Юлдашeв А. Сирожиддинов И. Хусаинов М



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/164
Sana21.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#44553
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   164
Bog'liq
moliyaviy menejment

Тақсимланмаган фойда — фойданинг жамғарилаётганини ифодалайди 
ва мулкдорларнинг қарорига биноан устав капиталига қўшилиши мумкин. 
Заҳираларҳисобот йилида корхона томонидан келгуси харажатлар 
ва тўловларни амалга ошириш ва уларни ишлаб чиқараётган маҳсулот 
таннархига бир маромда қўшиб бориш учун ички имкониятлар ҳисобидан 
тузиладиган жамғармалардир. Уларга даргумон қарзлар бўйича резервлар, 
ишчиларга меҳнат таътили учун резервлар, асосий воситалар ремонти учун 
резервлар ва бошқалар киради. 
Мақсадли тушумлар — маълум бир мақсадлар учун келиб тушаётган 
пул маблағлари киради. Уларга грант, субсидия, аъзолик бадаллари, 
мақсадли фойдаланиш учун солиқлар бўйича имтиёзлар ва бошқалар киради. 
Корхона мажбуриятлари бўлиб корхонага қарз сифатида жалб 
қилинган маблағларни ифодалайди. Улар ўз навбатида иккига бўлинади: 
қисқа ва узоқ муддатли мажбуриятлар.
— ҳисобот кунидан бошлаб 12 ой давомида ҳисоб-китоб қилинадиган 
мажбуриятлар жорий мажбурият ҳисобланади; 
— мажбуриятларнинг қолган моддалари узоқ муддатли ҳисобланади. 
Жорий мажбуриятлар: тавсифи жорий активлар тавсифига ўхшашдир. 
Кредиторлик қарзи, иш хақи, солиқлар бўйича қарзлар ва бошқа операция 
харажатлари бўйича қарзлар каби айрим жорий мажбуриятлар жорий 


144 
активлар ҳисобидан ҳисоб-китоб қилишни талаб қилади. Улар корхонанинг 
одатдаги операция циклида фойдаланиладиган айланма маблағни ташкил 
этувчи моддалар бўйича вужудга келади. Жорий мажбуриятларга шунингдек 
банк овердрафтлари, тўланадиган дивидендлар, даромад солиқлари, савдо 
билан боғлиқ бўлмаган ўзга кредиторлик қарзлари, фоизларни тўлашни талаб 
қиладиган қисқа муддатли мажбуриятларнинг жорий қисми киради. 
Капитал таркибини оптималлаштиришда : 
1. Корхона хўжалик фаолиятини келажакда ривожланишини ҳисобга 
олиш (капитал ҳажми ва таркибини шаклланиши жараёни унинг хўжалик 
фаолиятини таъминлаш вазифасига бўйсуниши нафақат корхонанинг 
бошланғич босқичи ҳаракатида, шунингдек яқин келажакдаги фаолияти учун 
ҳам зарур. Ривожланишни таъминлаш корхона капитали шаклланишида 
барча эҳтиёжларни қўшиш йўли билан бизнес режа лойиҳаларини тузишни 
талаб этади). 
2. Корхонада шакллантирилган активлари ҳажмини жалб қилинган 
капиталлари билан мос келишини таъминлаш. (Корхоналар капиталга бўлган 
умумий эҳтиёжи унинг оборот ва оборотдан ташқари активларига бўлган 
эҳтиёжидан тузилади.) 
Янги тузилаётган корхонада капиталга бўлган умумий эҳтиёжларини 
аниқлашда одатда икки асосий усулдан фойдаланилади: 
- Тўғридан-тўғри ҳисоб усули – бу янгидан тузилаётган корхоналар 
хўжалик фаолиятини бошлаш мақсадида маълум белгиланган зарурий 
активлар суммасини аниқлаш орқали унинг капиталга умумий эҳтиёжи 
ҳисобланади. Бу ҳисоб усули қуйидаги алгоритмдан чиқади: Активларни 
умумий суммаси жалб қилинган (жойлаштирилган) капиталнинг умумий 
суммасига тенг. Актив - капитал. Бунда янги тузилаётган корхоналар 
активларга эҳтиёжи 3 та вариантда ҳисобланади (минимал зарурий активлар 
суммаси, зарурий активлар суммаси, максимал зарурий активлар суммаси, 
яъни алоҳида шакллар бўйича суғуртали заҳираларини етарли ҳажмда 
таъминлаши). 
- Билвосита ҳисоб усули. Капиталга умумий эҳтиёжи турли 
кўрсаткичлардан фойдаланиш орқали ойдинлаштирилади. «Маҳсулотнинг 
капитал сиғими» - бу бир бирлик ишлаб чиқариладиган маҳсулот ёки 
сотилган маҳсулотга тўғри келадиган капитал миқдорини англатади (ўз ва 
жалб қилинган капитал). Бу қуйидаги формула билан аниқланади: 
Ук = Кп х МХ + БХ, 
Ук - янги корхонани тузиш учун умумий капиталга эҳтиёж. 
Кп - маҳсулотга капитал сиғими кўрсаткичи (тармоқ ва анологик). 
МХ - режалаштирилган ўртача йиллик маҳсулот ишлаб чиқариш 
харажатлари.
БХ – бошлангич харажатлар. 


145 
3. Капитал таркибини уни самарали харакати йўли билан 
оптималлаштиришни таъминлаш. Корхона фаолиятини юқори якуний 
натижаларини 
шакллантириш 
шартини 
аҳамиятли 
даражаси 
фойдаланиладиган капитал таркибидан иборат. 
Капитал таркиби ўзида ўзининг хўжалик фаолияти жараёнида ўз ва 
жалб қилинган молиявий маблағларни, корхонада фойдаланишни 
солиштиришни ифодалайди. Корхонада фойдаланиладиган капитал таркиби 
бир қатор жиҳатлар билан аниқланади, у нафақат молиявий балки операцион 
ва инвестицион фаолиятни ифодалайди. У активларнинг рентабеллиги ва ўз 
капиталлари коэффициентларига таъсир қилади. Шунингдек, (иқтисодий ва 
молиявий рентабеллик даражасига) молиявий барқарорлик ва тўловга 
қобиллик коэффициентлар тизимини аниқлайди ва якуний ҳисобда 
фойдалилик 
даражасини 
ва 
корхона 
ривожланиши 
жараёнида 
шакллантиришда хавф-хатарларни аниқлайди. 
Назорат учун саволлар: 
1. 
Корхона активларининг иқтисодий моҳияти нималарда 
ифодаланади? 
2. Корхона активлари қандай гуруҳланади? 
3. Асосий воситалар ҳаракатини қандай боқарилади? 
4. Номоддий активлар таркибини айтиб беринг. 
5. Асосий фондлар қиймати, эскириши ва уларни баҳолаш тартибини 
тушунтиринг. 
6. Асосий ишлаб чиқариш фондларининг иқтисодий кўрсаткичларини 
айтиб беринг. 
7.Корхоналар капиталини иқтисодий моҳиятини тушунтиринг. 
8. Капитал таркибини оптималлаштириш зарурлигини изоҳланг.


146 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish