133
- қайта баҳолашни ўтказиш санасига ва асосий фондларни харид қилиш
санасига Марказий Банкнинг валюта курсларини қўллаган ҳолда асосий
фондларнинг қиймати тўғрисидаги (тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд
бўлганида) маълумотлар;
- тегишли давлат органларида мавжуд бўлган
нархлар даражаси
тўғрисидаги маълумотлар;
- қайта баҳолашни ўтказиш даврида оммавий ахборот воситалари ва
махсус адабиеёларда эълон қилинган нархлар даражаси тўғрисидаги
маълумотлар;
- асосий фондлар қиймати тўғрисидаги эксперт хулосалари.
Асосий воситаларни бевосита қайта ҳисоблаш усули билан қайта
баҳолаш пайтида бухгалтерия ҳисобида қайд этилган
эскириш суммаси қайта
баҳолашдан кейинги
тикланиш қийматининг қайта баҳолашгача бўлган
қийматга нисбати билан ҳисоблаб чиқариладиган
қайта ҳисоблаш
коэффициенти бўйича индексланиши керак.
Асосий фондларни қайта баҳолашнинг
индекс усули Ўзбекистон
Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан 31 декабрга қадар
навбатдаги қайта баҳолаш бўйича қўллаш учун тегишли индекслар
ишлаб
чиқилишини ва расмий равишда оммавий
ахборот воситаларида эълон
қилинишини назарда тутади.
7.3. Номоддий активлар таркиби ва уларни бошқариш
Хўжалик қонунчилигида
номоддий активлар деб юридик ҳуқуқлар,
шу жумладан мулк ҳуқуқи билан боғлиқ бўлган,
моддий-ашёвий мазмунга
эга бўлмаган, хўжалик юритувчи субъект томонидан хўжалик фаолиятида
фойдаланиш ёки бошқариш учун фойдаланиш мақсадида
назорат
қилинадиган, шунингдек узоқ вақт (бир йилдан кўп) ишлатиш учун
мўлжалланган мол-мулк объектлари тан олинади.
Шунга кўра қуйидаги сифатларга эга бўлган активлар номоддий актив
деб аталади:
- моддий-ашёвий кўринишга эга бўлмаслиги;
- номоддий активнинг келажакда корхонага иқтисодий наф (даромад)
келтиришга қодирлиги;
- узоқ вақт, 12 ойдан кўп ишлатилиши. (корхонанинг молиявий-
хўжалик фаолиятида фойдаланиш муддати 12 ойдан кам бўлган
интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқ номоддий активлар таркибига
киритилиши мумкин эмас);
- корхона ушбу активни кейинчалик қайта сотишни режалаштирмайди;
- маҳсулот ишлаб чиқаришда ёки корхонанинг бошқарув эҳтиёжида
фойдаланиш. Номоддий активлардан маҳсулот (иш, хизматлар) ишлаб
чиқариш жараенида фойдаланиш исботи бўлиб технологик ҳужжатлар,
сметалар, ушбу номоддий активлар билан хўжалик операцияларини амалга
134
оширилганлигини қайд этадиган бошқа ҳисоб ҳужжатлари хизмат қилиши
мумкин;
- корхонанинг бошқа мулкидан идентификация (ажратиш, булиш)
қилиш мумкинлиги. Бир ҳисоб объектининг бошқасидан идентификация
қилинишининг асосий белгиси унинг маҳсулот ишлаб чиқаришда, иш
бажаришда ёки корхонанинг бошқарув эҳтиёжлари учун мустакил
вазифаларни бажаришида ифодаланади;
- активнинг ўзининг мавжудлигини тасдиқловчи
расмийлаштирилган
ҳужжатлар ва корхонада интеллектуал фаолият натижаларига бўлган мутлақ
ҳуқуқнинг (патентлар, лицензиялар, гувоҳномалар, бошқа ҳимоялов
ҳужжатлари) мавжудлиги.
Интелектуал мулк объектларидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш ва бу
билан боғлиқ операцияларни корхона бухгалтерия ҳисобида акс эттириш
бундай ҳуқуқ эгаси бўлган шахс ва фойдаланувчи ўртасида
тузилган
лицензия, муаллифлик ва шунга ўхшаш бошқа шартномалар асосида амалга
оширилади.
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида
номоддий активларнинг
Do'stlaringiz bilan baham: