Юлдашeв А. Сирожиддинов И. Хусаинов М


Ноишлаб чиқариш асосий фондлари



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/164
Sana21.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#44553
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   164
Bog'liq
moliyaviy menejment

Ноишлаб чиқариш асосий фондлари корхона асосий фондларининг 
ишлаб чиқаришда бевосита иштирок этмайдиган қисми бўлиб, шу сабабли 
ўз қийматини тайёр маҳсулотга ўтказмайди. Булар қаторига асосан корхона 
балансида турувчи турар жой, ошхона, қозонхона, профилактория, клуб, 
болалар боғчаси ва яслилар, спорт-соғломлаштириш ва бошқа объектлар 
киритилади. Маданий-маиший ва соғломлаштириш йўналишидаги ноишлаб 
чиқариш асосий фондлари ишлаб чиқариш асосий фондлари билан 
фойдаланиш муддати, натурал шаклнинг сақланиши, ўз қийматини секин-
аста йўқотиши каби кўп жиҳатлари билан ўхшашдир. 
Асосий фондлар маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида бажарадиган 
ролига қараб икки қисмга бўлинади: 
1) актив (фаол) фондлар,
2) пассив (нофаол) асосий фондларга. 


128 
Актив (фаол) асосий фондларга куч берадиган машиналар ва асбоб-
ускуналар, иш машиналари ва асбоб-ускуналар, ўтказгич жиҳозлар, ўлчаш ва 
тартибга солиш асбоблари киради. Пассив (нофаол) қисмга эса бинолар, 
иншоотлар ва транспорт воситалари киритилади. Асосий фондларнинг актив 
(фаол) қисми ишлаб чиқариш асбоб ускуналаридан иборат бўлганлиги учун, 
улар меҳнат воситалари сифатида маҳсулот ишлаб чиқаришда бевосита 
қатнашадилар. Асосий фондларнинг пассив (нофаол) қисми эса маҳсулот 
ишлаб чиқаришда бевосита қатнашмайди, лекин ишлаб чиқариш жараёнини 
узлуксиз олиб бориш учун шарт-шароит яратади. Одатда асосий 
фондларнинг актив (фаол) қисмининг салмоғи қанча кўп бўлса, маҳсулот 
ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш имконияти ҳам шунча кўп бўлади. Асосий 
фондларнинг актив (фаол) қисмининг ошириш йўллари қуйидагилар 
ҳисобига амалга оширилади: 
1) ишлаб чиқариш жараёнларини тўла механизациялаштириш ва 
автоматлаштириш даражасини ошириш; 
2) ишлаб чиқариш майдонларидан оқилона фойдаланиш; 
3) бино ва иншоотларни қуришда қурилиш-монтаж ишлари таннархини 
камайтириш ва ҳоказолар.
Асосий воситаларни сотиб олиш, қуриш, ишлаб чиқариш ёки 
ҳолатини яхшилаш тўғридан тўғри харажатларни, жумладан, ундан 
мақсадли фойдаланиш учун зарур бўлган ўрнатиш билан боғлиқ бўлган 
харажатларни ўз ичига олади. Шу нуқтаи назардан асосий воситаларнинг 
бошланғич қиймати - бу асосий воситаларни яратиш (қуриш ва қайта 
қуриш) ёки сотиб олиш бўйича ҳақиқатда амалга оширилган харажатлар 
қиймати бўлиб, жумладан тўланган ва қайта қопланмайдиган солиқлар ва 
йиғимлар, шуниндек ташиб келтириш ва монтаж қилиш, ўрнатиш ва 
фойдаланишга топшириш бўйича харажатларни ва активни тайёр ҳолга 
келтириш бўйича бошқа харажатларни ўз ичига олади. Асосий 
воситаларнинг бошланғич қиймати даврий равишда қайта баҳоланади
Қайта баҳолаш натижасидан кейинги асосий воситалар қиймати тиклаш 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish