Юлдашeв А. Сирожиддинов И. Хусаинов М


Қимматли қоғозлар эмиссияси



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/164
Sana21.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#44553
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   164
Bog'liq
moliyaviy menejment

6.4. Қимматли қоғозлар эмиссияси 
 
Тадбиркорликни молиявий маблағ билан таъминланишда ва қимматли 
қоғозлар бозорида иштирок этишда асосий вазифалардан бири акциядорлик 
жамиятининг эмиссион фаолиятини ташкил этишдир. 
Қимматли қоғозларнинг эмитентлари бўлиб юридик шахслар, шу 
жумладан давлат органлари ва маҳаллий органлар майдонга чиқадилар. 
Эмитент ўз зиммасига қимматли қоғозлар бўйича муайян мажбуриятларни 
олади. 
Қимматли қоғозлар бозорининг иштирокчилари – булар эмитентлар, 
инвесторлар, инвестиция институтлари ва банклардир. Улар қимматли 
қоғозларни сотиш ва сотиб олишда молиявий воситачи вазифасини 
бажаради. Эмиссион жараён бир қанча бир-бирига боғланган босқичлардан 
иборат:
- дастлабки эмиссия; 
- қимматли қоғозлар муомаласини ташкил этиш ва дивидендлар 
(даромадлар) тўлаш; 
- муомаладан қимматли қоғозларни олиш. 
Акциядорлик жамияти акцияларини таъсисчилар ўртасида бирламчи 
жойлаштириш, 
устав 
капитали 
кўпайишида 
қўшимча 
акциялар 
жойлаштирилиши, облигацияларни бирламчи жойлаштириш дастлабки 
эмиссиянинг мазмунини ташкил этади. Дастлабкпи эмиссия жараёни ўз ичига 
қуйидагиларни олади: 
- эмитентлар томонидан қимматли қоғозлар чиқариш тўғрисидаги 
қарорнинг қабул қилиниши; 
- қимматли қоғозлар чиқариш бўйича эмиссия проспектини тайёрлаш 
ва тасдиқланиши; 
- қимматли қоғозлар чиқарилишининг рўйхатга олиниши;
- қимматли қоғозларни эмиссия ҳажми обунаси эълон қилиниши;
- қимматли қоғозларнинг жойлаштирилиш. 
Қимматли қоғозларни ёпиқ усулда жойлаштирилиши қуйидаги 
босқичларни ўз ичига олади: 
- қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиниши:
- қимматли қоғозларнинг рўйхатга олиниши; 
- қимматли қоғозларни жойлаштирилиши. 
Жаҳон амалиётида қабул қилинган давлат қимматли қоғозлари 
жумласига қуйидагилар киради: 
1. Хазина векселлари – қисқа муддатли давлат қарз мажбуриятлари; 
одатда, чиқарилган вақтдан бошлаб бир йил мобайнида сўндирилади ва 
дисконт тарзда, яъни сўндириладиган номиналидан паст нархда сотилади. 
2. Ўрта муддатли хазина векселлари, хазина банклари бир йилдан беш 
йилгача муддатда сўндириладиган мажбуриятлари; одатда, белгиланган фоиз 
тўлаш шарти билан чиқарилади. 


120 
3. Узоқ муддатли хазина мажбурнятлари ўн йил ва ундан ортиқ 
муддатда сўидирилади. Улар бўйича купон фоизлари тўлаб борилади. Бундай 
давлат қимматли қоғозларининг эгаларига муддат тугаганидан сўнг уларнинг 
қийматини нақд пул билан берилади ёки бошқа қимматли қоғозларга қайта 
молиялаш мумкин. 
4. Давлат (хазина) облигациялари – ўз моҳияти ва вазифасига кўра ўрта 
муддатли ва узоқ муддатли хазина мажбуриятларига яқин. Давлат 
облигацияларининг айрим турлари хусусан, жамғарма облигациялари 
бозордан ташқари асосда ҳам тарқалиши мумкин. 
Қимматли қоғозлар – товарларининг энг мураккаб тури ва шунинг учун 
эмитентлар билан инвесторлар ўртасидаги молиявий воситачилик, фондлар 
бозорида қимматли қоғозлар бўйича хизматлар кўрсатиш ишлари шу 
бозорнинг малакали иштирокчилари – брокерлар, дилерлар, инвестиция 
компаниялари, инвестиция фондлари, банклар томонидан амалга оширилади. 
Мамлакатимизда қимматли 
қоғозлар бозори ҳозирги 
кунда 
шаклланмокда. Бунда асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки 
қўмитаси томонидан фонд биржасида ва фондлар дўконлари орқали 
хусусийлаштирилган корхоналарнинг эркин сотиш учун мўлжалланган 
акциялар мажмуаси сотилади. Қимматли қоғозларнинг бирламчи бозори 
устувор фаолият кўрсатмоқда. Иккиламчи бозор эса эндигина шаклланмоқда. 
Қимматли қоғозлар бозорининг асосий вазифаси кўп сонли 
инвесторларнинг бўш пул ресурсларини тўплаб, уларни иқтисодиётининг 
ишлаб чиқариш сохасига йўналтиришдир. 
Фонд бозорининг воситалари бўлган қимматли қоғозлар-уларни 
чиқарган шахс билан уларнинг эгалари ўртасидаги мулкий ҳуқуқни ёки қарз 
муносабатларини тасдиқловчи, дивидендлар ёки фоизлар тарзида даромад 
тўлашни ва шу ҳужжатлардан келиб чиқувчи ҳуқуқларни бошқа шахсларга 
бериш имконини кўзда тутувчи пул ҳужжатларидир. 
Қимматли қоғозларнинг энг асосий хоссалари айланувчанлик 
(муомалада бўлишлик) ва тўловга лаёқатлилик (ликвидлилик) дир. 
Айланувчанлик – қимматли қоғознинг бозорда ҳарид қилиниши ва 
сотилиши, шунингдек кўп ҳолларда мустақил тўлов воситаси сифатида 
ишлатиш хусусияти. 
Ликвидлик – қимматли қоғознинг унинг эгаси учун йўқотишларсиз, 
бозор қиймати ва сотиш чиқимларидаги кичик ўзгаришлар билан тез 
сотилиш ва пул маблағларига айланиш (нақд пул ёки нақд пулсиз шаклида) 
хусусияти. 
Қимматли қоғозларнинг энг кенг тарқалган тури акциялар 
ҳисобланади. 
Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси 
тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, акция – амал қилиш муддати 
белгиланмаган, юридик ёки жисмоний шахс томонидан акциядорлик 
жамиятининг устав фондига муайян улуш қўшилганлигини, акция эгасининг 


121 
ушбу жамият мулкидаги иштирокини тасдиқлайдиган, шу жамиятни 
бошқаришда қатнашиш ҳуқуқини берадиган қимматли қоғоз. 
Қимматли қоғозларни уларнинг биринчи эгалари (инвесторлар) юридик 
ва жисмоний шахсларга сотиш йўли билан муомалага чиқариши эмиссия деб 
аталади. Эмиссия бирламчи ва такрорий (иккиламчи ва ҳоказо) бўлиши 
мумкин. 
Қимматли қоғозларнинг бирламчи эмиссияси қуйидаги ҳолларда 
амалга оширилади: 
- мавжуд корхонани ўзгартириш ёки янгисини тузиш йўли билан 
акциядорлик жамиятини таъсис қилишда; 
- юридик шахслар, давлат, давлат ҳокимияти органлари томонидан 
облигациялар ва бошқа қарз мажбуриятларини дастлабки чиқариш йўли 
билан қарз сармоясини жалб қилишда. 
Қимматли қоғозларнинг такрорий эмиссияси акциядорлик жамиятлари, 
давлат, давлат ҳокимияти органлари томонидан акциялар, облигациялар ёки 
бошқа қарз мажбуриятларини қўшимча чиқариш йўли билан амалга 
оширилади. Акциядорлик жамиятлари қўшимча чиқарувдан сармояни 
тартибга солиш, самарадорлигини кўтариш учун фойдаландилар. 
Бошқарувчининг мақсадига қараб такрорий эмиссия тури – ациялар ёки 
облигацияларнинг маълум хили танланади. 
Агар сармояни бошқаришдан мақсад хусусий маблағлар улушини 
кўпайтириш бўлса, устав фондиии ошириш ва қўшимча акциялар чиқариш 
ҳақида қарор қабул қилиш мумкин. 
Агар қарз маблағларини тез жалб қилиш зарурияти туғилса, 
облигациялар чиқарилади. Агар акциядорлар сонини аста-секин оширишга 
келишилса, алмаштириладиган облигациялар чиқарилади ва кейинчалик 
уларни оддий акцияларга алмаштирилади. 
Маблағ билан таъминланишини кенгайтириш, лекин акциядорлик 
жамияти устидан назоратни сақлаб қолиши зарур бўлган ҳолда облигациялар 
ёки овоз беришда қатнашмайдиган акциялар чиқарилади. 
Агар бошқарувнинг манфаатлари илгари чиқарилган қимматли 
қоғозларнинг бозор курсини тутиб туришни талаб қилса, акцияларни бўлиб 
юбориши ёки аксинча жамлашга киришиш мумкин. 
Жаҳон амалиётида қимматли қоғозларни бирламчи жойлаштириш 
механизми бундай шаклланган: одатда, эмитент корхона томонидан воситачи 
фирмаларга таклиф шакллантирилади, қимматли қоғозларнинг хусусий ва 
оммавий жойлаштирилишини ташкил қилинади. 
Ёпиқ (хусусий) жойлаштириш оммавий тарзда эълон қилинмасдан, 
реклама компанняси уюштирилмасдан, эмиссия проспекти чиқарилмасдан ва 
қайд қилинмасдан, илгаридан маълум чекланган инвесторлар доирасида 
амалга оширилади. 
Очиқ (оммавий) жойлаштиришда қимматли қоғозларни оммавий эълон 
қилиш, реклама компанияси ўтказиш, эмитент ҳақида етарлича тўлиқ 


122 
маълумотни ўз ичига олган эмиссия проспектини чиқариш ва қайд қилиш 
ишларини оширган ҳолда бўлғуси чекланмаган инвесторлар доираси ичида 
тарқатилади. 
Эмигентлар ўз қимматли қоғозларини мустақил равишда, воситачилик 
ҳақи эвазига банклар, инвестиция компаниялари ва молия брокерлари орқали 
сотишлари мумкин. 
Қимматли қоғозларни очиқ жойлаштириш ишини тез ва самарали 
ўтказиш учун эмитент воситачи-фирмаларни жалб қилади; у инвестиция 
компаниялари ва молия брокерлари бўлиши мумкин. Улар қимматли 
қоғозларни эмитент номидан бегона инвесторларга сотиш учун барча 
имкониятларини ишга солии мажбуриятларини олади. 
Воситачи кейин бегона инвесторларга қимматроқ сотиш мақсадида 
чиқарилган барча қимматли қоғозларнинг кўрсатилган муддат мобайнида 
бегона инвесторларга сотиб улгурилмаган қисмини белгиланган нарх бўйича 
ўз хисобидан сотиб олиш мажбуриятини ҳам ўз зиммасига олиши мумкин. Бу 
операцияларнинг ҳаммаси биргаликда андеррайтинг деб аталади. 
Жаҳон амалиётида андеррайтинг эмитентга қимматли қоғозларнинг 
сотиш натижасида минимал, лекин муайян пул суммасини олиш кафолатини 
беради. Бу кафолат эмитентнинг чиқариш учун таклиф қилаётган барча 
акциялари миқдорининг сотилишига ишончини мустаҳкамлайди. Чет элларда 
йирик эмитентлар одатда қимматли қоғозларни жойлаштириш ишларини 
инвестиция банкларига топширади: бу банклар чиқарилган қимматли 
қоғозларни тарқатиш учун синдикатлар ташкил қилади. 
Қимматли қоғозларни бирламчи жойлаштиришда эмитент ва 
чиқарилган қимматли қоғозлар кафили, яъни эмитент билан келишув бўйича 
қимматли қоғозларни уларнинг биринчи эгаларига сотадиган инвестицияси 
муассасаси ҳар бир харидорга у шу қоғозларни сотиб олгунига қадар сотиш 
шартлари ва эмиссия проспекти билан танишиш имконини таъминлашлари 
зарур. 
Эмиссия проспектида эмитент ўзи ҳақидаги, сотиш учун таклиф 
қилаётган қимматли қоғозлар ҳақидаги, уларни чиқариш тадбирлари ҳамда 
таркиби ҳақидаги ва бошқа шу каби маълумотлар бўлиши шарт. Бу 
ахборотлар шу қимматли қоғозларни сотиб олишга ёки бундай ҳаридни рад 
қилишга таъсир кўрсатиши мумкин. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish