144
активлар ҳисобидан ҳисоб-китоб қилишни талаб қилади. Улар
корхонанинг
одатдаги операция циклида фойдаланиладиган айланма маблағни
ташкил
этувчи моддалар бўйича вужудга келади. Жорий мажбуриятларга шунингдек
банк овердрафтлари, тўланадиган дивидендлар, даромад солиқлари, савдо
билан боғлиқ бўлмаган ўзга кредиторлик қарзлари, фоизларни тўлашни талаб
қиладиган қисқа муддатли мажбуриятларнинг жорий қисми киради.
Капитал таркибини оптималлаштиришда :
1. Корхона хўжалик фаолиятини келажакда ривожланишини ҳисобга
олиш (капитал ҳажми ва таркибини шаклланиши жараёни унинг хўжалик
фаолиятини таъминлаш вазифасига бўйсуниши нафақат корхонанинг
бошланғич босқичи ҳаракатида, шунингдек яқин келажакдаги фаолияти учун
ҳам зарур. Ривожланишни таъминлаш корхона капитали шаклланишида
барча эҳтиёжларни қўшиш йўли билан бизнес режа лойиҳаларини тузишни
талаб этади).
2. Корхонада шакллантирилган активлари ҳажмини жалб қилинган
капиталлари билан мос келишини таъминлаш. (Корхоналар капиталга бўлган
умумий эҳтиёжи унинг оборот ва оборотдан ташқари активларига бўлган
эҳтиёжидан тузилади.)
Янги тузилаётган корхонада капиталга бўлган умумий эҳтиёжларини
аниқлашда одатда икки асосий усулдан фойдаланилади:
- Тўғридан-тўғри ҳисоб усули – бу янгидан тузилаётган корхоналар
хўжалик фаолиятини бошлаш мақсадида
маълум белгиланган зарурий
активлар суммасини аниқлаш орқали унинг капиталга умумий эҳтиёжи
ҳисобланади. Бу ҳисоб усули қуйидаги алгоритмдан чиқади: Активларни
умумий суммаси жалб қилинган (жойлаштирилган) капиталнинг умумий
суммасига тенг. Актив - капитал. Бунда янги тузилаётган корхоналар
активларга эҳтиёжи 3 та вариантда ҳисобланади (минимал зарурий активлар
суммаси,
зарурий активлар суммаси, максимал зарурий активлар суммаси,
яъни алоҳида шакллар бўйича суғуртали заҳираларини етарли ҳажмда
таъминлаши).
- Билвосита ҳисоб усули. Капиталга умумий эҳтиёжи турли
кўрсаткичлардан фойдаланиш орқали ойдинлаштирилади. «Маҳсулотнинг
капитал сиғими» - бу бир бирлик ишлаб чиқариладиган маҳсулот ёки
сотилган маҳсулотга тўғри келадиган капитал миқдорини англатади (ўз ва
жалб қилинган капитал). Бу қуйидаги формула билан аниқланади:
Ук = Кп х МХ + БХ,
Ук - янги корхонани тузиш учун умумий капиталга эҳтиёж.
Кп - маҳсулотга капитал сиғими кўрсаткичи (тармоқ ва анологик).
МХ - режалаштирилган ўртача йиллик маҳсулот ишлаб чиқариш
харажатлари.
БХ – бошлангич харажатлар.
145
3. Капитал таркибини уни самарали харакати йўли билан
оптималлаштиришни
таъминлаш. Корхона фаолиятини юқори якуний
натижаларини
шакллантириш
шартини
аҳамиятли
даражаси
фойдаланиладиган капитал таркибидан иборат.
Капитал таркиби ўзида ўзининг хўжалик фаолияти жараёнида ўз ва
жалб қилинган молиявий маблағларни, корхонада фойдаланишни
солиштиришни ифодалайди. Корхонада фойдаланиладиган капитал таркиби
бир қатор жиҳатлар билан аниқланади, у нафақат молиявий балки
операцион
ва инвестицион фаолиятни ифодалайди. У активларнинг рентабеллиги ва ўз
капиталлари коэффициентларига таъсир қилади. Шунингдек, (иқтисодий ва
молиявий рентабеллик даражасига) молиявий барқарорлик ва тўловга
қобиллик коэффициентлар тизимини аниқлайди ва якуний ҳисобда
фойдалилик
даражасини
ва
корхона
ривожланиши
жараёнида
шакллантиришда хавф-хатарларни аниқлайди.
Назорат учун саволлар:
1.
Корхона активларининг иқтисодий моҳияти нималарда
ифодаланади?
2. Корхона активлари қандай гуруҳланади?
3. Асосий воситалар ҳаракатини қандай боқарилади?
4. Номоддий активлар таркибини айтиб беринг.
5. Асосий фондлар қиймати, эскириши ва уларни баҳолаш тартибини
тушунтиринг.
6. Асосий ишлаб чиқариш фондларининг иқтисодий кўрсаткичларини
айтиб беринг.
7.Корхоналар капиталини иқтисодий моҳиятини тушунтиринг.
8. Капитал таркибини оптималлаштириш зарурлигини изоҳланг.