115
Халқаро хизматларнинг энг салмоқли таркибий қисмларидан бири
иқтисодий иқтисодий фаолиятининг ўсувчан соҳасини тақдим этувчи,
жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида катта бизнеснинг гуркираб ўсувчи
жабҳасига
айланган
халқаро туризм
ҳисобланади.
Туристик бизнес улушига жаҳон ялпи миллий маҳсулотининг салкам 6
фоизи,
суммар
сармоя
қўйилмаларининг
фоизи,
жаҳон
истеъмол
харажатларининг 11 фоизи ва барча солиқ тушумларининг 5 фоизи тўғри
келади. 1995 йилда жаҳондаги ҳар бир 16-чи иш ўрни туризмга тўғри келар эди.
Халқаро туризмнинг улушижаҳон экспортнинг салкам 7 фоизини ташкил этади,
бу эса экспортдан тушган даромадлар суммасида туризм нефть ва нефть
маҳсулотларини экспорт қилишдан ва автомобилларни экспорт қилишдан
даромадлардан кейин учинчи ўринни эгаллайди демакдир.
1998 йилда Жаҳон туристик ташкилоти томонидан 625 млн туристик
ташрифлар қайд этилди,улардан олинадиган дармад бир йилда 9 фоиз кўпайиб,
445 млрд. АҚШ долларини ташкил этди, бу эса туризмни жаҳон ҳўжалигининг
етакчи жабҳаларидан бири айланиш йўлида қўйилган катта қадамни англатади.
У ҳатто айрим ноқулай сиёсий ва иқтисодий шароитларга қарамай жадал
ривожланишни давом эттирмоқда. Жаҳон
туристик ташкилотининг
прогнозларига қараганда, жаҳон ялпи миллий маҳсулотини яратишда
туризмнинг салмоғи 2005 йилда 12-14 фоизга етади.
Туристик бизнес тадбиркорларни озгинагина бошланғич инвестициялар,
уларнинг тез қопланиш муддатлари, туризм хизматларига доимий талаб, ишлаб
чиқариш харажатлари рентабеллигининг юқори даражаси билан жалб этади.
Иқтисодиёт ривожланишининг муайян босқичида саёҳат қилишга эҳтиёж
кескин ошганда, ана шундай саёҳатлар учун хизматларни ишлаб чиқарувчилар
ҳам пайдо бўлишди. Бу алоҳида турдаги товар - туризмнинг шаклланишига
олиб келди.
Шундай қилиб, аввал туризм истеъмолчилар
бозорида сотиб олиш ва
сотиш мумкин бўлган товар сифатида вужудга келди. Туризм товар сифатида
хизматлар (моддий ва номоддий) шаклида сотилади. Туристларга (саёҳат
116
қилаётган кишиларга) хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган хизматларни ишлаб
чиқарувчилар «туризм» соҳасига бирлашишди. Туризм биринчи ҳаётий зарур
товар ҳисобланмайди, шунинг учун инсоннинг фақат унинг даромадлари
муайян даражада ва жамиятнинг бойлиги мўайян даражада бўлганда
зарурий
эҳтиёжи бўлади.
Туризм
одамларнинг турли туристик йўналишлар бўйича ҳаракатланиши
натижасидир;
туризм ҳар доим икки унсурни ўз ичига олади: тайинланган жойга саёҳат
ва у ерда тўхташ;
туризм - туристнинг туристик йўналиш бўйича вақтинча ҳаракати, яъни
турист қанчадир вақтдан кейин ўзининг доимий яшаш жойига қайтади;
туризм - фойда олиш бўйича фаолиятини ўзига олмаган саёҳатдир.
Туризм аҳолининг бир минтақадан (туман, шаҳар, мамлакат) бошқасига,
агар у яшаш жойи ёки иши ўзгариши билан боғлиқ бўлмаса, вақтинча кўчиши
билан тавсифланади. Туризм – дам олиш, даволаниш, маданий, илмий ёки
амалий учрашувларда иштирок этиш мақсадида саёҳат қилиш билан боғлиқ
ҳаловатдир.
Туризмда эҳтиёжни туғдирадиган омиллар учта асосий гуруҳга
киритилиши мумкин: маърифий, минтақавий, иқтисодий.
Тарихий-маданий диққатга сазовор жойларга тарихий ва археологик
ёдгорликлар,
музейлар, бадий галеоеялар, театрлар ва бошқа объектларни
киритиш лозим.
Алоҳида қизиқишни этнографик жиҳатдан диққатга сазовор сифатида
тавсифланадиган урф-одатлар, кийим-кечак, таомлар ва халқ ижодининг бошқа
кўринишлари уйғотади.
Хўжалик юритишдаги диққатга сазовор нарсаларга хўжаликни
юритишнинг ўзига хос шаклларини киритиш лозим.
Минтақавий омиллар гуруҳига минтақага туристларнинг келишлари учун
сабаб бўла оладиган мазкур минтақадаги воқеалар, масалан театр ва мусиқа
фестиваллари, кинофестиваллар, турли турдаги спорт мусобақалари
117
(олимпиадалар, эзгу хоҳиш ўйинлари, спартакиадалар,
спорт курашлари ва
ҳоказо), ярмаркалар, карнаваллар, кўргазмалар ва ҳоказолар киради.
Туризм ички ва халқаро бўлади. Халқаро туризм иштирокчиси хорижлик
турист деб аталади.
«Хорижлик турист» атамаси (халқаро шартномаларда – оддийгина
«турист») ҳозирги вақтгача тугамаган узоқ эволюцияни босиб ўтди.
БМТ бир неча бор хорижлик турист таърифини кўриб чикди. БМТнинг
1963 йилдаги Халқаро туризм ва саёҳатлар бўйича Рим конференцияси
томонидан ифодаланган таърифга кўра хорижда бўлган талабалар ва ўқувчилар
ҳам турист ҳисобланишади.
Do'stlaringiz bilan baham: