101
мақсадида қисқа муддатли кредитларни қайтариш муддатини узайтиришга
имконият яратади. Хусусан, барча хўжалик
юритувчи субъектлар учун
айланма маблағларни тўлдириш мақсадидаги қисқа муддатли кредитлар,
одатда, 1 йилгача муддатга, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташқил
этиш учун фермер хўжаликларига,
шунингдек, юридик шахс мақомига эга
бўлган деҳқон хўжаликларига, 2 йилдан кам бўлмаган муддатга берилади.
Кредитлардан фойдаланганлик учун фоиз ставкалари қарз олувчи ва
банк ўртасидаги ўзаро келишувга кўра,
кредит шартномаси асосида
белгиланади.
Кредитларни олиш учун қарз олувчилар банкка қуйидаги ҳужжатлар
(кредит пакети)ни:
кредит буюртмаси;
қарз олувчининг банк ҳисоб варағидаги пул тушумлари тахмини (пул
оқими) кўрсатилган бизнес-режаси;
охирги ҳисобот санасига давлат солиқ хизматининг маҳаллий
(туман) идораси томонидан тасдиқланган бухгалтерия баланси;
дебиторлик ва кредиторлик қарзлари ҳақидаги маълумотнома,
шунингдек, 90 кундан ортиқ муддатдаги қарздорликнинг солиштирма
далолатномалари;
молиявий натижалар ҳақида ҳисобот;
таъминот шаклларидан бирини
тақдим этадилар.
Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларини, кичик ва ўрта
бизнес
субъектларини
миллий
валютада
кредитлаш
Ўзбекистон
Республикаси Адлия вазирлигида 2000 йил 7 мартда рўйхатга
олинган
«Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларини, кичик ва ўрта бизнес
субъектларини миллий валютада кредитлаш тўрисида»ги 907-сонли тартибга
мувофиқ амалга оширилади.
Мазкур тартиб тижорат банклари томонидан фермер хўжаликлари,
кичик ва ўрта бизнеснинг бошқа субъектлари ҳамда юридик шахс мақомини
олиб фаолият кўрсатаётган деҳқон хўжаликларига кредит беришни тартибга
солади. Бу тартиб кичик ва ўрта бизнес субъектларини, фермер ва деҳқон
хўжаликларини ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларни банклар томонидан
микрокредитлашга татбиқ этилмайди.
Берилаётган кредитларнинг муддати кредитланаётган тадбирнинг
қопланишига боғлиқ чунончи:
бизнес субъектларига айланма маблағларни тўлдириш учун
бериладиган кредитлар, одатда, 1 йилгача муддатга;
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини
ташкил этиш учун фермер
хўжаликларига, шунингдек, юридик шахс мақомига эга бўлган деҳқон
хўжаликларига айланма маблағларни тўлдириш учун бериладитан кредитлар,
одатда, 2 йилдан кам бўлмаган муддатга берилади;
бизнеснинг барча субьектларига, шу жумладан,
юридик шахс
мақомига эга бўлган фермер ва деҳқон хўжаликларига инвестиция
102
лойиҳаларини молиялаш учун бериладиган кредитлар, қайтариш муддатини
узайтириш ҳуқуқисиз, 5 йилгача муддатта берилиши мумкин.
Бизнес субъектларига айланма маблағларини тўлдириш мақсадида
берилган кредитларнинг қайтарилиш муддати, уларнинг қайтарилишининг
узайтирилишини ҳисобга олган ҳолда, форс-мажор ҳолатларини истисно
қилганда, 12 ойдан;
деҳқон на фермер хўжаликларига қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини
ташкил этишга мўлжалланган айланма маблағларни тўлдириш учун берилган
кредитларни қайтариш муддати, бу муддат узайтирилишини ҳисобга
олган
ҳолда, форс-мажор ҳолатларини истисно қилганда, 30 ойдан;
фермер ва деҳқон хўжаликларининг ўз айланма маблағларини
тўлдириш мақсадида, қишлоқ хўжалигига боғлиқ бўлмаган фаолияти учун
олинган кредитдан фойдаланиш муддати, уни қайтариш муддати
узайтирилишини ҳисобга олган ҳолда, 12 ойдан ошмаслиги керак.
Инвестиция мақсадлари учун берилган кредитлар бўйича банклар
имтиёзли давр белгилашлари мумкин. Кредитлардан
фойдаланганлик учун
фоиз ставкаларининг миқдори қарз олувчи ва банк ўртасидаги ўзаро
келишувга кўра, кредит шартномаси асосида белгиланади.
Айланма маблағларни тўлдиришга кредит олиш учун кўрсатилган
барча зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолдаги буюртма банкка келиб
тушган кундан бошлаб, ушбу кредит бўйича банк хулосасини беришгача
бўлган муддат тижорат банклари бўлимлари, таркибида бўлимлари бўлмаган
тижорат банклари, шунингдек, хусусий банклар учун – 10 иш кунидан,
банкларнинг вилоят бўлимлари учун – 15 иш кунидан ва бош (республика)
банклар учун – 20 иш кунидан ошмаслиги керак.
Инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун кредит сўраб
берилган кредит буюртмаларини банклар томонидан кўриб чиқиш муддати,
мос равишда, кўпи билан 2 баравар оширилиши мумкин.
Субъектларни молия-кредит тизими орқали қўллаб-қувватлаш, биринчи
навбатда, имтиёзли кредит бериш механизмини қўллаш ҳамда кафолатлаш
жараёнини ривожлантириш билан ҳарактерланади. Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 майдаги «Тижорат банкларининг
кичик
ва
ўрта
тадбиркорликни
ривожлантиришда
қатнашишини
рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўрисида»ги 195-сонли
қарори билан тижорат банкларининг кичик бизнесни ривожлантиришга фаол
қатнашишларини таъминлаш мақсадида «
Имтиёзли кредит бериш махсус
Do'stlaringiz bilan baham: