жамғармаси» ташқил этилди. Жамғарма маблағлари банклар фойдасининг
25 фоизгачасини ажратиш ҳисобига шакллантирилмоқда.
Тижорат банкларининг имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси
ресурсларини кўпайтиришига йуналтириладиган ва жамғарманинг берилган
кредитлари ҳисобига олинган даромадлари даромад (фойда) солиғидан 5 йил
муддатга озод қилинади. Тижорат банкларининг даромад (фойда) солиғини
ҳисоблаб чиқаришда солиққа тортиладиган база жисмоний шахсларнинг
103
муддатли омонатлари (депозитлари)нинг кўпайган суммасига камаяди, бунда
бўшайдиган маблағларда кўрсатилган омонатлар бўйича фоиз ставкаларини
оширишга мақсадли йўналтирилиши шарт.
Имтиёзли кредит бериш жамғармасининг маблағлари ҳисобидан
кредитларни бериш муддатлари кредит берилаётган тадбирларнинг ўзини
қоплашига боғлиқ, чунончи:
ишлаб чиқариш заҳираларини ҳарид қилиш учун зарур бўлган
айланма маблағларни хом ашё материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар ҳамда
бошқаларга кредитлар кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларига, қоидага
кўра, 1 йил муддатгача;
қишлоқ, хўжалиги ишлаб чиқаришини ташқил этиш учун
айланма маблағларни тўлдиришга кредитлар фермер хўжаликларига,
шунингдек, юридик шахс бўлган деҳқон хўжаликларига, қоидага кўра,
камида 2 йил муддатга берилади;
инвестиция лойиҳаларини маблағ билан таъминлаш учун кредитлар
кичик ва ўрта тадбиркорлик билан шуғулланувчи барча субъектларга, шу
жумладан, юридик шахс мақомига эга бўлган фермер ва деҳқон
хўжаликларига тўлов муддатини кечиктириш ҳуқуқисиз 5 йилгача муддатга
берилиши мумкин.
Жамғарма маблағлари ҳисобидан кредитлар қарз олувчиларга маҳсулот
етиштириш (тамакичилик ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқаришдан
ташқари) билан боғлиқ бўлган, амалдаги қонунчилик билан тақиқланмаган
тадбиркорлик фаолиятини ташқил этиш, ривожлантириш ва кенгайтириш
учун хусусан:
- ишлаб чиқариш биноларини қуриш, техника билан жиҳозлаш ва
реконструкция қилиш;
- машиналар, асбоб-ускуналар, жиҳозлар, инвентарлар, уруғлик, ҳайвон
ва паррандаларни сотиб олиш;
- хом ашё ва материаллар, шу жумладан, ҳайвонлар учун ем, омихта
озуқа, ветеринария препаратлари, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий
воситалари, минерал ўғитлар, ёқилғи-мойлаш материаллари ва экин
майдонларига ишлов бериш бўйича механизациялаштирилган хизматларни
сотиб олиш учун ажратилади.
Жамғарма маблағлари ҳисобидан берилган кредитлардан фойдалан-
ганлик учун фоиз ставкаси миқдори Ўзбекистон Республикаси Марказий
банки қайта молиялаш бўйича кредит берилган кунда белгилаган ставканинг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади.
Тижорат банклари «Имтиёзли кредит бериш жамғармаси»ни ишлаб
чиқариш микрофирмалари, кичик ва ўрта субъектларга, деҳқон ва фермер
хўжаликларига, шунингдек, юқори технологияли ва инновация
лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида имтиёзли кредит бериш учун
ташкил этадилар.
104
Тадбиркорлик
субъектларини
кредитлаш
шаклларидан
бири
Do'stlaringiz bilan baham: |