118
Хизматлар ишлаб чиқаришининг кўрсатилган икки усули хизматлар
ўзининг ҳам икки турини шартлайди. Биринчи хизмат тури - бу шундай
хизматларки,
буюмда бевосита ифодаланиб, истеъмол товарлари билан
дахлдордир. Бу турдаги хизматларни кўрсатиш ўзининг мазмунига кўра моддий
ишлаб чиқаришдаги меҳнат жараёнидан фарқ қилмайди, унга айнан ўхшаш,
сабаби бу ерда меҳнат жараёнинг барча бешта унсури яққол: меҳнат
воситалари, меҳнат предметлари, меҳнатнинг ўзи (яъни инсоннинг максадга
йўналтирилган фаолияти), технология ва ташкил этиш. Бу
биринчи турдаги
хизматларни моддий (ишлаб чиқаришга доир) деб аташга асос беради. Турист
учун озик-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича хизматлар
хизматининг ушбу турига мисол бўлиб ҳисобланади.
Истеъмол қиймати сифатида меҳнат одамларнинг аниқ этиёжини
қондиради. Бундай хизматни истеъмол қилиш бошқа шундай товар каби шу
меҳнат берадиган алоҳида истеъмол қиймати хизмат деб аталади, чунки меҳнат
хизматни буюм
сифатида эмас, балки фаолият сифатида кўрсатади.
Номоддий хизматлар уларни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган жамоат
меҳнати харажатларига эквивалент қийматга ҳам эга.
Номоддий хизматларни ишлаб чиқариш жараёнида ҳам аниқ меҳнат, ҳам
мавҳум меҳнат сарфланадики, у билан уларнинг ҳам истеъмол қиймати
яратилади.
Туристик хўжалик юритувчи субъектнинг бутун фаолияти туристларга
турли хил хизматларни тақдим этиш билан боғлиқ.
Туристлар туризм
хизматларини ишлаб чиқариш ва ушбу хизматларни сотишни амалга оширувчи
хўжалик юритувчи субъектлар ишлаб чиқарадиган хизматлар истеъмолчилари
бўлиб майдонга чиқишади.
Хизматларни истеъмол қилишни сотиш ва ташкил этиш жараёнида
туристларга хизмат содир бўлади, чунки истеъмолни сотиш ва ташкил этиш
бўйича фаолият – хизмат кўрсатиш жараёнидир. Ушбу учта функциянинг
мавжудлиги хўжалик юритувчи барча туристик субъектларни ягона соҳа -
туризмга бирлаштиришга имкон беради.
119
Ҳозирги вақтгача халқ хўжалиги соҳаларининг
амалдаги таснифида
туризм аниқ ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий мақомга эга эмас. Бу
ҳозирги замонда бозор иқтисодиётининг фаолият кўрсатиши шароитларига
жамоат ишлаб чиқаришни таснифий чизма қурилишининг соҳавий принципи
номувофиқлиги натижасидир.
Жамоат ишлаб чиқаришининг диверсификацияси ўсишида соҳанинг
жамоат эҳтиёжларини қондиришдаги функционал роли унинг мезони бўлади.
Шунинг учун аҳолининг истеъмол воситаларига (бирга олинган товарлар ва
хизматлар) эҳтиёжларини қондирувчи ижтимоий соҳалар
таркибида туризм
кирадиган ижтимоий–маиший инфратузилманинг соҳавий мажмуи ажратилади.
Соҳанинг мезони маҳсулотнинг предметлиги эмас, унинг аҳамияти бўлади.
Шунинг учун ҳам истеъмол предметлари (озиқ-овқат, ёдгорликлар ва ҳоказо)
ишлаб чиқариладиган туризм, бу маънода ягона функционал мезонга эга.
Туризмнинг халқ хўжалиги мажмуи соҳалари таркибидаги ўрнини
қуйидаги позициялардан баҳолаш керак.
Туризм
янги моддий қийматни яратади ва уни хизматлар шаклида сотади
ҳамда туристларга хизмат кўрсатиш бўйича номоддий хизматларни бажаради
ва сотади, шунинг учун ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш функцияларига
эга.
Туризм соҳасида содир бўладиган хўжалик жараёни ишлаб чиқариш-
хизмат кўрсатиш жараёни ҳисобланади.
Туристик экспорт, импорт ва туристик бозор тушунчаси ва мазмуни.
Туризмни товар сингари мамлакатга импорт қилиш ва ундан экспорт қилиш
мумкин.
Жаҳон туристик ташкилоти томонидан қуйидаги таърифлар қабул
қилинган: туристларни етказиб берувчи мамлакатлар ва туристларни қабул
қилувчи мамлакатлар.
Туризм хизматларни сотиш учун тўловлар, яъни пул оқимлари қабул
қилувчи мамлакатга тушганда,
Do'stlaringiz bilan baham: