Вазирлиги тошкент молия институти



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/103
Sana19.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#458163
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   103
Bog'liq
Xalqaro savdo oq kirill

Демографик омилларга 
жаҳон аҳолисининг ўсиши, аҳолининг 
тўпланиши ва ҳаётининг ҳаракатчан стереотипига олиб келадиган урбанизация 
жараёни киради. Йирик шаҳарлар аҳолиси жисмоний ва маънавий кучлар 
сарфларини тиклаш учун муҳитни ўзгартириш заруриятини кескин ҳис 
этишади. Умумий қардош тилга эга турли мамлакатлар халкларининг бир 
бирларига қизиқиши ошади, бу авваламбор тил тўсиғининг йўқлиги, тарих ва 
маданиятнинг умумийлиги билан боғланган. 
Иқтисодий омиллар 
жаҳон иқтисодиётининг ривожланиши билан 
боғланган бўлиб, бу ерда товарлар ишлаб чиқариш билан таққослаганда 
хизматларни ишлаб чиқариш кўпайиши тамойили ва бунинг натижаси 
сифатида аҳолининг умумий истеъмолида хизматларни (шу жумладан туризм 
хизматларини) истеъмол қилиш улуши кўпайиши қузатилмоқда. Иқтисодий 
омилларга туризм тармоғида илмий–техник тараққиётининг жадаллашиши, 
аҳоли даромадларининг кўпайиши киради. Хорижий туризм моддий-техник 
базасининг ривожланиши, туристларни қабул қилиш ва хизмат кўрсатишнинг 
янги шаклларини яратиш туристик ҳаракатларини интенсивлашга, янги 
жойларнинг рекреацион соҳасига жалб этишга кўмак беради. 
Ижтимоий омиллар 
- инсоннинг ҳаёт шароитлари ва фаолияти билан 
боғланган омиллар. Халқаро туризмнинг ривожланишига ҳақ тўланадиган
таътил давомийлигининг кўпайиши ҳамда йил давомида икки марта саёҳат 
(ёзда ва қишда) қилиш имконини берадиган таътилни икки бўлиш бевосита 
таъсир қилади. Туризмнинг ривожланишига пенсияга чиқиш ёшини 
камайтириш ҳам кўмаклашади, бу эса уошиши ҳисобига учинчи ёшда деб 
номланмиштуристларнинг пайдо бўлишига олиб келди. 
Туризм тури мамлакат ёки унинг минтақаси бюджетида молиявий 
натижаларни акс эттириш спецификаси билан боғланган. Мазкур аломатга кўра 
туризм шаклларида туризмнинг икки турини ажратишади: фаол ва пассив. 
Мамлакатга хорижий туристлар ёки мазкур минтақага маҳаллий 
туристларнинг келиши фаол туризм ҳисобланади. Фаол туризм мазкур 
мамлакат ёки минтақага пул (валюта) олиб кириш омили бўлиб хизмат қилади. 


125 
Бир мамлакат фуқароларнинг бошқа давлатларга саёҳат қилиши ёки 
туристларнинг мазкур мамлакат минтақасидан чиқиши пассив туризм 
ҳисобланади. Пассив туризм мазкур мамлакат ёки минтақадан пул (валюта) ни 
олиб чиқиш омили ҳисобланади. 
Саёҳатнинг асосий мақсадидан келиб чиқиб туризмнинг қуидаги турлари 
ажратилади: рекреацион, маърифий, илмий, амалий. 
Рекреацион туризм – дам олиш, соғломлаштириш ва даволаниш 
мақсадидаги туризм. Бунда фуқароларнинг санаторийларда бўлиши (касаллик 
варақаси бўлган ва бўлмаган тақтирда ҳам) туризмга кирмайди, чунки мазкур 
ҳолда санаторий–касалхонанинг бир туридир. Одамларнинг дам олиш кунлари 
хордик чиқариш, хурсандчилик қилиш, спортбилан шуғулланиш мақсадида 
ҳаракат қилиши «ҳафта охири» туризми деб аталади. 
Маърифий ёки маданий туризм – муайян дастурга кўра тарихий–маданий 
диққатга сазовор жойлар ва ноёб табиий объктлар билан таниши мақсадида 
саёҳат қилишдир. 
Илмий туризмда конгресслар, симпозиумларва ҳоказоларга ташриф 
буюриш устун бўлиб, бунда у одатда экскурсион сафарлар билан тугайди. 
Саёҳатни ташкил этиш тавсифига кўра индивидуал, гуруҳли, уюшган ва 
ташабусскор (уюшмаган), стационар ва кўчма туризмга ажратишади. 
Бир кишининг туманларни кўришт ўхташлар давомийлиги, ётоқ 
шароитлари ва ҳоказолар таърифини ўз ичига олган шахсий режага кўра 
саёҳати индивидуал саёҳат деб аталади,худди ўша шароитларда ёки туристик 
хўжалик юритувчи субъект режасига кўра одамлар гуруҳи (шу жумладан 
оиланинг ҳам) саёҳати гуруҳли туризм деб аталади. 
Бир турист ёки туристлар муайян муддатга олдиндан сотиб 
олинганйўлланма бўйича туристик хизматлар мажмуи билан таъминланади 
(турбазаларда, санаторийларда, дам олиш уйларида, курсовкалар бўйича дам 
олаётганлар). Уюшган туристларга туристик хизматларнинг бир қисминигина 
муайян муддатга сотиб олганлар ҳам киради (мисол учун, фақат овқатланиш 
учун курсовка). 


126 
Туристик хўжалик юритувчи субъект билан ўзаро ҳач қандай 
мажбуриятлар билан боғланмаган алоҳида турист ёки туристлар гуруҳининг 
саёҳати ташаббускор (уюшмаган) туризм деб аталади. 
Ташаббускор туризм – ҳаракатланишнинг фаол усулларини қўллаш билан 
туристлар томонидан ташкил этиладиган саёҳатдир. 
Стационар туризм туристни туристик йўлланманинг бутун амал қилиш 
муддатида доимий жойлаштириш ўрни билан боғланган. Кўчма туризм – 
саёҳат билан боғланган туризмдир (круизлар, турлар). 
Ижтимоий туризм – бу давлат томонидан ижтимоий эҳтиёжларга 
ажратиладиган маблағлар ҳисобидан таъминланадиган саёҳатлардир. 
Туристик йўлланмаларнинг интенсивлиги бўйича доимий в амавсумий 
туризм фарқланади. Туристик минтақаларга йил бўй ва нисбатан бир маромда
борилиши доимий туризм деб аталади. Бу авваламбор машҳур цивилизация
маданият, соғломлаштириш марказлари учун хосдир: жаҳоннинг машҳур 
шаҳарлари, курортлар, ноёб минерал сув ва балчикларга эга бўлган жойлар. 
Айрим минтақалар туристларни кўпроқ йилнинг муайян вақтида жалб 
этади. Бунда туризм мавсумий туризм хисобланади. Йилнинг факат муайян 
вақтида бориб кўриладиган туристик минтакалар (мисол учун, ёзда ёки қишда) 
бир мавсумли туристик минтақалар сифатида тавсифланади. Йилнинг исталган 
вақтида (қишда ҳам, ёзда ҳам) бориб кўриладиган минтақалар икки мавсумли 
деб аталади. Мазкур туристик минтақани туристларнинг келиб кўриш 
мунтазамлигига қараб мавсумлар юқори даражада (яъни тўлиб кетган), сокин 
(ўртача даражада) ва жимжит (сокин, туристлар деярли келмайдиган)
мавсумларга бўлинади. 
Туристларнинг саёҳатда булиш давомийлигига қараб қисқа муддатли ва 
давомий туризмга ажратилади. Қисқа муддатли туризм – саёҳат 3 суткадан 
кўп давом этмайдиган туризмдир. 
Давомий туризм – саёҳат муддати уч суткадан ошадиган туризмдир. 
Саёҳатда бўлиш муддатидан келиб чичиқиб туризмнинг эҳтиёжлари жиддиё 
равишда ўзгаради. 


127 
Саёҳат вақтини муайян (доимий) йўналишда қисқартириш туристнинг 
транспорт таркибийлиги улуши (яъни унинг транспортга сарфлари) 
харажатларининг квпайишига олиб келади. Туристларнинг ёшидан келиб чиқиб 
болалар, ёшлар, катта ёшлар туризми ажратилади. 
Ҳамкорлик ҳилиш шаклига қараб туристик гуруҳлар билан валютасиз ва 
валютали алмашишни ажратиш мумкин. Валютсиз алмашиш муайян кунлар 
давомида кўрсатиладиган хизматларнинг тенглиги асосида туристик 
гуруҳларнинг ўзаро бориб келишларидан иборат. Валюта асосида шерикчилик 
туристик гуруҳларнинг хўжалик юритувчи субъектлар билан ҳамкорлик 
қилиш кўрсатиладиган хизматлар учун шериклар келишиб олган валютадаги 
тўловлар назарда тутади: қоидага кўра икки тарафлама битимларда бир кунлик 
комплекс хизмат кўрсатишнинг валюта қиймати белгиланади. 
Халқаро туризмнинг урушдан кейинги амалиётида тез кўламларда 
парадорес ва таймшер ривожлана бошлади. 

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish