Вазирлиги тошкент молия институти


-МАВЗУ. ХАЛҚАРО ВАЛЮТА-МОЛИЯ ВА КРЕДИТ



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/103
Sana19.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#458163
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   103
Bog'liq
Xalqaro savdo oq kirill

6-МАВЗУ. ХАЛҚАРО ВАЛЮТА-МОЛИЯ ВА КРЕДИТ 
МУНОСАБАТЛАРИ 
 
1. Иқтисодий сиёсат тизимида валюта сиёсатининг тутган ўрни. 
2. Валюта курслари режимини тартибга солиш. 
3. Жаҳон молиявий инқирозининг моҳияти, келиб чиқиш сабаблари 
ва салбий оқибатлари 
4. Халқаро валюта тизимининг моҳияти ва тузилиши. 
5. Халқаро валюта тизимининг ривожланиш босқичлари. 
6. Халқаро резерв валюта бирликлари. 
7. Европа валюта тизими. 
8. Халқаро валюта ва молия-кредит бозорлари. 
9. Валюта курсларининг барқарорлиги. 
 
1. Иқтисодий сиёсат тизимида валюта сиёсатининг тутган ўрни 
Иқтисодий сиёсат тизимида валюта сиёсати муҳим ўрин тутади. Валюта 
сиёсати у ёки бу мамлакат томонидан халқаро иқтисодий муносабатлар 
соҳасида, ривожланишнинг у ёки бу тарихий босқичида мақсадларга 
мувофиқ амалга оширилувчи чора-тадбирлар мажмуасидан иборатдир. У 
жорий ёки узоқ муддатли мақсадлардан келиб, икки хил кўринишда амалга 
оширилиши мумкин, яъни тузилмавий ва жорий. 
Валюта сиёсати 
дисконт 
ёки 
девиз 
шаклларини олиши мумкин. Одатда, 
валюта курсини ва тўлов балансини тартибга солиш, халқаро капитал 
ҳаракатига, пул массасига, шунингдек, кредитлар динамикасига таъсир 
кўрсатиш мақсадларида мамлакат марказий банки дисконт сиёсатини амалга 
ошириши мумкин. Бу марказий банк томонидан ҳисоб ставкасининг 
ўзгартирилишини ифода этади. Шундай қилиб, тўлов баланси пассив бўлган 
шароитда ҳисоб ставкасининг оширилиши фоиз ставкаси анча паст 
мамлакатлардан капитал оқиб келишини кучайтиришга ёрдам беради. Шу 


139 
сабабли, дисконт сиёсати мамлакатдан капиталнинг оқиб кетишининг олдини 
олади, тўлов балансини меъёрга келтиради ва тўлов курсини кўтаради. Бироқ 
мамлакат иқтисодий турғунлик даврини бошдан кечираётган бўлса, тўлов 
балансини яхшилаш мақсадида ҳисоб ставкасини ошириш иқтисодиётга 
салбий таъсир кўрсатади. Иқтисодиётдаги беқарорлик шароитида у ёки бу 
фоиз ставкаларини ўзгартириш мамлакатдан капитал оқимини ҳар доим ҳам 
белгиламайди. Бундан ташқари, жаҳон хўжалигида халқаро капитал ва 
кредит ҳаракатини тартибга солувчи омиллар кучаяётганлиги ҳисоб 
сиёсатининг тўлов балансига таъсирини яна ҳам сусайтиради.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish