Вазирлиги тошкент молия институти


Халқаро хизматлар савдоси ҳақида тушунча



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/103
Sana19.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#458163
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   103
Bog'liq
Xalqaro savdo oq kirill

3.2. Халқаро хизматлар савдоси ҳақида тушунча 
Хизматлар 
- бошқа шахслар эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган 
тадбиркорлик фаолияти бўлиб, меҳнат ҳуқуқига оид муносабатлар асосида 
амалга ошириладиган фаолият бундан мустасно. 
БСТ нинг низомига асосан хизматлар қуйидаги 12 секторга бўлинади: 

бизнесга кўрсатиладиган хизматлар

қурилиш хизматлари; 

алоқа хизматлари (почта, курьерлик ва телекоммуникация); 

дистрибьюторлик хизматлари (савдо агентларининг хизматлари, чакана 
ва улгуржи савдо, франчайзинг); 

транспорт хизматлари; 

молиявий хизматлар; 

таълим хизматлари; 

медицина хизматлари; 

туристик хизматлар; 

рекреацион хизматлар; 

атроф муҳитни мухофаза қилиш бўйича хизматлар; 

бошқа тавсифланмаган хизматлар; 
Бошқа таснифга кўра хизматлар бўйича асосий иқтисодий савдо 
битимларига транспорт хизматлари, инжиниринг (муҳандислик-техника 
хизматлари), ижара муносабатлари (лизинг), туристик хизматлар, информатика 


113 
ва бошқаришни такомиллаштириш соҳасидаги маслаҳат хизматлари, 
суғурталаш каби хизматлар киритилади. 
Хизматлар сохаси моддий ишлаб чиқаришга нисбатан давлат томонидан 
хориж рақобатидан химоя этилади. Халқаро хизматлар савдоси асосий 
тамойилларининг тартибга солиниши ТСББ доирасидаги музокараларнинг 
Уругвай раундининг мунозарали масалаларидан бири бўлди. Ушбу 
музокараларнинг бошидаёқ ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар 
ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлди.
3.2. Хизматлар бўйича асосий иқтисодий савдо битимлари 
Дистрибьюторлик хизматлари. 
Экспорт-импорт операциялари бевосита 
ёки билвосита бўлиши, яъни товар соҳиблари ёки воситачилар томонидан 
амалга оширилиши мумкин. Воситачилар сифатида брокерлар, дилерлар, 
комиссионерлар, консигнаторлар, улгуржи харидорлар, савдо агентлари 
фаолият кўрсатиши мумкин. Экспорт-импорт операцияларидан ташқари 
иқтисодий иқтисодий фаолият амалиётида товарларни сотиш учун иқтисодий 
савдонинг савдо, аукцион (кимошди савдоси) ва биржа сингари махсус 
шаклларидан ҳам фойдаланади. 
Илмий-техник тадқиқотлар натижалари савдоси.
Хизматлар иқтисодий 
савдосида илмий-техник тадқиқотлар натижалари савдоси ва муаллифлик 
ҳуқуқлари савдоси алохида ўрин тутади. Илмий-техника билимларини 
айирбошлашга доир келишувлар нафақат илмий, балки тижорат қийматига ҳам 
эга бўлган илмий-тадқиқот ишлари якунларининг олди-сотдиси билан 
боғлиқдир. Илмий-техника билимлари савдосига доир операцияларда 
патентлар, лицензиялар, товар белгилари, саноат намуналари шаклида 
майдонга чиқадиган интеллектуал меҳнат маҳсулотлари, шунингдек «ноу-хау» 
тушунчаси билан бирлаштирилган техник билимлар ва тажриба иштирок этади. 
Молиявий хизматлар. 
Иқтисодий савдо алоқалари молиявий алоқалар 
билан боғланади, зеро молия савдо пайдо бўлиши билан ва савдо ҳосиласи 
сифатида пайдо бўлади. Молия – пул оқимида, пулларнинг узлуксиз борадиган 
оборотида юзага келадиган муносабатлар тизимидир. Бошқача қилиб айтганда, 


114 
молия-пул фондлари шакланиши ва улардан фойдаланишда ҳамда пул
маблағлари обороти пайтида юзага келадиган муносабатлари тизимидир. 
Молия учта функцияни бажаради: 
-
фондларни шакллантириш ва нақд пул маблағларини олиш; 
-
пул фондлари ва нақд пул маблағларидан фойдаланиш; 
-
пул фондлари ва нақд пул маблағларини шакллантириш ва улардан 
фойдаланиш устидан назорат қилиш. 

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish