Юлдашeв А. Сирожиддинов И. Хусаинов М



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/164
Sana21.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#44553
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   164
Bog'liq
moliyaviy menejment

Қайтаришлик тамойили қарздорнинг кредитни тўлиқ ҳажмда 
кредиторга қайтарилиши бўйича жавобгарлигини англатади. Қайтаришлик
тамойилининг асосида банклар берган кредитларни қайтарилишининг 
иқтисодий жиҳатдан асосланганлиги ва маблағларни узлуксиз доиравий 
айланиши ётади. Кредитнинг муддатлилик тамойили қайтаришлик тамойили 
билан узвий боғлиқ.
Кредит иқтисодий муносабатларнинг белгиланган тизими сифатида 
бошқа пулли муносабатлардан фарқ қилади. Бунда пулнинг харажати 
қайтариб бериш шарти билан амалга ошади.
Тўловлилик тамойили қарздор банкка кредитдан фойдаланганлиги 
учун ҳақ тўлаши лозимлигини билдиради. Тўланадиган ҳақ кредит суммасига 
нисбатан фоизда белгиланади. Банк амалиётида йиллик (кредитдан бир йил 
фойдаланганлик учун фоиз даражаси) фоизлар қўлланади. Кредит учун фоиз 
даражаси ўз моҳиятига кўра кредитнинг баҳосидир. Бозор иқтисодиёти 
шароитида қарзга берилаётгаи маблағ ўзига хос товарга айланади. Бу 
товарнинг бошқа товарлардан фарқи шундаки, унинг ўзи эмас балки ундан 
фойдаланиш имконияти (ҳуқуқи) сотилади ва бунинг учун фоиз кўринишида 
ҳақ тўланади. 
Кредитнинг тўловлилиги қарз олувчиларни имкони борича ўз 
маблағларидан фойдаланишга мажбур қилади. Олинган фоиз воситасида 
банк ўз харажатларини қоплаш ва жалб этилган маблағлар эгаларига фоиз 
тўлаш имкониятига эга бўлади. 
Банк кредити учун фоизнинг номинал ва реал даражасини фарқлаш 
лозим. Фоизнинг реал даражаси унинг номинал даражасидан инфляция 
суръатларини чегириб ташлаб аниқланади. 
Бозор иқтисодиёти шароитида фоиз даражалари асосан қўйидаги 
омилларга боғлиқ бўлади: 


92 
а) кредит бозоридаги талаб ва таклиф
б) кредитнинг муддати (узоқ муддатли кредитларда таваккалчилик 
юқори, шунинг учун фоизлар ҳам юқори) ва кредитланаётган соҳадаги 
иқтисодий хатар даражаси; 
в) Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси даражаси
г) инфляция суръатлари. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish