144
-
халқаро ҳисоб-китоб шакллари;
-
халқаро валюта бозори ва жаҳон олтин бозори режими;
-
валюта-молия ташкилотлари (ХВФ, ХТТБ ва б.)ни
тартибга солувчи
давлатлараро валюта-кредит ташкилотларининг мақоми.
Халқаро валюта тизимининг асосий вазифаси – муҳим иқтисодий
ўсишни таъминлаш; инфляцияни камайтириш; ташқи иқтисодий алмашув ва
тўлов оборотининг тенглигини қўллаб-қувватлаш учун халқаро ҳисоб-
китоблар ва валюта бозори соҳасини тартибга солишдан иборат. Халқаро
валюта тизими бу – динамик, ривожланаётган тизим. У доимо ўзгаради ва
ривожланади. ХВТ эвалюциясининг йўналиши Ғарб давлатлари иқтисодиёти
ўзгаришининг илғор тенденциялари, умуман жаҳон хўжалигининг
шароитлари ва талаблари ўзгариши билан аниқланади.
5. Халқаро валюта тизимининг ривожланиш босқичлари.
Ўзининг ривожланиш даврида Халқаро валюта тизими мос равишда
тўртта халқаро валюта тизимларини намоён қилувчи тўрт босқични
босиб
ўтди. “Олтин стандарт” деб аталувчи биринчи тизим стихияли равишда ХИХ
аср охирида вужудга келди. Унда қатор давлатларнинг валюталари ўз
давлатларининг ички бозорида олтинга эркин айрибошланар эди. Олтин
стандарт тизими қуйдагилар билан ажралиб туради:
-
валюта бирлигининг маълум олтин қийматига эгалиги;
-
валютанинг олтинга конвертатсияланиши алоҳида бир давлатнинг
ичида ҳам ташқарисида хам
таъминланади;
-
олтин қуймалар эркин равишда тангаларга алмаштирилиши мумкин;
-
олтин эркин экспорт ва импорт қилинади, халқаро олтин бозорларида
сотилади;
-
миллий олтин заҳираси ва ички пул таклифи ўртасида кучли
нисбатнинг сақланиши.
Иккинчи тизим – Генуя конференцияси (1922 й.) қарорлари натижасида
вужудга келган – “олтин-девиз” стандарти тизимидир.
Кейинчалик у
кўпчилик капиталистик давлатлар томонидан тан олинган. Бунда
145
банкноталар олтин эмас, балки кейинчалик олтинга алмаштирилиши мумкин
бўлган бошқа давлатлар девизи (банкнота, вексел, чеклар)га алмаштирилади.
Девиз валюта сифатида доллар ва фунт стерлинг танланди.
“Олтин-доллар” стандарти тизимини мустахкамлаган Бреттон-Вудс
тизими халқаро
савдо оборотининг кенгайишда, саноати ривожланган
давлатлар ишлаб чиқаришининг ўсишида муҳим рол ўйнади. 60-йилларнинг
охирига келиб Бреттон-Вудс тизими жаҳон хўжалигининг кучаяётган
байналминаллашуви, трансмиллий корпорацияларининг валюта соҳасидаги
фаол чайқовчилик фаолияти билан қарама-қарши чиқа бошлади. Олтин-
доллар стандарти режими амалда аста-секин
доллар стандарти тизимига
айлана бошлади.
Do'stlaringiz bilan baham: