Юлдашeв А. Сирожиддинов И. Хусаинов М


 Капитал таркиби ва уни оптималлаштириш



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/164
Sana21.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#44553
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   164
Bog'liq
moliyaviy menejment

7.6. Капитал таркиби ва уни оптималлаштириш.
 
Капитал – молиявий менежментда доимий фойдаланиб келинаётган 
иқтисодий категориялардандир, мамлакатни бозор муносабатларига ўтиши 
билан ўзининг янги мазмунига эга бўлди. Корхонанинг ташкил этилиши ва 
ривожланишида бош иқтисодий негиз бўлиб, капитал ўзини мавжудлиги ва 
ҳаракати жараёнида давлат, мулкдорлар ва ишчи ходимлар манфаатларини 
таъминлайди. 
Капитал корхона ихтиёридаги мол-мулкнинг ташкил топиш 
манбаларини характерлайди. Корхона мулкининг ташкил топиши 


143 
манбаларига кўра иккига бўлинади: ўз маблағларининг манбаи ва 
мажбуриятлар. Ўз маблағларининг манбаи корхона таъсисчилар томонидан 
киритилган ва ишлаб топилган маблағларидан ташкил топади. Уларга 
қуйидагилар киради: устав капитали, қўшилган ва заҳира капитали, 
тақсмланмаган фойда. 
Устав капиталитаъсис ҳужжатларда белгиланган ҳиссаларнинг 
(пул ифодасида) йиғиндисидир. Устав капиталига ҳисса шаклида 
қўшиладиган моддий ва номоддии активлар таъсисчилар келишувига ёки 
юридик шахс ижроия органининг қарорига кўра баҳоланади ва ҳисобга 
олинади. Устав капитали корхона мулкини шакллантиришнинг асосий 
манбаи ҳисобланади. Унинг суммаси корхона уставида ёзилган бўлади ва 
унинг ўзгартирилиши учун корхона уставига ўзгартириш киритилиши ва 
корхоналарни рўйхатга олувчи органда қайта рўйхатдан ўтказиш лозим 
бўлади. 
Қўшилган капитал акцияларни номинал қийматидан баланд 
нархларда дастлабки сотишдан олинадиган эмиссия даромадини ҳамда устав 
капиталини шакллантиришда пайдо бўладиган курс фарқларини акс 
эттиради. 
Заҳира капитали мол—мулкни қайта баҳолаш чоғида хосил бўладиган 
инфляция заҳираларини, шунингдек текинга олинган мол—мулк қийматини 
акс эттиради. Шу билан биргаликда қонунчиликда белгиланган тартибда ва 
миқдорда резерв капиталини ташкил қилади. Резерв капиталини ташкил 
қилиш унинг миқдори ва тартиби корхона уставида ёзилган бўлиши лозим. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish