105
Энг қулай шарт-шароитлар режими ва миллий режимни ўзида акс
эттирган БСТнинг бошқа
битимлари жумласига, шунингдек, савдода техник
чеклашлар бўйича, савдо билан боғлиқ бўлган инвестицион чора-тадбирлар
бўйича ва бошқа бир қатор битимлар киради.
2-жадвал
БСТ ҳуқуқий тизимининг икки асосий қоидаси
12
Ҳозирги вақтда халқаро савдода Тарифлар ва савдо бўйича Бош битимда
ўз аксини топган энг қулай шарт-шароитлар режимининг классик таърифи амал
қилади. Битимда ҳал қилувчи ўринга эга бўлган ГАТТнинг биринчи моддасида
аъзо мамлакатлар бир-бирларига ҳеч қандай шартсиз энг қулай шарт-
шароитлар режимини тақдим этишлари лозимлиги қайд этилган.
Бу қоида экспорт, импорт ва
транзит савдо операцияларига, шунингдек,
экспорт ва импорт операциялари бўйича халқаро тўловларга ҳам тегишли. Энг
қулай шарт-шароитлар режими божхона тўловларини ва ташқи савдо
операциялари билан боғлиқ йиғимларнинг барча турларини ҳам ўз ичига олади.
Бундан ташкдри энг қулай шарт-шароитлар режими тўғрисидаги қоида ички
солиқлар ва йиғимларга, аъзо мамлакатлар ички ҳудудларида товарлар сотиб
олиш ва сотишни тартибга солувчи ички қоидалар ва қонунларга ҳам тегишли.
Энг қулай шарт-шароитлар режимидан мустасно ҳолатлар бирмунча кенг
ва умумий йўналишлар бўйича ҳам мавжуд. Дастлаб бу мустасно ҳолатлар
12
"Генеральиое соглашение по тарифам и торговле ГАТТ". Спб- 1994 г.- с.15.
12
Кулишер И.П. Межлународные торговые договоры. Пг.,1992г.-с.45.Фомичев В.И. Международная торговли.
М.: ИНФРА-М, 1998г. с.55
106
ГАТТ нинг 20-моддасида (Умумий мустасно ҳолатлар) ва 21 модддсида
(Хавфсизлик бўйича мустасно ҳолатлар) қайд этилган эди.
13
Энг муҳим мустасно ҳолатлар қуйидагилардан иборат:
—
ривожланаётган мамлакатларнинг қайта ишлаш маҳсулотларига
ривожланган мамлакатларнинг худди шундай маҳсулотларига
нисбатан
имтиёзли режим тақдим этилади;
—
савдо уюшмалари аъзоларига, масалан, Европа Итгифоқига аъзо
мамлакатларга ушбу уюшмага аьзо бўлмаган мамлакатларга нисбатан
енгилликлар берилади;
—
муайян мамлакатлар товарларига нисбатан ихтиёрий чеклаш
тадбирларини қўллаётган мамлакатларга ушбу мамлакат энг қулай
шарт-
шароитлар режимини тақдим этишлари шарт эмас;
—
битимга имзо чекмаган мамлакатларга ҳар доим ҳам мазкур режим
қўлланилмайди;
—
ГАТТга киргунга қадар қабул қилинган қонунчиликка асосланиб,
баъзан мамлакатлар турли хил мустасно қоидаларини қўллашлари мумкин;
—
истисно ҳолатлари уруш вақтида ва халқаро вазиятлар кескин бўлган
вазиятларда ҳам қўлланилиши мумкин.
Кейинчалик эса, бу қоидалар БСТнинг бошқа шартномаларида ва
ҳуқуқий ҳужжатларида ҳам ўз аксини топди.
Халқаро савдо ривожланишининг кейинги ўттиз
йиллик тенденциялари
энг қулай шарт-шароитлар режимининг жаҳон савдосидаги роли тўғрисида
қарама-қарши хулосалар чиқаришга имкон беради. Гап шундаки, жаҳон
савдосининг минтақавий тус олиши, кўплаб алоҳида гурух мамлакатлар учун
имтиёзларнинг кенг миқёсда қўлланилиши, ва ниҳоят,
трансмиллий
корпорациялар таркибидаги корхоналар ўртасидаги товар айирбошлашнинг
тобора кенгайиши натижасида экспорт ва импорт каби тушунчалар ўзгача
13
"Генеральиое соглашение по тарифам и торговле ГАТТ". Спб- 1994 г.- с.29 - 32
107
моҳият касб этмоқда. Бу эса энг қулай шарт- шароитлар режимининг ролига
салбий таъсир кўрсатмоқда.
Масалан, Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар бир-бирларига ўзаро кенг
кўламдаги имтиёзлар тизимини тақдим этмоқдалар. Бунинг натижасида бошқа
мамлакатлар Европа Иттифоқи билан савдо-сотиқда тенг бўлмаган шароитга
тушиб қолмоқдалар.
Шундай қилиб, энг қулай шарт-шароитлар режимининг моҳияти шундан
иборатки, ГАТТга аъзо мамлакатлар бошқа
аъзо мамлакатлар томонидан
тақдим этилган товарларга мазкур ташкилотга аъзо бўлмаган жаҳоннинг ҳар
қандай мамлакатлари томонидан тақдим этилган товарларга нисбатан қулай
савдо шарт-шароитларини тақдим этишлари шарт. Бошқача қилиб айтганда, ҳеч
бир аъзо мамлакат бошқа мамлакатлар учун алоҳида савдо шароитларини
тақдим этишлари ёки аъзо мамлакатларга нисбатан савдо чеклашларини жорий
этишлари мумкин эмас, барча аъзо мамлакатлар бир хил шароитда савдо
қилишлари лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: