Назорат учун саволлар:
1. Банк кредитининг моҳияти нимадан иборат?
2. Кредитлашнинг асосий тамойилларини тушунтиринг.
3. Кредит олиш тартибини тушунтиринг.
4. Кредит шартномасини тузиш тартиби қандай?
5. Вексель операциялари мазмунини изоҳланг.
113
VI БОБ. ЖАМҒАРМАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА ҚИММАТЛИ
ҚОҒОЗЛАР ЭМИССИЯСИ
6.1. Жамғармалар ва инвестициялар ҳақида тушунча
Инвесгициялашдан мақсад капитални жойлаштириш ва ундан фойда
олишдир. Жамғарма инвестициянинг манбаси сифатида хизмат қилади.
Қуйидаги схема ёрдамида инвестиция ва жамғарманинг алоқадорлигини
кўриб чиқамиз.
СХЕМА № 6.1
Инвестиция ва жамғармаларнинг бир-бирлари билан алоқадорлик
схемаси
Схемада ифодаланганидек, иқтисодиёт субъектлари даромадлари бир
қисми жамғармага айланади. Жамғармалар эса инвестицияларнинг манбаи
бўлиб
хизмат
қилади.
Инвестиция
воситасида
ишлаб
чиқариш
кенгайтирилади, техник ва технологик жиҳатдан такомиллаштирилади.
Инвестиция тадбиркорлик фаолиятининг моддий-иқтисодий негизидир.
Инвестиция самараси, бир томондан. тадбиркорлик фаолиятининг иқтисодий
натижаларида, қиймат кўринишида ифодаланса, инвестициянинг қанча
муддатда ўзини оқлаши мумкинлиги унинг самарадорлигини вақт бирлиги
орқали ифодалайди.
Инвестиция тушунчаси капитал қўйилмалар тушунчасига нисбатан
мазмун жиҳатдан олганда кенгроқдир.
Асосий фондларни янгилашга ва кенгайтиришга сарф этиладиган
маблағларга капитал қўйилмалар деб аталади. Инвестиция - бу пул, молиявий
маблағлар. У орқали материаллар, меҳнат ресурслари ва реал капитал ишлаб
114
чиқаришни
кенгайтириш,
модернизация
ва
реконструкциялашга
йўналтирилади.
Инвестиция қўйиш объектлари капитал қўйилмалар объектларига
нисбатан анча кенгроқдир. Капитал қўйилмалар объектига асосий фондлар
кирса, инвестиция объектларига айланма маблағлар, акция, облигация ва
бошқа молиявий объектлар, шунингдек мулклардан фойдаланиш ва эгалик
қилиш ҳуқуқлари, илмий-техника маҳсулотлари, ноу-хау, кадрлар тайёрлаш
ва бошқалар ҳам киради.
Инвестициялар, қўйиладиган объектларга қараб, реал, молиявий ва
интеллектуал инвестицияларга бўлинади.
Асосий фондлар ва айланма маблағларга инвесторлар қўядиган барча
турдаги маблағлар реал инвестиция деб аталади.
Ҳозир Республикамиз миллий иқтисодиётини таркибий қайга кўриш
учун янги техника, технология ва катта ҳажмдаги қурилиш ишларини амалга
ошириит зарурлиги сабабли реал инвестицияларга эҳтиёжи жуда каттадир.
Бу эҳтиёжни қондиришнинг асосий йўналишларидан бири корхопалар
инвестицион фаолиятнни рағбатлантириш ҳисобланади.
Акция, облигация ва бошқа турдаги қиммат баҳо қоғозларга
инвесторлар қўядиган барча турдаги маблағларга молиявий инвестиция
дейилади.
Республикамизда
молиявий
бозор
энди
шаклланиб
ривожланаётганлиги сабабли молиявий инвестициялар қўйиш яхши
ривожланмаганлиги кўриниб турибди. Инфляция туфайли корхоналар ва
фуқароларнинг қимматбаҳо қоғозлар билан фаол муомала қилишга кучли
интилишлари
йўқ.
Мулкни
давлат
тасарруфидан
чиқариш
ва
хусусийлаштиришни чуқурлаштириш, антимонопол қонунларнинг амал
қилишини кўчайтириш, эркин тадбиркорлик йўлидаги барча тўсиқларни олиб
ташлаш ёрдамида молиявий бозорни ривожлантириш натижасида молиявий
инвестициялар активлашади. Бу орқали вақтинчалик бўш бўлган молиявий
ресурслар соҳалар, тармоқлар, ҳуқуқий ва жисмоний шахслардан зарур
соҳаларга оқа бошлайди. Оқибатда эса бутун нқтисодиётда умумий
инвестицион фаолият ривожланади.
Жаҳоннинг кўпчилик мамлакатларида илмий техник тараққиёт
жадаллашган ҳозирги даврда интеллектуал потенциал иқтисодиётнинг энг
фаол элементи бўлиб қолмоқда. Шунинг учун ҳам кейингп йилларда бизиинг
мамлакатда ҳам кадрлар тайёрлаш, илмий-тадқиқот ва умумий таълим
соҳаларига сарфланаётган инвестициялар ошнб бормокда.
Интеллектуал инвестиция бу кадрлар тайёрлаш, илмий тадқиқот,
таълим ва бошқа интеллектуал потенциал соҳаларига инвесторлар қўядиган
барча турдаги маблағлардир.
Инвестициялар ички ва ташқи ёки чет эл инвестицияларга ҳам
бўлинади. Республикамизга чет эл инвестицияларини киритиш иқтисодиётни
соғломлаштириш, ижтимоий кескинликни бартараф этиш, миллий
115
иқтисодиётни тартибга солиш, қайта кўриш, сифатли маҳсулот ишлаб
чиқаришни ўстирган ҳолда экспорт имкониятини ошириш муаммоларни ҳал
этишга катта ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |