Вазирлиги тошкент молия институти



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/103
Sana19.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#458163
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   103
Bog'liq
Xalqaro savdo oq kirill

Иккинчи босқич (
1970-80 йиллар) 1972 йилдаги ноқулай иқлим 
шароитида озиқ-овқат ресурслари қисқариши, 1973 йилги ғалла ҳосилининг 
кутилмаган даражада пасайиши ва нархларнинг ошиши жаҳон озиқ-овқат 
инқирозига олиб келди. Шу муносабат билан 1974 йилда Италиянинг Рим 
шаҳрида 134 давлатлар иштирокида умумжаҳон озиқ-овқат конференцияси 
бўлиб ўтди. Бунда жаҳон бозорида тегишли миқдор ва сифатда озиқ-овқат 
етишмаслиги таҳдиди, очлик ва тўйиб овқатланмасликни тугатиш, "озиқ-овқат 
хавфсизлиги" атамасини жорий этиш ва уни тан олиш тўғрисидаги умумжаҳон 
декларацияси қабул қилинди. Шунингдек, “озиқ-овқат хавфсизлиги” 
атамасидан “озиқ-овқат истеъмолининг барқарор ўсишини таъминлаш ҳамда 
ишлаб чиқариш ҳажми ва нархларнинг ўзгаришларини қоплаш учун асосий 
озиқ-овқатларнинг дунёда етарли жамғармалари ҳар доим мавжудлиги” 
сифатида фойдаланиш таклиф қилинди.
1985 йилда жаҳон озиқ-овқат хавфсизлиги концепциясини тайёрлаш, 
харакатлар режасини ишлаб чиқиш қоидалари, глобаль озиқ-овқат 
хавфсизлигини таъминлаш учун захиралар яратиш, минтақавий ва миллий 


110 
даражаларни қамраб олган ҳолда жаҳон озиқ-овқат маҳсулотлари бозорини 
ривожланиш стратегиясини қабул қилинди.
Шундай қилиб, биринчи ва иккинчи босқичда жаҳон ҳамжамияти жахон 
бозорида озиқ-овқат маҳсулотларининг етишмаслиги муаммосини англаб етди. 
Учинчи босқич 
1990-2002 йилларни ўз ичига олади. Бу давр жахон озиқ-
овқат маҳсулотлари бозорида товарларнинг етишмаслиги нафақат глобаль 
даражада, балки миллий, минтақавий ва шахсий даражаларда ҳам кўриб 
чиқилиши ва ҳал этилиши зарурати юзага келди. 
Жахон бозорида озиқ-овқат маҳсулотларининг етишмаслиги сабаблари 
бўлган иқтисодий, ижтимоий, табиий ва иқлимий жиҳатларга боғлиқ бошқа 
муаммоларидан ташқари, озиқ-овқат хавфсизлиги муаммосини ҳал қилиш 
бутун дунё ҳамжамиятининг ягона мақсадга бирлашиши, яъни сайёрадаги ҳар 
бир инсонни озиқ-овқат билан таъминлаш комплекс ёндашувни ва 
мувофиқлаштирилган ҳаракатларни талаб этади.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish