Юлдашeв А. Сирожиддинов И. Хусаинов М


Камайиб борувчи қолдиқ усулида



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/164
Sana21.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#44553
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   164
Bog'liq
moliyaviy menejment

Камайиб борувчи қолдиқ усулида амортизация нормаси сифатида бир 
текис усулдагига нисбатан икки баравар оширилган норма қабул қилинади. 
Лекин амортизацияланадиган қиймат сифатида асосий воситанинг тегишли 
йилдаги қолдиқ қиймати олинади. Яъни биринчи йилда амортизиқация 
бошланғич қийматга нисбатан ҳисобланади. Иккинчи йилда бошланғич 
қийматдан биринчи йил ҳисобланган амортизация суммаси чиқариб 
ташланади ва ҳосил бўлган қолдиқ қийматга нисбатан амортизация 
ҳисобланади ва ҳоказо. 
Корхонада мавжуд асосий воситаларнинг бутлигини таъминлаш ва 
улардан оқилона фойдаланишни назорат қилиб бориш учун асосий 
воситаларнинг инвентаризацияси, яъни йўқламаси ўтказилади. Бу молиявий 
бошқарув жараёнидаги муҳим тадбирлардан бири бўлиб, йўқлама қилишни 
бошлангунга қадар қуйидагиларни текшириш зарур: 
- инвентар варақалари, инвентар дафтарлари ёки рўйхатларининг 
мавжудлиги ва қандай ҳолатдалиги; 
- техник паспортлар ёки бошқа техник ҳужжатларнинг мавжудлиги ва 
қандай ҳолатдалиги; 


130 
- корхона томонидан ижарага, сақлашга ва вақтинча фойдаланишга 
топширилган ёки қабул қилинган асосий воситаларга доир ҳужжатларнинг 
мавжудлиги. 
Ҳужжатлар 
йўк 
бўлса, 
уларнинг 
олиниши 
ёки 
расмийлаштирилишини таъминлаш зарур бўлади. 
Бухгалтерия ҳисоби регистрлари ёки техник ҳужжатларда тафовутлар, 
ёхуд ноаниқликлар топилган тақдирда уларга тегишли тузатишлар ва 
аниқликлар киритилиши керак. 
Асосий воситаларни инвентаризацияловчи комиссия объектларни 
натура (ашё) кўринишида кўздан кечиради ва йўқлама қилиш рўйхатларида 
уларнинг тўлик номи, вазифаси, инвентарь рақамлари ва асосий техник ёки 
фойдаланиш кўрсаткичларини ва аҳволини  қайд этади. 
Ҳисобга акс эттирилмаган объектлар аниқлаганда, шунингдек, ҳисоб 
регистрларида уларни тавсифлайдиган маълумотлар бўлмаган ёки нотўғри 
маълумотлар кўрсатилган объектлар аниқланса, комиссия йўқлама қилиш 
рўйхатига ана шу объектларни ёки етишмайдиган ёки тўғри маълумотларни 
киритади.
Инвентаризациялаш натижасида аниқланган, лекин ҳисобда бўлмаган 
объектларни баҳолаш жорий қиймат бўйича амалга оширилади, эскириш 
эса объектларнинг ҳақиқий техник ҳолати бўйича белгиланади. Баҳолаш ва 
эскириш тўғрисидаги маълумотлар тегишли далолатномалар билан 
расмийлаштирилади. 
Асосий воситалар рўйхатга объектнинг асосий вазифасига 
мувофиқ номлари бўйича қайд этилади. Агар объект тикланган, 
таъмирланган, кенгайтирилган ва ёки қайта жихозланган ва бунинг 
оқибатида унинг асосий вазифаси ўзгарган булса, у рўйхатга янги 
вазифасига мувофиқ келадиган ном билан киритилади. 
Агар комиссия томонидан капитал характердаги амалга оширилган 
ишлар (янги қаватларни қуриш, янги қўшимча хоналар қуриш ва бошқа) ёки 
қурилиш ва иншоатларни қисман тугатиш (айрим конструкция 
элементларини бузиш) ишлари бухгалтерия ҳисобида нотўғри акс 
эттирилганлиги аниқланса, комиссия тегишли ҳужжатлар бўйича объектнинг 
бошланғич қийматининг кўпайиши ёки камайиши суммасини аниқлаши ва 
амалга оширилган ўзгаришлар ҳақидаги маълумотларни рўйхатда 
келтирилиши лозим. 
Бир вақтнинг ўзида комиссия бунда айибдор шахсларни ва у ёки бу 
объектлардаги ўзгаришлар ҳисоб регистрларида акс этмаганлиги 
сабабларини аниқлаши лозим. 
Машиналар, ускуналар ва куч курилмалари йўқлама қилиш 
рўйхатларига якка тартибда, инвентарь рақами, тайёрлаган заводи, 
чиқарилган йили, вазифаси, қувватлари ва ҳоказолар кўрсатилган ҳолда 
киритилади. 
Бир хил қийматли, бир цех ёки бўлимга бир вақтда келиб тушган ва 
гуруҳлаб ҳисобга олиш инвентарь карточкасида ҳисобга олинган хўжалик 


131 
инвентарлари йўқлама қилиш рўйхатларида бу буюмларнинг сонини 
кўрсатган ҳолда номлари бўйича келтирилади. 
Асосий воситаларнинг инвентарь объектларига берилган рақамлар, 
қоидага кўра, ўзгармаслиги керак. Объектлар ўзларининг техник-ишлаб 
чиқариш вазифасига бўйича киритилиши керак бўлган асосий воситалар 
гуруҳидан бошқа гуруҳга хато равишда киритилган ҳолларда, шунингдек 
нотўғри рақам куйилганлиги аниқланган ҳолларда рақамлар ўзгартирилиши 
мумкин. 
Инветаризация пайтида хўжалик юритувчи субъектдан ташқарида 
бўлган асосий воситалар объектлари (узоқ рейсларда бўлган денгиз ва дарё 
кемалари, темир йўл ҳаракатдаги таркиби, автомашиналар, капитал 
таъмирлашга юборилган машина ва ускуналар ва ҳоказо) доимий 
ишлайдиган ёки ишчи комиссия томонидан, улар хўжаликдан вақтинча 
чиқиб кетиши пайтига қадар йўқлама қилиниши керак. 
Фойдаланишга яроқсиз ва тиклаб бўлмайдиган асосий воситалар, 
йўқлама қилиш рўйхатига киритилмайди. Ана шу объектларга алоҳида 
рўйхат тузилади ва уларни фойдаланишга топшириш вақти ва ушбу 
объектларни яроқсиз ҳолга келтирган сабаблар (шикастланиш, тўла эскириш 
ва ҳоказолар) кўрсатилади. Бундай объектларни ҳисобдан чиқариш 
бухгалтерия ҳисоби қоидаларида белгиланган тартибда амалга оширилади. 
Ўзининг асосий воситаларини инвентаризация қилиш билан бир 
қаторда ижарага олинган ва маъсулиятли сақлашда бўлган асосий 
воситалар ҳам текширилади. Бундай объектлар бўйича алоҳида рўйхат 
тузилади, унда ана шу объектлар маъсулиятли сақлаш ёки ижарага қабул 
қилинганлигини 
қайси 
ҳужжатлар 
билан 
амалга 
оширилганлиги 
кўрсатилади. 
Асосий воситаларнинг дастлабки қиймати инфляцияни ва бошқа 
омилларни эътиборга олган ҳолда вақти-вақти билан қайта баҳоланиши 
мумкин. Шунинг учун Ўзбекистон Республикасининг бухгалтерия ҳисоби 
борасидаги қонунчилигига биноан асосий воситалар ҳар йили қайта баҳолаб 
борилади. 
Асосий фондларни қайта баҳолашда Адлия вазирлигида 2002 йил 4 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish