Юлдашeв А. Сирожиддинов И. Хусаинов М


Кредит шартномасининг моҳияти ва уни тузиш тартиби



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/164
Sana21.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#44553
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   164
Bog'liq
moliyaviy menejment

5.3. Кредит шартномасининг моҳияти ва уни тузиш тартиби 
 
Кредит шартномасини тузишдан олдин тайёргарлик ишлари 
бажарилиши, яъни кредит ҳужжатлари пакети шакллантирилиши ва таҳлил 
этилиши лозим. Бу жараён ўз ичига тўрт босқични олади: 
1) кредит олиш учун берилган аризани кўриб чиқиш ва бўлажак 
қарздордан интервью олиш; 
2) қарз олувчининг кредит қобилиятини баҳолаш ва ссуда бериш 
таваккалчилигини аниқлаш; 
3) кредит баҳосини (фоизини) аниқлаш; 
4) кредит шартномаси лойиҳасини тайёрлаш. 
Бўлажак қарздорнинг кредит олиш учун буюртмаси бир неча қисмдан 
иборат бўлади. Биринчи қисмида бўлажак қарздорларнинг номи, кммга итоат 
этиши, манзили, раҳбарнинг фамилияси, исми ва насаби, корхонанинг 
ташкилий-ҳуқуқий шакли, асосий таъсисчилари, қайси банкнинг мижози 
эканлиги, мулкнинг қиймати, шу жумладан ўз маблағлари ва устав 
фондининг ҳажми, банк ссудалари бўйича қарзи, фаолиятининг асосий турм 
ва маҳсулоти кўрсатилади. 
Буюртманинг иккинчи қисмида кредитнинг мақсади, қайси санага 
қанча кредит олиш мўлжалланаётганлиги, кредитнинг қайтарилиши 
гарантиянинг қайси тури билан қанча суммага таъминланиши баён этилади. 
Буюртманинг 
учинчи 
қисми 
корхонанинг 
ишлаб 
чиқариш 
кўрсаткичларидан иборат. Бу қисмда корхона ўтган йилда қанча маҳсулот 
ишлаб чиқаргани ва даромад олгани кўрсатилиб, расмийлаштираётган давр 
учун қанча маҳсулот чиқарилиши ва даромад олиши мўлжалламаётганлиги, 
корхонага асосий маҳсулот етказиб берувчилар, етказиб бериш ҳажмлари ва 
тузилган шартномалар суммаси, корхонанинг асосий истеъмолчилари ва 
товар сотишга тузилган шартномалар суммаси, молиявий кўрсаткичлар (ўз 
оборот маблағлари мавжудлиги, унинг оборот маблағларидаги ҳиссаси, товар 
ва маҳсулот заҳиралари ҳажми, режалаштирилаётган давр охирига ўз оборот 
маблағлари 
суммаси, 
дебитор-кредитор 
қарзлари 
аҳволи 
ҳақида 
маълумотлар, 
муддати 
ўтган 
дебитор 
қарзларига 
солиштирув 
далолатномалари) акс этирилади. 
Буюртманинг дастлабки уч қисми якунига корхона раҳбари ва бош 
бухгалтери имзо чекадилар. 
Буюртманинг тўртинчи қисми банк хулосасидан иборат бўлиб, уни 
кредит бўлими бошлиғи ва иқтисодчиси имзолайдилар. Ву қисмда қарз 
олувчининг кредит қобилияти аниқланиб, кредитни қандай шартлар асосида, 
қанча муддатга, қанча суммаси, қанча фоиз тўлаши эвазига берилиши 
мукинлиги ёки кредит бериш мумкин эмаслиги кўрсатилади. 


97 
Кредит бериш мумкинлиги ҳақида банк кредит бўлимининг хулосаси 
бўлажак қарздордан интервью олиш орқали асосланган бўлиши лозим. 
Бунда даставвал мижоздан бизнес-режа талаб қилиб олинади. Қисқа ва 
ўрта муддатли кредитлашда бизнес-режа 3-5 йилга мўлжаллаб тузилган 
бўлишн мумкин. Биринчи йил учун кўрсаткичлар ойма-ом, иккинчи йил учун 
чоракма- чорак, учинчи йил учун йиллик ҳолда ҳисоблаб чиқилган бўлиши 
тавсия этилади. Бизнес-режанинг тузилиш таркиби корхона фаолияти 
характерига боғлиқ. Даставвал, корхонада амалга ошириладиган ўзгаришлар 
қнсқача таърифлаб берилади. Режанинг асосий бўлимларида маҳсулот ишлаб 
чиқариш, харажатлар ва жами даромадлар, маҳсулот сотиш бозори, 
маркетинт (бозорни кенгайтириш тадбирлари), ишлаб чиқариш қувватларини 
таъминлаш, режани амалга ошириш натижасида қанча фойда олишни 
мўлжалланаётганлиги батафсил ёритилиши керак. 
Кредит олиш учун буюртмада келтирилган маълумотларнинг 
тўғрилигини текшириш ҳамда таҳлил этиш учун қарз олувчидан унинг 
бухгалтерлик баланси ва бошқа ҳисобот ва режа ҳужжатларини банкка 
тақдпм этиш суралади. Олинган баланс ва бошқа маълумотлар асосида 
банкнинг кредитлаш бўлими бўлажак қарз олувчининг кредит қобилиятини 
аниқлайди. Бунда йил охири ва йил бошига ликвидлик коэффициенти, 
қоплаш коэффициенти, автономия коээффициенти (мулк таркибида ўз 
маблағлари улуши), ўз оборот маблағлари мавжудлиги, оборот маблағлари 
айланиши тезлиги, тўланмаган тўловлар ва кредит кобилияти даражаси 
ҳисоблаб чиқарилади. 
Қарз олувчи кредит олиш ҳақида аризани қўйидагиларни илова қилган 
ҳолда топширади: 
а) кредит олиш учун илтимоснома (алоқа хати); 
б) корхонага пул даромадлари тушиши ва сарфланишини таҳлил этган 
ҳолда бизнес-режа; 
в) дебитор-кредитор қарзлари рўйхати ва 60 кундан ўтиб кеттан 
дебитор қарзларига солиштириш далолатномаларини илова қилган ҳолда 
охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия баланси; 
г) фойда ва зарарлар ҳақида ҳисобот; 
д) оборот маблағларининг айланиши ҳисоби; 
е) бошқа кредитлардан қарзлари, бошқа банкларда сақланаётган бўш 
пул маблағлари ҳақида маълумотнома; 
ж) бошқа корхоналар ташкил этилишида ўз капитали билан иштирок 
этганлиги ҳақида маълумотлар. 
Санаб ўтилган ҳужжатлар қабул қилингандан сўнг банкнинг кредит 
ходими уч кун муддат ичида юқорида қайд этилган кредит қобилияти 
кўрсаткичларини, корхона тўлов қобилиятини, кредит мақсадлари корхотта 
устав фаолиятига мос келишини, кредит турини аниқлайди. Кредит пакетини 
шакллантиришда корхона раҳбарларининг шахсий фазилатлари ҳам ўрганиб 
чивилиши ва баҳоланиши керак. 


98 
Кредит олиш учун ариза ва унга илова қилинаётган ҳужжатларни чуқур 
ўрганиб чиқиш асосида банк ходими кредит шартномаси тузиш мумкинлиги 
ҳақида хулоса расмийлаштирилади. Хулосада кредит бериш мумкинлиги ёки 
мумкин эмаслиги, тақдим этилган ҳужжатларнинг кредитлаш қоидаларига 
мувофиқ ёки номувофиқлиги, қанчалик даражада сифатли эканлиги, қайси 
сабабларга кўра кредитни бериш мумкинлиги ёки мумкин эмаслиги қайд 
этилади. Ссуда қандай ресурслар ҳисобидан, қандай суммада, қанча 
муддатта, қандай фоиз эвазига, таъминланганлиги қайси шартларига риоя 
этилган ҳолда берилиши кўрсатилади. Хулоса кредит ходими имзоси билан 
кредит комиссиясига тақдим этилади. Хулоса кредит берилишини тасарруф 
этувчи шахс томонидан тасдиқланади. 
Кредит комитети такдим этилган хулосани уч кун ичида кўриб чиқади 
ва ўз ваколатларига биноан қарор қабул қилади. Кредит комитетининг 
ижобий қарори комитет аъзоларининг барчаси розилиги билан қабул 
қилинади. Улар бу ҳақда қайдномага имзо қўядилар. Кредит комитети қарори 
асосида кредит комитети раиси хулосани тасдиқлайди. Шундан сўнг 
хулосага мувофиқ равишда кредит шартномаси тузилади ёки қарз олувчига 
сабабларни кўрсатган ҳолда ёзма рад жавоби берилади. 
Кредит комитети ижобий хулосасидан сўнг кредит шартномаси 
тузилиши мумкин. У банкнинг ва қарз олувчининг раҳбарлари томонидан 
имзолангач, юридик кучга эга бўлади. 
Кредит шартномасида қуйидагилар қайд этилган бўлиши лозим: 
- кредит мақсади ва суммаси, кредитни бериш ва камайтирилиши 
тартиби ва шакллари; 
- мажбуриятлар таъминланганлиги шакллари, фоиз даражалари, уларни 
ҳисоблаш гартиби ва тўланиши шакли; 
- кредитни берилиши ва кайтарилишида томонларнинг ҳуқуқ вн 
мажбуриятлари; 

кредитни 
бериш, 
мақсадга 
мувофиқ 
ишлатилиши, 
таъминланганлигини назорат қилиб туриш учун зарур маълумотлар, ҳисоб-
китоблар ва ҳужжатлар рўйхати ва тақдим этилиши муддатлари; 
- банк томонидан корхонада ҳисоб, ҳисобот ва кредит қайтарилиши 
таъминланганлигини текшириб бориш имкониятлари; 
- шартноманинг ва томонларнинг шартнома бўйича ҳуқуқ ва 
мажбуриятларини амал қилиш муддатлари; 
- бошқа зарур шартлар. 
Кредит шартномаси тузилгач, кредит ходими бухгалтерияга муддати ва 
фоиз даражасини кўрсатган ҳолда ссуда ҳисоби очиш ҳақида фармойиш 
беради. Кредит устидан назорат ўрнатиш учун қарз олувчига кредит варақаси 
очилиб, унда кредит олиниши, ишлатилиши ва қайтарилиши ва 
камайтирилиши билан боғлиқ маълумотлар ёритиб борилади. 
Кредит комитетининг хулосасида кредит учун фоизни белгилашда 
Марказий банкнинг фоиз даражасини ўрнатиш бўйича тавсиялар эътиборга 


99 
олинади. Бу тавсияларга мувофиқ тижорат банклари кредит учун фоиз 
даражасини Марказий банкнинг қайта молиялаш даражаси нормасининг бир 
ярим бараваридан юқори бўлмаган ҳолда белгилашлари лозим. Бу кредит 
учун фоиз даражасини белгилашдаги энг юқори чегара ҳисобланади. Кредит 
шартномасида назарда тутилган ҳолда кредитни қайтариш муддати 30 
кунгача муддатга кечикса фоиз даражаси 1,3 мартага, 90 кунгача кечикса 1,5 
мартага оширилади. 
Муддати ўтган кредитлар учун фоиз ҳисоблаш 90 кунгача амалга 
оширилади, шундан сўнг фоизлар ҳисоблаш тўхтатилади. Демак, кредит ва 
фоизлар шу муддатда хўжалик судига мурожаат қилиши ёки бошқа чоралар 
орқали ундириб олиниши керак. 
Муддати ўтган фоизлар бўйича қарз муддатли мажбуриятнома билан 
расмийлаштирилиб, мажбуриятнома 2-картотекага қўйилади ва календар 
навбатга биноан ундирилади. Фоизлар ссуда қарзидан олдин ундирилади. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish