий ва жисмоний 
салоҳияти юксала бошлаганлиги ҳам айни ҳақиқат. Президентимизнинг Ўзбекистон хотин-қизларига 
кўрсатаётган ғамхўрлиги туфайли уларнинг саломатлигини тиклаш, мустаҳкамлаш ва ҳимоя 
қилишнинг муҳим омилларидан бўлган спортга муносабат мустақиллик йилларида тубдан ўзгарди. 
Зеро, спорт - ҳамжиҳатлик, дўстлик, эзгулик элчиси, етуклик рамзидир. Кейинги йилларда хотин-
қизлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш ва уларни спортга оммавий жалб этиш 
мақсадида уюштирилаётган тадбирларда, хусусан, Аёллар спартакиадасида бир ярим миллиондан 
ортиқ аёллар иштирок этди. Айниқса, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан 
вилоятларда ўтказилган спорт фестиваллари ўзининг оммавийлиги билан муҳим аҳамиятга эга 
бўлмоқда. Дастлаб туман, шаҳар, вилоят, миқёсида бўлиб ўтган мусобақаларда нафақат хизматдаги 


“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР” 
35 
аёллар, балки уй бекалари ҳам фаол қатнаштирилмоқда. Спорт мусобақаларнинг республика босқичида 
қатнашган спортчининг 30 фоизи уй бекалари ташкил этилияпти.[1] 
Юқорида айтиб ўтганимиздек, жисмоний ва маънавий етуклик мезонларидан бири спортга меҳр 
қўйиш, уни ривожлантиришдир. Вилоятимизнинг бир қатор шаҳар ва туманларида қурилган улкан 
спорт иншоотлари - сузиш ҳавзалари, теннис кортлари, футбол майдонлари республика 
Президентининг спортни ривожлантириш соҳасига бераётган катта эътиборига амалий жавобдир. 
Бундай имконият ва шароитлар туфайли спорт барчанинг, жумладан, болалар ва ўсмирларнинг, 
айниқса, аёлларнинг кундалик эҳтиёжига айланса, спортчиларимизнинг халқаро мусобақалардаги 
муваффақияти ортади, демак Ватанимизнинг дунё ҳамжамияти олдидаги обрў-эътибори янада 
юксалади.
Мустақиллик туфайли жуда кўп имкониятларга эга бўлдик. Шунга муносиб ҳаракат қилиш, 
ҳамма жабҳаларда ютуқларимизни янада кўпайтириб бориш биз учун ҳам фарз, ҳам қарздир. 
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ва бошқа қатор 
вазирликлар билан ҳамкорликда Ватан химоячилари куни муносабати билан “Ҳарбий аёллар 
мусобақаси” ўтказилди. 
Ушбу мусобақанинг мақсад ва вазифалари спорт орқали аҳолининг Ватанга муҳаббат ва ўз 
мамлакати учун ғурур-ифтиҳор рухида табиялаш, жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш
хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш ва аёлларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан фаол 
шуғулланишга кенг жалб этишни таъминлашдан иборат. 
Ушбу мусобақалар Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний 
тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси 
Ички ишлар вазирлиги, “Ватанпарвар” Марказий кенгашлари билан ҳамкорликда ташкил этилди. 
Жисмоний ва маънавий мукаммалликка спортга меҳр қўйиш орқали эришилади. Бугунги кунда 
хукуматимиз рахбарияти томонидан спортга бўлган эътибор юқори бўлганлиги боис жахон 
ареналарида мамлакатимиз спортчилари эришаётган мувоффақиятлари улкандир. Шу боис ҳам 
аёлларни спортга жалб қилиш, оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, фарзандларни бирор 
бир спорт тури билан мунтазам шуғулланишлари учун аввало аёлларимизнинг ўзлари спортга меҳр 
қўйишлари лозимдир. Агар спорт барчанинг кундалик эхтиёжига айланса юртдошларимизнинг 
нуфузли ҳалқаро мусобақалардаги мувофаққиятлари кўпайса Ватанимизнинг дунё ҳамжамиятидаги 
ўрни янада юксалади . 
Амалга оширилган тадбирлар, омиллар, мураббийлар, раҳбарлар ва спорт харакатини 
ташкилотчиларнинг саъйи харакати туфайли юртимизда спорт захираларини тайёрлаш учун ташкилий 
методологик асос яратди. 
Демак “Омавий тадбирлар” инсоннинг хаётий фаолиятида муҳим аҳамият касб этади. Стандарт 
мазмундаги оммавий тадбирлар ёки хотин-қизлар ўртасида ўтказилаётган спорт мусобақаларини 
ўтказиш “хотин-қизлар спорти”ни ривожлантиришда ижобий таъсир этиб келмоқда. Шунинг учун 
хотин-қизлар орасидаги мусобақалар, айниқса ёш қизларни спортга кириб келишида ва уларни 
дастлабки тайёрлашда оммавий тадбирларни ўтказилаши алоҳида амалий аҳамиятга эгадир [2]. Тадбир 
ва мусобақалар ўзининг ҳаммабоплиги (унверсаллиги), кўп функционаллиги ва кенг таъсирчанлиги 
билан бир-бирига боғлиқ ҳолда тузилиб келинмоқда. 
Адабиётлар: 
1.“Аёлларнинг фан ва спортдаги ўрни” Илмий амалий анжуман. Илмий тезислартўплами. 2007 
йил 14 апрел, 40-41 бет. 
2.“Хотин-қизлар спорт байрами” /ЎзА 2007 йил 17 апрел. 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   374




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish