Вазирлиги тошкент молия институти


 Халқаро валюта ва молия-кредит бозорлари



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/103
Sana19.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#458163
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   103
Bog'liq
Xalqaro savdo oq kirill

8. Халқаро валюта ва молия-кредит бозорлари. 
Жаҳон валюта, кредит, қимматли қоғозлар бозорлари ташкил 
топишининг нишонлари қуйидагиларда намоён бўлади:
-капиталнинг ишлаб чиқариш ва банк ишида концентрацияси; 
-хўжалик алоқаларининг байналминаллашуви; 
-банклараро телекоммуникацияларининг ривожланиши. 
Валюта бозорлари – хорижий валютанинг миллий валютага талаб ва 
таклиф асосида ҳосил бўлувчи курс бўйича олди-сотдиси амалга 
ошириладиган марказлардир. Миллий валюта бозорлари ривожланган бозор 
иқтисодиётига эга бўлган барча давлатларда мавжуд. Миллий бозорлар ва 
уларнинг ўзаро алоқалари ривожланиб бориши билан ягона жаҳон валюта 
бозори вужудга келади. У жаҳон, минтақавий, миллий (маҳаллий) валюта 
бозорларини ўз ичига олади. Бу бозорлар валюта операцияларининг ҳажми, 
характери ва операцияларда қатнашаётган валюталар миқдори билан бир-
биридан фарқ қилади.


148 
Жаҳон валюта бозорлари жаҳон молия марказларида (ЖММ) 
тўпланадилар. ЖММ – бу банклар, ихтисослашган кредит-молия 
институтлари йиғиладиган жойдир. Унда халқаро валюта-кредит, молия 
операциялари, қимматли қоғозлар, олтин олди-сотдиси амалга оширилади. 
Халқаро молия марказлари орасида Лондон, Нью-Йорк, Франкфурт, Париж, 
Цюрих, Токиодаги бозорлар ажралиб туради. 1973 йилдан 1992 йилгача 
валюта операциялар ҳажми кунига 10-20 млн. долл.дан 900 млрд. долл.га 
ўсди. 90-йилларнинг бошида халқаро валюта савдосининг 50%га яқини учта 
йирик жаҳон валюта бозорида амалга оширилади:
-Лондон – кунига 187 млрд. долл.;
-Нью-Йорк – кунига 129 млрд. доллар;
-Токио – 115 млрд. доллар.
90-йиллар ўртасига келиб, халқаро валюта операциялари умумий 
кундалик ҳажми 1 трлн. 230 млрд. долларга етди.
9. Валюта курсларининг барқарорлиги. 
Валюта бозорлари халқаро ҳисоб-китобларни оператив амалга ошириб, 
халқаро валюта бозорларининг кредит ва молия бозорлари билан ўзаро 
алоқасини таъминлайди. Валюта бозорлари ёрдамида банклар, корхоналар, 
давлатларнинг валюта заҳиралари тўлдирилади. Шунингдек, валюта 
бозорлари механизмидан иқтисодиётни давлат томонидан бошқарилишида, 
шу жумладан, макродаражада давлатлар гурухи доирасида (масалан ЕИ) 
фойдаланилади. 
90-йиллар ўрталарида савдо келишувларининг тобора кўпчилиги 
банклар эмас, балки инвестицион фондлар томонидан амалга оширилди. 
Халқаро кредит-молия бозори халқаро кредит-молия муносабатлари ссуда 
капиталининг жаҳон кредит ва молия бозорларидаги ҳаракати билан боғлик 
бўлган муносабатлар тизимини қамраб олади. Халқаро кредит бозорида 
давлатлар ўртасида қайтарилиш, муддатли, фоиз тўлаш шартлари бўйича 
пул капиталининг ҳаракати рўй беради. Жаҳон кредит бозори – ссуда 


149 
капиталининг бир қисмидир. Ссуда капитали бозори ўз ичига қуйидагиларни 
олади:
-жаҳон пул бозори (1 кундан 1 йилгача қисқа муддатли депозит-ссуда 
операциялари, шунингдек, Евровалюталар бозори);
-жаҳон капитали бозори – иккита ташкил қилувчи: ўрта ва узоқ 
муддатли хорижий кредитлар ва Еврокредитлар бозори (1 йилдан 15 
йилгача). 
Жаҳон молия бозори – бу ссуда капиталлари бозорининг бир қисми 
бўлиб, унда асосан қимматбаҳо қоғозларнинг эмиссияси ва савдо-сотиғи 
амалга оширилади. Жаҳон ссуда капитали бозори миллий ссуда капитали 
бозорларининг халқаро операциялари асосида пайдо бўлади ва уларнинг 
байналминаллашуви давомида ривожланади. Жаҳон ссуда капиталлари 
бозори охирги ўн йилликда тез ривожланди. Бунга сабаб ссуда капитали 
ҳаракатининг узоқ муддатли анъаналари, бу ҳаракатни миллий даражада 
тартибга солувчи давлатларнинг ҳуқуқий нормаларини либераллашуви, 
қимматли қоғозлар ҳаракатининг кенгайиши, интеграцион жараёнлардир. 

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish