Юлдашeв А. Сирожиддинов И. Хусаинов М


 Корхоналарнинг айланма маблағларини шаклланиши



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/164
Sana21.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#44553
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   164
Bog'liq
moliyaviy menejment

8.2. Корхоналарнинг айланма маблағларини шаклланиши 
Молиявий 
бошқарув 
тизимининг 
ўзига 
хос 
хусусиятлари 
корхоналардаги такрор ишлаб чиқариш жараёнининг ўзлуксиз равишда 
давомийлигини таъминлаш учун зарурий айланма маблағларнинг миқдорини 
аниқлаш ва айланма маблағларга бўлган молиявий эҳтиёжни таъминлашнинг 
муқобил вариантлари бўйича молиявий қарор қабул қилиш ҳисобланади.
Корхонанинг ўз айланма маблағларини ташкил қилиш манбалари 
қуйидагилардан иборат: 
- дастлаб корхонанинг ташкил бўлиши вақтида унинг ўз маблағлари 
бўлиб, улар ўз аксини устав фондида топади; 
- хўжалик юритиш жараёнида:
а) корхонанинг олган фойдаси ҳисобига; б) агар олган фойдаси етарли 
бўлмаса, у ҳолда банк кредити ҳисобига; в) айланма маблағларни ташкил 
қилишнинг ўзига хос манбаларидан бири-барқарор пассивлардир, чунки 
айланма маблағларининг таркибига «барқарор пассивлар» туркумига 
киритиладиган қисми ҳам шартли равишда тенглаштирилади.
Барқарор пассивларга ишчи ва хизматчиларга меҳнат ҳақи бўйича 
доимо мавжуд қарзлар; келгуси давр харажатлари ва тўловларни қоплаш 
заҳиралари ва ҳ.к. киритилади.
Корхонанинг молиявий ҳолатини таҳлил қилиш корхонанинг ўз 
маблағлари ва уларга тенглаштирилган маблағларни аниқлашдан бошланади.
Ўз маблағлари ва унга тенглаштирилган маблағлар( баланс 
пассивининг 1 бўлими) манбаларининг умумий суммасига барқарор 
пассивларнинг нормативи доираси бўйича бўлган суммаси қўшилиб асосий 
фондлар ва оборотдан ташқари активларнинг (баланс активининг 1 бўлими) 
қиймати чегириб ташланади. Ўз айланма маблағларини норматив доирасида 
асраш кўрсаткичи корхона хўжалик фаолияти ва молиявий ҳолатининг 
барқарорлигини баҳолаш учун катта аҳамиятга эга. Ўз айланма маблағлари 
мунтазам равишда етишмайдиган корхоналарга тижорат банклари томонидан 
кредит билан таъминлашдан махрум этишга қадар чоралар қўллаш масаласи 
қўйилиб, улар ночор корхоналарнинг қаторига киритилади.
Пул маблағларининг айланиши содир бўладиган вақт оралиғи ишлаб 


148 
чиқариш-тижорат жараёнинг давомийлигини ўзида акс эттиради. 
Корхоналарнинг хусусий айланма маблағларга бўлган эҳтиёжи молиявий 
режалаштиришнинг объекти ҳисобланади ва унинг молиявий режасида ўз 
аксини топади . 
Корхона айланма маблағларини шакллантириш манбалари масаласи 
бошқа нуқтаи назарда муҳим ҳисобланади. Чунончи, бозор конюнктураси 
доимий равишда ўзгариб туради, шунинг учун унинг айланма маблағларга 
бўлган эҳтиёжлари ҳам ўзгариб туради. Айланма маблағларга бўлган 
эҳтиёжни аниқлашда бухгалтерия баланси асосий ахборотлар манбаи 
ҳисобланади. Корхона раҳбари бухгалтерия баланси билан танишиб чиқиб, 
айланма маблағлар динамикасига ишонч ҳосил қилиши мумкин. Масалан, 
ишлаб чиқариш заҳиралари суммасининг ўсиши ёки камайиши корхона ўз 
ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиб бораётганлигини ёки унинг хом ашё ва 
материаллар бўйича ўрнатилган меёрдан ортиқча заҳираларни тўплаб 
бораётганлигини кўрсатиш мумкин. 
Айланма маблағларнинг айланиш тезлиги ва унинг самардорлик 
даражасини 
аниқлаш 
корхоналар 
учун 
қарз 
маблағларини 
шакллантиришнинг оптимал имкониятларини аниқлаб беради. Чунки, қарз 
маблағларини 
оқилона 
манбаларини 
шакллантириш 
молиявий 
менджментнинг олдидаги асосий вазифалардан бири ҳисобланади. 
Умуман олганда қарз маблағларини шакллантириш бўйича молиявий 
қарор қабул қилиш масалалари пассивларни бошқаришнинг асосий 
элементларидан бири ҳисобланади. Албатта, пассивларни бошқаришнинг 
мазкур усуллари учун ҳам ахборотлар манбалари сифатида асосан корхона 
молиявий хўжалик фаолиятини ўзида акс эттирувчи корхонанинг йиллик 
ҳисоб тизими элементларидан кенг фойдаланилади.
8.3. Корхонанинг айланма маблағларини бошқариш 
Корхоналарда айланма маблағларни бошқариш айланма маблағларнинг 
айланиши, самарадорлик кўрсаткичларини молиявий баҳолаш кўрсаткичлари 
асосида аниқланади. Бундай кўрсаткичлар тизимига қуйидагилар 
киритилади: 
- хом ашё ва материалларнинг айланувчанлиги; 
- кредиторлик қарзларининг айланувчанлиги; 
- тайёр маҳсулотнинг айланувчанлиги; 
- дебиторлик қарзларининг айланувчанлиги; 
- пул маблағларининг айланиш даври. 
Молиявий менжментнинг бошқарув қарорларни қабул қилиш учун 
зарурий бўлган бундай кўрсаткичлари тизимини ҳисоблаш учун ахборотлар 
манбаи сифатида корхонанинг баланс маълумотлари ва молиявий ҳисобот 
маълумотларидан фойдаланилади. Айланма капиталларнинг элементлари 
узлуксиз равишда ишлаб чиқариш соҳасидан муомала соҳасига ўтади. 


149 
Айланма капиталларнинг бир қисми доимий равишда ишлаб чиқаришда 
бўлади(ишлаб чиқариш заҳиралари, тугалланмаган ишлаб чиқариш, тайёр 
маҳсулот), бошқа кисмлари эса муомала соҳасида бўлади(юклаб жўнатилган 
товарлар, дебиторлик қарзлари, пул маблағлари, қимматли қоғозлар). 
Шунинг учун субъектларнинг айланма капиталларининг таркиби ва миқдори 
нафақат ишлаб чиқариш билан балки муомала соҳаси учун ҳам мос келиши 
лозим. 
Ишлаб чиқариш ва муомала соҳаси учун айланма маблағларига 
эҳтиёжи турли хўжалик фаолияти учун бир хилда бўлмайди чунки айланма 
маблағларнинг моддий мазмуни, айланиш тезлиги, ишлаб чиқариш ҳажми, 
ишлаб чиқаришнинг технологик ва ташкилий асослари ва бошқа омиллар
билан аниқланади. Амалиётда айланма капиталларни режалаштириш, ҳисоб 
ва таҳлил қилиш учун қуйидаги белгилари бўйича гуруҳланади: 
- ишлаб чиқаришдаги функционал ролига боғлиқ равишда айланма 
ишлаб чиқариш маблағлари ва муомала фондлари; 
- назорат, режалаштириш ва бошқариш амалиётига боғлиқ равишда- 
нормаллаштирилган ва нормаллаштирилмаган айланма маблағлар; 
- айланма капиталларнинг шаклланиш манбаларига боғлиқ равишда-
хусусий айланма маблағлар ва қарз айланма маблағлар; 
- ликвидлилик кўрсаткичларига боғлиқ равишда-абсолют ликвидли 
айланма маблағлар, тезда сотиш мумкин бўладиган айланма маблағлар, 
секинроқ сотиш мумкин бўладиган айланма маблағлар; 
- моддий мазмунига боғлиқ равишда меҳнат буюмлари(хом ашё, 
материаллар, ёқилғи, тугалланмаган ишлаб чиқариш ва бошқалар), тайёр 
маҳсулотлар, товарлар, пул маблағлари ва бошқалар; 
- ҳисоб стандартлари ва балансда акс эттирилиши бўйича - заҳирадаги 
айланма маблағлар, пул маблағлари ва бошқалар; 
- капиталлар қуйилишининг хатарлари даражаси бўйича - минимал 
хатарли айланма капиталлар, юқори даражадаги хатарли айланма капиталлар; 
- айланма капиталларнинг функционал белгилари бўйича - ишлаб 
чиқариш айланма фондлари ва муомала фондларига бўлиниши ишлаб 
чиқариш жараёнида айланма маблағларнинг иштирок этиш вақтини таҳлил 
қилиш учун муҳимдир. 
Айланма маблағлар баланс активининг 2-бўлимида акс этиб, 
айланишдаги пул маблағларида ифодаланади. Асосий фондлардан фарқли 
равишда айланма маблағлар бир ишлаб чиқариш циклида тўла 
ўзлаштирилиб, ўз қийматларини тайёр маҳслотнинг таннархига ўтказади ва 
ҳам буюм-натура, ҳам қиймат ифодасида қайта тикланади, шу тариқа 
бевосита ҳаракатда бўлади. 
Кўриб турибмизки, айланма капиталлар хўжалик муомалалари 
ўзлуксиз оқимининг бир қисми ҳисобланади. Корхоналарда сотиб олиш 
жараёни ишлаб чиқариш заҳираларини ва кредиторлик қарзларини 
кўпайишига олиб келади; ишлаб чиқариш тайёр маҳсулот ҳажмининг 


150 
ўсишига олиб келади; сотиш натижасидаги дебиторлик қарзлари кассадаги ва 
ҳисоблашиш счетидаги пул маблағларининг кўпайишига олиб келади. Бу 
муомалалар цикли кўп марта такрорланади ва умуман бундай муомалалар 
пул тушумлари ва пул тўловлари сифатидаги соддагина ҳаракатни ўзида акс 
эттиради. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish