Вазирлиги тошкент молия институти


 Халқаро резерв валюта бирликлари



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/103
Sana19.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#458163
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   103
Bog'liq
Xalqaro savdo oq kirill

6. Халқаро резерв валюта бирликлари. 
Асосий заҳирани авуар қилиш ва бошқа резерв валюталарнинг ролини 
камайтириш мақсадида СДР (Special drawing rights - SDR) - “махсус ўрнини 
олиш ҳуқуқи” стандарти киритилди. Давлатларга валюта курсининг хоҳлаган 
режимини танлаб олишга ҳуқуқ бериларди. Давлатлар ўртасидаги валюта 
муносабатлари улар миллий пул бирликларининг сузувчи курсига 
асосланадиган бўлди. Курсларнинг ўзгариши икки асосий омил билан 
белгиланади: 
-давлатларнинг ички бозорларида валюталарнинг реал қийматлари 
нисбати билан; 
-халқаро бозорларда миллий валюталар талаби ва таклифи нисбати 
билан.
90-йилларнинг бошига келиб сузувчи курслар омилини амалга 
оширилиши сабабли қуйидаги элементлар асосида етарли даражада мураккаб 
бўлган халқаро валюта тизимини ташкил қилиш схемаси вужудга келди: 
-асосий устун бирликлар танланади, улар билан миллий валюталар 
муносабатларини, аниқроғи ўз валюта курсларини сақлаб қолдилар; 
-валюта курслариниг ўзгариш даражаси бир хил эмас, диапазони кенг. 


146 
Умумий фикр шуки, улар хам заҳира валюта хам кредитдир. Уни 
яратувчилардан бири таъкидлаганидек, СДР “айримлар қора йўлли оқ, 
айримлар эса оқ йўлли қопа хайвон сифатида кўрадиган хайвон” – зебрага 
ухшайди.
7. Европа валюта тизими. 
Европа валюта тизими олдига қуйидаги мақсадлар қўйилди: 
-ЕИ ичида юқори валюта барқарорлигини ўрнатиш; 
-барқарорлик шароитида ўсиш стратегиясининг асосий элементи бўлиш; 
-иқтисодий ривожланиш жараёнининг ўзаро боғлиқлигини кучайтириш 
ва Европа жараёнига янги туртки бериш
-халқаро иқтисодий ва валюта муносабатларига барқарорлаштирувчи 
таъсир кўрсатиш.
Европа валюта тизими ҳаракат механизми ЭКЮ ташкил қилиш ва 
барқарор, аммо тартибга солинувчи ЕИ давлатлари орасида валюта курслари 
орқали қийматни ўзаро ўлчаш негизини ўрнатишни кўзда тутади. ЕВТ 
валюта резервларини умумий фойдаланишга берилишини кафолатлайди. 
Яратилган тизим ЕИ ичида кредит механизмларининг бутун бир арсеналини 
ҳаракатга келтиради. Европа валюта тизимининг фаолият жараёни ва 
ривожланиши “Делар режаси” билан чамбарчас боғлик. 1989 йилда ЕИнинг 
атоқли арбоби (ЕИК раиси) Ж.Делар Европа валюта бирлашувининг уч 
босқичли режасини тасвирлаган ҳисоботни тақдим қилди. Бу режа 
қуйидагиларни ўз ичига олади: 
-Алоҳида ЕИ двлатларининг мувофиқлаштирилган иқтисодий ва валюта 
сиёсатини амалга ошириш; 
-ЕИ Марказий банкини ташкил қилиш;
-Миллий валюталарни ЕИнинг ягона валютасига алмаштириш. 
Маастрит шартномаси матнига мувофиқ ЕИ давлатлари томонидан 
валюта иттифоқи тузишнинг охири, миллий валюталар бир-бирига нисбатан 
якуний қайд қилинадиган босқичи 90-йиллар охирида рўй бериши керак эди. 


147 
ЕИ режасига биноан валюта иттифоқини ташкил қилишнинг якуний қисмида 
уч босқичга бўлинади.
Иккинчи босқичда (1999-2001йй.) Марказий Европа банки, биринчи 
қадам сифатида валюта алмаштириш бўйича операцияларда ягона валютани 
ишлатди. Тижорат банклари ва молиявий ташкилотлар худди шунингдек
ундан валюта бозорларида фойдаланишди.. 
Учинчи босқичда эса Европа валюта-иқтисодий иттифоқи ҳудудида 
барча банк ҳисоб рақамлари Европа валютасига конвертирланадиган бўлди, 
агар бу ўз ихтиёрига кўра рўй бермаса. Ягона Европа валютаси, 
иқтисодчилар фикрича, дунёда энг кучлилардан бири бўлиши учун барча 
имкониятларга эга. У инфляция билан курашишни енгиллаштириб, АҚШ ва 
Япония билан бозорлар учун курашда ЕИ давлатлари товар ва хизматининг 
роқобатбардошлигини ошириб ЕИ барқарорлигининг муҳим омили бўлиши 
лозим. ЕВРОнинг пайдо бўлиши қимматли коғозлар билан боғлиқ барча 
келишувлар ҳажмининг ошишига олиб келиши лозим.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish