г) технология - янги техникаларни ишлаб чиқаришга жалб қилишса;
д) резервдаги қувватлар ўзгариши натижасида.
3. Давлат харажатларининг ўзгариши, яъни давлат янги-янги харажатлар миқдорини оширганда. Масалан, ҳарбий харажатлар ва янги касалхона ва бошқа муассасалар қуришга қорор қилганда.
4. Соф экспорт харажатлари.
а) Бошқа мамлакатлар миллий даромадларининг ўсиб бориши.
б) Валюта курсларидаги ўзгаришлар.
AS-эгри чизиғи
Жами таклиф эгри чизиғининг сурилишига сабаб бўладиган омиллар қуйидагилардан иборат:
1.Узоқ ва қисқа муддатли даврларнинг бир-биридан асосий фарқи шундаки, узоқ муддатли даврларда нархлар эластик, қисқа муддатли даврларда нархлар ноэластик бўлади. AD-AS модели иқтисодий тебранишларни таҳлил қилиш ва баҳолаш учун асос яратади.
2. AD модели нархлар даражаси қанчалик паст бўлса товар ва хизматларга бўлган жами талаб миқдорининг шунчалик кўп бўлишини кўрсатади.
3. Узоқ муддатли даврларда AS модели вертикал жойлашади: ишлаб чиқариш ҳажми, меҳнат харажатлари, капитал ва мавжуд технологиялар орқали ариқланади. Шунинг учун AD даги ўзгаришлар ишлаб чиқариш ҳажми ва бандлик даражасига эмас балки нархлар даражасигагина таъсир кўрсатади.
4. Қисқа муддатли даврларда AS модели горизантал жойлашади.Чунки, иш ҳақи ва нархлар қайд қилинган бўлади. Шунинг учун AD ги ўзгаришлар ишлаб чиқариш ҳажми ва бандлик даражасига таъсир кўрсатади.
5. AD ва AS моделлари томонидан бўлаётган таъсирлар иқтисодий тебранишларга сабаб бўлади.