102
Женева (Кеннеди
раунди)
1964-1967
Бож тўловларини қисқартириш ва
антидемпинг кодексини ишлаб чиқиш
62
Токио (Япония)
жараён Женевада
кечган
1973-1979
Тарифларни пасайтириш, нотариф
тўсиқларни ҳал қилишда ГАТТ ком -
петенциясини ва ваколатини ошириш
кодексини ишлаб чиқиш
102
Пунта дел Эсенте
(Уругвай) жараён Же -
невада кечган (Уругвай
раунди)
1986-1994
Божхона тўсиқларини пасайтириш,
ГАТТ механизмини такомиллаштириш,
БСТ
тузиш битими, хизматлар савдоси
бўйича бош битим (ГАТС)
123
Доха (Доха раунди)
2000 йилдан
ҳозирги
кунга қадар
Келишилган
қоидаларни
такомиллаштириш ва атороф - муҳит
бўйича тадбирлар
146
Жаҳон савдо ташкилоти ГАТТнинг расмий вориси ҳисоблансада, бир
қатор кўрсаткичлари бўйича ундан фарқ қилади.
1.
ГАТТ қоидалар мажмуидан иборат бўлиб,
унинг доимий фаолият
юритувчи органи фақат унинг котибияти ҳисобланар эди. БСТ эса доимий
фаолият юритувчи ташкилот бўлиб, аъзо мамлакатларга ўзига хос
мажбуриятларни тақдим этадики, уни барча аъзо мамлакатлар бажаришга
мажбурдирлар.
2.
ГАТТ
вақтинчалик
асос
сифатида
кўлланилар
эди,
БСТ
мажбуриятлари эса тўлақонли ва доимийдир.
3.
БСТ нафақат ГАТТга нисбатан кўпроқ аъзоларни қамраб
олиши
мумкин, балки у савдо фаолияти ва савдо сиёсати нуқтаи назаридан кенгроқ
соҳаларни ўз ичига олади. Хусусан, ГАТТ фақат тижорат товарлари савдосига
нисбатан қўлланилган бўлса, БСТ товарлар ва хизматлар савдоси, "ғоялар
савдоси" ёки интеллектуал мулк савдосини ҳам қамраб олади.
БСТнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
-
кўп томонлама савдо битимларини тартибга солиш ва амалга
ошириш;
103
-
кўп томонлама савдо музокаралари
учун форум сифатида фаолият
кўрсатиш;
-
савдо соҳасида вужудга келадиган баҳс–мунозараларни ҳал этиш
йўлларини излаш;
-
миллий савдо сиёсати устидан назорат юритиш;
-
глобал иқтисодий сиёсат шаклланишида қатнашувчи бошқа халқаро
муассасалар билан ҳамкорлик юритиш.
БСТнинг асосий тамойиллари ва қоидалари қуйидагилардан иборат:
-
БСТга аъзо мамлакатлар ўзаро савдода бир–бирларига энг қулай
шарт-шароитлар режимини тақдим этиши;
-
савдони тартибга солишда божхона тарифларидан устун даражада
фойдаланиш. БСТга аъзо мамлакатларда миқдорий
чеклашлар эмас, балки
божхона тарифлари ташқи савдо сиёсатининг, миллий бозорлар ва саноат
тармоқларини ҳимоя қилишнинг асосий воситаси ҳисобланади;
-
хорижий товарлар учун ўзаро миллий режимни такдим этиш;
-
алоҳида келишилган ҳолатлардан (масалан, тўлов
баланси
мутаносиблигини таъминлаш мақсадида амалга оширилган чора- тадбирлар)
бошқа пайтларда савдода миқдорий чекловлардан воз кечиш;
-
савдо сиёсатининг ошкоралиги, хусусан, БСТга аъзо ҳар бир
мамлакат ташқи савдо фаолиятини тартибга солувчи қонунлар ва қарорларни
очиқ нашр қилиши ва БСТга тақдим этишлари лозим;
-
БСТга аъзо мамлакатларнинг божхона иттифоқлари ва эркин савдо
зоналарини ташкил этиш хуқуқлари.
БСТ шартномалари режали иқтисодиётдан бозор иқтисодиётига ўтаётган
мамлакатлар учун муҳим қоидаларни ўзида акс эттиради.
Мазкур
мамлакатларга БСТга аъзо бўлган вақтдан бошлаб етти йил давомида зарурий
ўзгаришларни амалга ошириш учун субсидиялардан фойдаланган ҳолда чора-
тадбирлар ва дас турлар қўллашга рухсат берилади.
Бугунги кунда БСТ унга аъзо мамлакатлар учун кўп томонлама савдо
шартномалари вазифасини ҳам бажаради ва бир неча минглаб икки томонлама
104
шартномалар ва битимлар тизимининг ўрнини босади. Бу эса БСТга аъзо
мамлакатларга кўплаб афзалликларни тақдим этади. Бундан ташқари жамоавий
муҳокамалар, келишувлар ва келишмовчиликларни ҳал этиш жараёнида БСТ
мамлакатлар ўртасида савдо муносабатлари шаклланадиган форум ҳам
ҳисобланади.
Шундай қилиб, ҳозирги кунда ички ва ташқи товар алмашуви ўртасидаги
тафовутлар тобора пасайиш тенденциясига эга бўлмоқда.
Натижада миллий
иқтисодий тизимлар ўртасидаги алоқалар тобора чукурлашиб бормоқда. Бу эса
кўплаб мамлакатлар ва кўплаб ташқи савдо муносабатлари шаклларини ўз
ичига олган ягона ҳукуқий ва маъмурий кенглик барпо этиш йўналишида
мухим қадам қўйилаётганлигини билдиради. Бундай шароитда БСТга аъзо
мамлакатлар халқаро савдо муносабатларининг енгиллашиши,
унга аъзо
бўлмаган мамлакатлар ташқи иқтисодий фаолиятининг мураккаблашуви
кузатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: