100
мамлакатлар ўзаро божхона иттифоқини тузса, В мамлакатда Х товарни ишлаб
чиқариш хажми А мамлакатдан импорт қилиш ҳисобига камаяди.
2. Товар оқимларининг ўзгариши.
Фараз қилайлик, яна ўша уч мамлакат У
товарни ҳар хил нархларда ишлаб чиқаради:
А мамлакат-130;
В мамлакат-105;
С мамлакат-100.
Божхона иттифоқи тузилгунга қадар А мамлакат импортга 20 фоизли бож
белгилаши
натижасида, У товарга бўлган талабни С мамлакатдан импорт
қилиши ҳисобига қондирар эди. Бироқ А ва В мамлакат ўртасида
божхона
иттифоқи тузилиши натижасида А мамлакат У товарни ишлаб чиқариш С
мамлакатга нисбатан қимматга тушушига қарамай В мамлакатдан сотиб ола
бошлади.
Шундай қилиб божхона иттифоқи тузилган мамлакатлар худудида учинчи
мамлакатлар маҳсулотларининг рақобатбардошлиги паст бўлади.
Халқаро савдони ривожланишида халқаро ташкилотларнинг роли
БСТ 1995 йил 1 январда ташкил топган бўлиб, у
Уругвай раунди
натижаларининг ҳаётта татбиқ этилиши ҳамда Тариф ва Савдо тўғрисидаги
Бош битим (ГАТТ, яъни GATT - General Agreement Tariffs and Trade)нинг
қонуний вориси ҳисобланади.
БСТдан олдин фаолият кўрсатган ГАТТ иккинчи жаҳон урушидан сўнг
вақтинчалик асосида ташкил топди. 47 йиллик фаолияти давомида ГАТТнинг
ҳуқуқий матни деярли 1948 йилдаги каби сақланиб қомий, фақатгина унга
шартномалар шаклида баъзи бир ўзгартиришлар
киритилди ва доимо
тарифларни пасайтиришга ҳаракат қилинди. Унда савдо музокаралари
раундлари мухим роль ўйнади.
Савдо музокаралари раундлари узоқ давом этсада, уларда комплекс, яъни
мажмуавий ёндашув таъминланди. Бундай ёндашув алоҳида масалалар бўйича
музокараларга нисбатан бир қатор афзалликларга эга.
101
Биринчидан, савдо музокаралари раундлари унда қатнашувчиларга кенг
турдаги масалалар бўйича қулайликларни
излаб топиш ва таъминлаш
имкониятини беради.
Иккинчидан, ички сиёсат нуқтаи назаридан асослаш қийин, аммо зарур
бўлган ён босишларни сиёсий ва иқтисодий нуқтаи назардан қулайликларни
ўзида акс эттирган таклифлар пакети доирасида амалга ошириш осонроқ.
Учинчидан,
музокаралар
раундлари
доирасида
ривожланаётган
мамлакатлар ёки бошқа "кам таъсирга эга бўлган" қатнашчилар кўп ёқлама
тизимга таъсир кўрсатиш имкониятига эга бўладилар,
Ва ниҳоят, тўртинчидан, жаҳон савдосининг сиёсий нуқтаи
назардан
"таъсирчан" соҳаларини умумий ислоҳ қилишни глобал таклифлар пакети
доирасида ҳал этиш эҳтимоли юқорироқ ҳисобланади.
Бунга Уругвай раунди
давомида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари савдосини ислоҳ қилиш яққол мисол
бўла олади.
Do'stlaringiz bilan baham: